Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (7)
Адабиёт, Ватандан хабарлар, Сафар таассуротлари... | 17.05.2015 23:46 17989 марта ўқилди
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…7 (давоми)
Шифокорлар қуршовида қолган улуғ ва бетакрор ўзбек шоири…
Суратда: Мақола муаллифи, профессор Абдуқодир Сатторов давримизнинг даҳо шоири Абдулла Орипов хонадонида. Ўнгда улуғ нинг шифокор қизлари Шоира… май, 2015 йил, Дўрмон.
Бизлар Ташкент шаҳридан чикиб Абдулла Орипов яшаётган ДЎРМОН қароргоҳига юриш қилган пайтимизда бирам ёмғир ёғдики, уни сўз билан тарифлаш қийин:
Соғ..саломат кўришдик диллар чунон йиғлади,
Беҳад қувонч, шодликдан кўнгил ниҳон йиғлади.
Шодлик, қувонч дилларга ажаб рағбат соларкан,
Бу қувонч ва шодликдан ногоҳ осмон йиғлади.
Хатто қуёш беркиниб, абрлар ичра қолди,
Табассумин кўрсатмай, бўлиб гирён йиғлади.
Жала эмас, сел ёғиб, кўз ёшларин тўкди хўп,
Шалоббо бўлдик ғоят, кўйлак, чопон йиғлади.
Дўрмон ҳавоси ажаб муаттар бўй таратар,
Бу баҳорнинг туҳфаси абри найсон йиғлади.
Оллоҳ таоло Ўзи айлагай лутфу карам,
Лутфу карам бизларга хайру эҳсон йиғлади.
Қувонч, шодлик туфайли ортди ҳис ва ҳаяжон,
Диллардаги эзгулик, орзу, армон йиғлади.
Бу учрашув тарихий манбаъ бўлиб қолажак,
Қуйилган сел ва ёмғир.. аҳли Дўрмон йиғлади.
Суҳайлий, устоз билан соғ..саломат кўришдик,
Эзгу ният ушалди, дея пинҳон йиғлади.
Бизлар кириб борганимизда устоз бизни остонада тоқатсизлик билан кутиб турарди. Бир неча дақиқа гапирмай туриб, сукут сақлаб, бизларни бирма бир узоқ қучоқладилар.
Сўнг биринчи бўлиб ҳаётда биринчи бор СУХАЙЛИЙ бобо билан дийдорлашдилар. Шундан сўнг меҳмонхонага кирдик, у ерда тўкин дастурхон ёзилган бўлиб, унинг усти нозу-неъматларга тўла эди.
Меҳмондорчилик яхши ўтди. Айниқса хожи онамиз пиширган ичига творог ва бренза солиб қилинган ЗАНЗАСИ яни туркчада БУРЕК жудаям тотли бўлганлиги сабабли уни жуда иссиқлигига қарамай, талашиб-тортишиб, мазза қилиб баҳам кўрдик.
(бу суратда устоз ва бизлар БУРЕК истемол қилаётган пайт)
Сухбат давомида улуғ устоз янги ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Давримизнинг улуғ ва бетакрор шоири билан бўлаётган унутилмас учрашув суҳбатларини гох-гохида жиринглаб турган лаънати телефон овозлари бўлиб турарди, холос.
Сухбат охирида устоз хушвактлик билан кўнглидаги мулохазаларини баён этди. У кишининг саломатликлари жуда яхши, кайфиятлари аъло даражада эди. Шунинг учун сухбатларимиз самимий ва ширин вазиятда ўтди.
Суҳбат орасида марҳум Муҳаммад Содиқ муҳаммад Юсуф шайх ҳазратларининг яхши фазилати ва билим заковати хақида ҳам яхши гап-сўзлар бўлди.
Агар бўлсанг менга чиндан хайрихоҳ,
Дўст деган сўзни ҳам қилмагин такрор.
Кўксимдан вулқондек кўтарилар оҳ,
Инсонни дўсти ҳам айлар экан хор. .
(Абдулла акадан)
Хайрлашув чоғида устоз Абдулла Орипов Андижонлик шоир Суҳалий бобога ўзининг эсдалик совғасини топширди
Шундан сўнг устоз билан самимий хайрлашиб, у кишининг дуосини олиб йўлга чиқдик…..
(“Дунё ўзбеклари” яқин кулар ичида асримизнинг бебаҳо ва улуғ шоири Абдулла Орипов билан ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган суҳбат ва ҳали ҳеч ким ўқимаган янги шеърларини эълон қилишни режалаштирган).
Ахир мен умримни ишониб роса
Ўша бахт йўлида сарфлаганим рост.
Ўтди у давронлар, ўрнида эса
Бир уюм ваъдалар қолдилар, холос.
(Абдулла акадан)
(Абдулла ОРИПОВнинг “Бўлурман суҳбат ичра
гоҳо Исмат билан бир кун” номли чала қолган ғазалига мухаммас)
Кўнгилда иштиёқ бўлса, чиқар журъат билан бир кун,
Ажаб шеърлар туғилгайким гўзал суръат билан бир кун.
Қизир давра, мунозара иззат..ҳурмат билан бир кун,
Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун,
Гоҳо Ҳикмат, гоҳо Қудрат, гоҳо Нусрат билан бир кун.
Ёру дўстлар жамъ бўлсалар, назм бўстони ҳеч сўлмас,
Уларсиз шеър, баҳс қайда, дил яйрабон, кўнгил тўлмас.
Я х ш и н а з м абадийдир, замон ўтса ҳамки ўлмас,
Б и л у р м а н к и , умр боқий, ҳаётим то адо бўлмас,
Яқо тутмам, умидворман, қаро кулфат билан бир кун.
Киши мақсудга етгунча дилида орзу, армон бор,
Замон зайли эрур бисёр, неча яхши ва ямон бор.
Ажаб ғайрат ва журъатдан демак ҳар ишга имкон бор,
Нечунким яхши дўсту ёр, нечунким яхши даврон бор,
Ўтарким яхши даврон ҳам дуруст улфат билан бир кун.
Еру осмон поёнсизки, порлаб т у р у р к и м қуёшим,
Шаҳар, қишлоқ кезар бўлсам, чиқар йўлданки йўлдошим.
Қаён бормай дўстларим кўп, гарчи ўтса ҳамки ёшим,
Шу чексиз катта д у н ё н и фахм этди кичик бошим,
Аё дўстлар, ғолиб келгум шону шуҳрат билан бир кун.
Чунон бирга эдик аввал ҳамиша ҳар кунда шунда,
М у н о з а р а тугмасди кеч бўлса ҳам хатто тунда.
Суҳайлий ҳам бор экан..ку, бу оламда..кенг очунда,
Йироқлаб кетди Абдулло, ўзи бунда, Исмат унда,
Сайтларда уч ёру дўст юрар суҳбат билан бир кун.
Cаттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
- рухшунос олим
(тамом)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Андижон – Тошкент – Андижон
Ўхшаш мақолалар:
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (3)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (2)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (6)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (5)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (4)
Комментариев нет:
Отправить комментарий