Рўза ва саломатлик
2014
|
Рўзанинг инсонга келтирадиган фойдалари ҳақида ran
кетар экан, унинг инсон саломатлигига нисбатан ўта фойдали экани энг кўп
гапириладиган мавзулардан бирига айланиб қолганини айтиб ўтиш лозим. Ҳа, бу
ҳақда бугун бутун дунё гапирмоқда. Бундан аввал ҳам гапирган. Фақат худосиз
жамиятларгина рўзани киши саломатлиги учун зарарли, дейишар эди. Ўзларига илм
нисбатини берган бу жоҳиллар яқин-яқингача одамларга рўза соғлиқни бузувчи энг
катта омил эканини уқтирмоқчи бўлиб келдилар. Рўза яқинлашиши билан коммунистик
ахборот воситалари унга қарши ташвиқот ишларини бошлар эди.
Лекин шу билан бир вақтда, Исломдан, Қуръондан,
шариатдан умуман бехабар халқ ва юртлар вакиллари улардаги билим ва тиб
хизматлари рўзанинг инсониятга, хусусан соғлик соҳасида қанчалик фойдали экани
ҳақида кашфиётлар қилишар, тажрибалар ўтказишар, илмий асарлар ёзишар эди.
Энг
қизиғи, ўша рўзанинг, ихтиёрий оч қолишнинг фойдаси ҳақида ran кўтарганларнинг
кўзга кўринганлари биздаги худосизларнинг катта оғалари ўрислар ичида эди.
Кейинроқ бошқа тараққий этган давлатларда бу борада анча ишлар қилингани аниқ
бўлди. Жумладан, Англия, Франция, Олмония ва АҚШдаги олимлар кишиларни очлик
билан даволаш ҳақида сезиларли натижаларга эришдилар.Одамлар маълум пайтлар ва мавсумларда емак-ичмакдан парҳез қилишади. Бу нарса эса турли касалликларнинг, ҳатто тузалмас дардларнинг олдини олади ёки шифо бўлади. Инсон туғилганидан то вафотига қадар узлуксиз ишлаган ҳазм аъзоларини йилнинг маълум бир ойида ярим кундан (12 соатдан) ортиқ ишлашдан тўхтаб туриши тиббий жиҳатдан фойда экани исбот талаб қилмайдиган бир ҳақиқатдир. Ҳар ўн икки ойнинг бирида вужуднинг ишлашдан тўхтаб туриши маъносидаги рўза ҳам танга фойда келтиради ва уни турли хасталиклардан сақлайди. Буни тиббиёт фани ҳам инкор қилмайди. Вужуд бир ой давомида тубдан ўзгарган бир таъминот тартибига мослашади ва хасталикка қарши кураш қобилияти ортади, озиқ-овқат маҳсулотларидан тўла фойдаланиш учун зарур вақт билан таъминланади. Одам кун бўйи енгил вужуд билан ишлаш, кечаси эса тўла дам олиш ва куч йигиш имкониятига эга бўлади. Бу аснода кўрсатилган сабр ва тоқат, шахсият камолида катта аҳамият касб этади. Қоннинг ичакда эмас, мияда ишлаши натижасида киши соглом фикрлайди, нарса ва ҳодисаларни тўғри баҳолайди ва дунёқарашнинг аниқлигига эришади. Демак рўзанинг зарари тўгрисидаги гап бутунлай пучдир.
Тиббиёт муассасаларида олиб борилган бир тадқиқотда қогоз электрофорез усули билан рўза тутганларнинг вакцина протеинлари ўрганилди ва рўзанинг вакцина протеинлари узра салбий бир таъсири бўлмаслиги олимлар томонидан эълон қилинди. Рўзанинг меъда ярасига салбий таъсири бор-йўқлиги ҳақида турли тортишувлар бормоқда. Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларига очликнинг салбий таъсири бўлган ҳоллар учрайди. Маълум бўлишича, ошқозон яраси муайян мавсумларда фаоллашади. Бу борада кўп тўхталмасликнинг аҳамиятли бир томони бор: Рўза, бошқача айтганда, рамазон ойи яранинг фаоллашган даврига тўғри келган пайтлардагина салбий таъсир қилиши мумкин. Зотан ибодат ва бошқа мавзуларда осонликни улуғловчи динимиз томонидан ҳам яра фаоллашган даврларда рўза тутмаслик мумкинлиги, яра "тинч" пайтларида рўза қазосини тутилишига йўл берилиши қайд этилган.
Тиббиёт дорилфунунларида ўтказилган йигирма йиллик кузатувларга кўра, ошқозон яра касаллиги рамазон ойида сезиларли даражада ортган. Аммо бу, рўзанинг инсон соглиғига зарари кўп, дегани эмас. Динимиз бундай беморларга рўза тутмасликка рухсат беради. Яъни, рўза тутишга қурби етмайдиганлар учун рўза тутмаслик вожибдир. Зарар кўриб, машаққат чекиб рўза тутувчи беморлар рўзасини бузиш ҳуқуқига эгадирлар. Ибн Сирин "Инсон хасталанган ҳолга тушганда рўзасини бузиши мумкин" деб ёзган. Ҳасан Басрий: "Хасталик туфайли оёққа туришнинг иложи бўлмаган пайтда рўза очилиши мумкин" деган. Бухорий: "Нишопурда бироз хасталандим. Бу тасодифан рамазон ойига тўтри келди. Шу аснода Исҳоқ ибн Роҳавайҳ мени зиёрат қилишга келди. Ёнида бир қанча шериклари ҳам бор эди. Менга: "Ҳой, Абу Абдуллоҳ, рўзангни буздингми, йўқми?" деди. Мен: "Ҳа, буздим" дедим. Исҳоқ, "Узринг қабул этилмай қолишидан қўрқармикансан, девдим. Шунинг учун сўрадим", деди.
Рўзанинг зарарсизлигини, аксинча, соглиққа фойдаси борлигини кўрсатувчи манбалар эса жуда кўп. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида: "Рўза тутинг, саломат бўласиз" деганлар. Инсон моддий майлларга асир бўлмаслиги, нафснинг буйруқларига кўнадиган ҳаёт кечирмаслик учун, руҳнинг жасадга ҳукмронлигини таъминловчи энг таъсирли йўл рўза эканини олимларимиз ҳам таъкидлашади. Профессор Ҳамидуллоҳ эса шундай дейди: "Рўза ойи бўлмиш рамазон вақти-вақти билан қишга ё ёзга, йилнинг барча мавсумларига тўгри келади ва рўза тутган одам ёзнинг жазирама иссиқларида ёки қишнинг қаҳратон совуқларида турли маҳрумиятларга кўникади. Шубҳа йўқки, одам бундан соглиқ жиҳатидан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам ва бошқа томонлардан ҳам фойда кўради".
Саксониянинг Дрезден шаҳридаги касалхона ходимлари Ҳенри Лахман, Бершер Бенер, Мольерилар эса, касалларни рўза туттириб даволамоқдалар. Бугун овқатланишни назорат қилиш, парҳез билан даволаш ишлари олиб борилмоқда. Рўзанинг яна бир фойдали томони шундаки у қон ишлаб чиқарилишини кўпайтиради. Рўза тутган одамнинг қонида озуқалар камайганда суяк илиги уйғонади (ишга тушади). Шу сабабдан қонга "бой" кишилардан фарқли равишда қони кам кишилар рўза тутганларида қон ишлаб чиқариш кўпаяди. Рўзадорнинг жигари дам олаётгани туфайли суяк илигининг қон ишлаб чиқаришга эҳтиёжи ортади ва ичакка тушган моддаларни янада яхшироқ ва соғлиқ учун бехатар қилиб қайта ишлайди. Рўзанинг энг фойдали таъсири эса рак касаллигининг ўсишини сусайтиради. Бунинг моҳиятини профессор Труб изоҳлаб ўтган.
Америкалик мутахассис Пол Брегг ўзининг эллик йиллик шахсий таржибаси маҳсули ўлароқ “Мўъжизакор очлик” деган китобини ёзди. Дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинган бу китоб рўзанинг инсон соғлиги учун энг зарур омил эканининг ўзига хос ташвиқотчисига айланди. Инсон соғ-саломат бўлай деса, рўза тутиши зарур экан. Бу эса Имом Табароний ўзларининг “ал-Авсат” китобида Пайғамбаримиз (с.а.в)дан ривоят қилган: “Рўза тутинглар саломат бўласизлар”, деган ҳадиси шарифнинг илмий тасдиғидир.
Энг ажабланарлиси, рўза билан даволовчилар киши соғ-саломат юриши учун йилига 28-32 кун ихтиёрий оч қолиши керак, деган хулосага келганлар. Аллоҳ таоло эса бу муддатнинг ўртачаси ўттиз кун Рамазонни биз мусулмонларга бундан ўн беш аср илгари фарз ибодати қилиб қўйган. Буюк ватандошимиз шайхурраис Абу Али ибн Сино ҳам кишиларни очлик йўли билан даволаган.
Яқин ўтмишда Сурия бош муфтийси Шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш бобида анча шуҳрат қозонган эдилар. Айниқса у кишининг ҳузурларида машҳур спортчи, асримиз бокс тарихи афсонасига айланиб қолган жаҳон чемпиони Муҳаммад Алининг шифо топиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Баъзи аъзолари қалтирайдиган касалга мубтало бўлган Муҳаммад Али шифо излаб бормаган жойи қолмаган эди. У ўзини даволатиш учун ўттиз миллион доллар сарфлаган, аммо бирор натижага эришмаган эди. Аллоҳ унга йигирма кунлик очликдан сўнг шифо берди. Яқинда очлик билан саратон-рак касалидан шифо топган одамлар ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.
Бу ерда келтирилган ва келтирилмаган барча илмий ҳақиқатлар бизнинг муқаддас китобимиз Қуръони каримнинг оятларига тафсир моҳиятидадир. "Агар билсангиз (ҳозирги тиб илми тили билан айтганда: вужуд физиологиясини ва физиопатологиясини билсангиз) сизнинг рўза тутишингиз ўзингиз учун яхшироқдир" (Бақара сураси, 184-оят). Ана шундай фойдали нарсани биз мусулмонларга савоб ва маънавий ибодат қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
"Ҳилол" электрон журналидан
Комментариев нет:
Отправить комментарий