ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 31 марта 2016 г.

Андижан адабий гурунгида....



АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА НАВРЎЗ

Наврўзи оламни байрам қилмаган бирор жамоа йўқ. бу байрам арафасида табиатнинг ўзи кишиларда ўзига хос баҳорий ғайрат ва қувонч пайдо қиладики, инсонлар тинчгина уйларида ўтиролмай қолади. Ёшлар эса янада ўзларида ёшлик сурурини кучлироқ сезади.  Ижодкорларнинг баҳорга, наврўзга бағишлаб ижод қилмаганини тополмайсиз.    cc






Cehfn
Суратда “НАФОСАТ” клуби ижодкорларининг бир гурухи

Андижон адабий гурунгги ижодкорлари ва “Нафосат” клуби ёш ижодкорлари ҳам вилоят ахборот ресурс маркази, “Камолот”  ЁИҲ, Андижон санъат коллежи ёш санъаткорлари, “Эъзоз” ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари,
Олтинкўл тумани 10-сон мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда наврўзи оламни ўзига хос кўтаринки кайфиятда байрам қилиб нишонладилар. Бу жамоалар тайёрлаб келган дастурлар шу қадар кўп эдики, уларни кечгача ҳам тугатиб бўлмас эди. Бу байрамни ташкил этишда асосий режиссёрликни, ташкилотчиликни зиммасига олган клубнинг бадиий раҳбари шоир ва ёзувчи Ғани Мажид тайёрлаб келинган номерларни жойнинг ўзида саралаб, қисқартириб шароитга мослаб ўзи олиб боришга мажбур бўлди.


Суратда “ЭЪЗОЗ”ансамблининг ходимлари ва Вилоят ахборот ресурс маркази ходимлари билан биргаликда тадбирга келган журналистлар

Байрамда шеърлар кетидан қўшиқлар, қўшиқлар кетидан рақслар, рақслар кетидан ҳажвий чиқишлар ижро этилардики, бу кутилмаган, бир-биридан қизиқарли чиқишларни иши кўп, кетмоқчи бўлган томошабинлар ҳам ишларини унутиб залдан чиқиб кетолмай қолдилар.
Бу чиқишлар ичида “Камолот” ЁИҲ қатнашчиларининг Шохаббос Саидов ижросида бир неча тилда табрик сифатида тайёрлаб келган дастури, “Эъзоз” ансамблининг “Гулузорим” қўшиғи, ҳажвий дуэти, “Нафосат” клуби ёш қаламкашлари Ҳолида Ҳасанова, Ойдиной Исроиловаларнинг ўз ижодларидан ўқиган шеърлари, клуб аъзоси Хамида Турғунованинг 4-синф ўқувчилари ижросида тайёрлаб келган чиқишлари кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлди. Унинг меҳнатига қойил қолган ёзувчи Абдусалом Исақов ўрнидан туриб унга ўз янги китобидан эсдалик совға топширди. Ёзувчининг дастур ниҳосида ҳам ўз янги китоблардан энг таъсирли ижролар ва ташаббускорларга берган совғалари кўпчиликни мамнун қилди.
Байрам дастурида 10 ёшдан 80 ёшгача бўлган ижодкор ва санъаткорларнинг иштирок этишини икки эмас уч авлоднинг ўзига хос учрашуви бўлди деса ҳам бўлади. Айниқса 80 ёшдан ошган отахон хофиз Одил Сувчи ва 70 дан ошган онахон Ҳамрохон Умароваларнинг чиқишларини томошабинлар кутмаганлиги учун ҳайрат билан томоша қилдилар. 

“ЭЪЗОЗ”  ашула ва рақс ансамбли санъаткорларининг бир гурухи
Клуб бадиий раҳбари Ғани Мажид дастурни бошлашда дастур бир соатга мўлжаллангани ҳақидаги эълони дастур охирида икки соат бўлса ҳам тугамасди. 
 Вилоят ахборот ресурс маркази ходимларидан тадбирни ташкиллаштирган Гулнорахон Абдураҳмонова ходималарни бир соатга зўрға олиб чиққани учун уларни мижозлар кутиб қолганини айтишсада концерт дастурини ташлаб чиқиб кетолмас эдилар. Байрам дастурида Андижон адабий гурунгги қатнашчиларидан Одилжон Худойбердиев, Тўлқин Абанов, Турғун Тўра, Эркин Охунжонов, Абдусалом Исақов, Аббосбек Раҳимов, Шоядбек Ғозибоев, Сухайлий, Рустамжон Фармонов, Абдуқодир Саттаровлар фаол қатнашдилар. Ҳам гурунг, ҳам “Эъзоз” ансамбли аъзоси Абдужаббор Юсуповнинг чиқиши ҳам кўпчиликни мамнун этди.
Тадбир ниҳоясида тадбир тугаб тарқалаётган иштирокчиларни ВАРМ раҳбари Авазбек Қўлдошев вилоятда мажлисда бўлиб қолгани учун узр сўраб, ўз миннаддорлигини айтиб уларни байрам билан яна табриклади.
Бу кунги байрам кўпдан бери бир-бирлари ҳақида фақат оғзаки эшитиб келаётган ижодий жамоаларнинг ўзига хос танишув анжумани бўлди десак бўлади. Тадбир сўнгида клуб бадиий раҳбари Ғани Мажид яна бундай тадбирлардан кўплаб ўтказилиши ва бу тадбирда эришолмаган режаларни кейинги тадбирларда албатта, амалга оширилишини таъкидлаб тадбирни ёпиқ деб эълон қилди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим
Суратлардан лавхалар


“Камолот”  ЁИҲ, Андижон санъат коллежи ёш санъаткорлари,




Вилоят ахборот ресурс маркази ходимлари ва журналистлар



“Камолот” ЁИҲ қатнашчиси “Келажак овози ” республика ихтидорли ёшлар наминацияси совриндори  Шохаббос Саидов ёш “камолат”чилар билан




Суратда саънат калежи талабаси Ғозиев Шоятбек  вилоят ахборат-ресус маркази хизмат кўрсатиш бўлими мудири Абдурахманова Гулнорахон ва кутибхона ходимлари билан биргаликда










Комментариев нет:

Отправить комментарий