ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 26 апреля 2016 г.

бармоклар нима дейди

Қадимдан қўлга қараб инсон тақдири ҳақида кўплаб маълумотларни билиш мумкин бўлган. Қарангки, инсон оёқлари ҳам шахс характеридаги айрим хусусиятлар ҳақида белги берар экан.


Қуйида 10 турдаги оёқ шаклларига қараб феъл-атвордаги сирли жумбоқларни билиб олишингиз мумкин.



1. Римча оёқ


Бу энг кўп тарқалган шаклдир. Шундай оёқ шаклига эга инсонлар жуда ҳам киришувчан ва дўстона муносабатларни хуш кўрувчи кишилардир. Улар жуда мулойим бўлиб, бу тоифадаги инсонлардан яхшигина нотиқ ва бизнесмен чиқиши мумкин.

2. Тўртбурчак оёқ


Бундай шаклдаги оёқ бармоқлари одатда, бир текисда бўлади ва баъзан тўртбурчакни ёдга солади. Бундай инсонлар қарор қабул қилишда тинч ва ақлли йўл тутишади. Уларга ишонса бўлади. Жуда тез, чаққон ҳаракатдаги инсонлардир.

3. Грекча оёқ


Бу каби оёқларнинг ажралиб турувчи жиҳати – иккинчи бармоқ бошқаларига нисбатан узунроқ ҳолатда бўлади. Бундай инсонлар – ташаббускор, ижодкор бўлиб, ўзгаларни ҳам рағбатлантира олишади ва яхши натижаларни қўлга киритишади. Кўпроқ санъаткор ва спортчиларда мана шу турдаги оёқ шаклларини учратиш мумкин.

4. Узун башмалдоқ


Катта бармоқ – энг узуни бўлиб, қолганлари уни кетидан тизилиб бир текисда пасайиб боради. Бундай оёқ шаклига эга шахслар махфийликка мойил бўлиб, ёлғизликни хуш кўришади. Шу билан бирга, улар таъсирчан бўлиб, кайфиятлари тез-тез ўзгариб туради.

5. Жимжилоқ бармоқни ажрата олмаслик
Жимжилоқни бошқа бармоқлардан ажрата олмайдиган инсонлар тартиб билан тузилган ҳаёт тарзини қадрлашади ва бу уларга хавфсизликни ҳис этишларига ёрдам беради. Бундай шаклдаги бармоқ эгалари жуда ишончли ва садоқатли бўлиб, бу хусусият уларни барча ишда яхши ҳамроҳ бўлишларига ёрдам беради.

6. Жимжилоқ ажралиб туради
Агар жимжилоғингизни ажрата олсангиз, демак сиз саргузаштларга тайёр инсонсиз. Одатий ҳаёт сизни бахтсиз қилиши мумкин. Шу сабабли турли янгиликларни қидириб топишга ҳаракат қиласиз. Тезда зерикиб қолмаслик учун кутилмаган ишларни амалга оширишга тайёр турасиз.

7. Жимжилоқ ён томон

Бундай оёқларда жимжилоқ бошқа бармоқларга нисбатан кичикроқ бўлиб, худди ён тарафдан туртиб чиққанга ўхшайди. Бу турдаги оёқ эгалари исёнкор характер соҳиби бўлиб, натижа доим улар истаганидек якунланишини хоҳлашади. Улар шунингдек, номуқобил хулққа ҳам мойил бўлишади.

8. Иккинчи ва учинчи бармоқлар орасидаги очиқлик


Бу тоифадаги инсонлар ўз хис-ҳаяжонларини чегаралай олишади, шу сабабли улар кези келса, совуққонлик билан исталган ишни аъло даражада бажара олишга қодир бўлишади.

9. Учинчи бармоқ томонга бироз эгилувчанлик


Мазкур тоифадаги шахслар барча нарсани аввалдан режалаштириб қўйишни афзал кўришади. Улар жуда ташкилотчи инсонлар бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам ўзларини бошқара олишади.

10. Иккинчи бармоқ асосининг торлиги


Агарда иккинчи бармоқнинг бошланиш жойи тирноққа нисбатан анча тор кўринишда бўлса, бу каби оёқ эгалари жонли, ҳаракатчан инсон ҳисобланади. Бу турдаги инсонлар кўпроқ муаммоларни кўпайтириб, воқеа кўламини бўрттириб юборишга мойил бўлишади. Агар бу инсон яхши кайфиятда бўлса, атрофдагилар ҳам мазза қилиб яйрашади, сабаби у барчага ўзининг позитив ҳолатини ўтказа олади. Бироқ аксинча кайфияти ёмон бўлса, яхшиси уни ёлғиз қолдирган маъқул

Комментариев нет:

Отправить комментарий