ИММУНИТЕТ ВА ОВҚАТЛАНИШ
«Онам
менга бир хил овқатланиш иммунитет пасайишига олиб келади, деб кўп тайинлайди. Шунинг учун доим
бўтқалар, балиқ ва турли салатларни истеъмол қилишга ундайди. Менга эса бодроқ,
қовурилган картошка (чипс)лар ёқади.
Имммунитетни мустаҳкамлашда овқатнинг
ўрни каттами? Менимча, иммунитетни спорт билан шуғулланиш ҳамда чиниқиш билан
мустаҳкамлаш мумкин».
Нодира Мавлонова, Наманган вилояти.
Саволларга Тошкент
шаҳридаги 40-оилавий поликлиника шифокор-иммунологи Нодира РАҲМАТУЛЛАЕВА жавоб
беради.
— Иммунитет организмнинг душмани бўлмиш
— вирус, бактериялар ҳужумидан ҳимоя қилувчи тизимдир.
Иммунитетимизнинг мустаҳкамлигида спортнинг
ҳам ўрни катта, албатта. Аммо бунинг ўзи етарли эмас. Спорт тўғри овқатланиш
билан бирга олиб борилмаса, фойдаси сезилмайди.
Овқатланиш — бу организмга керак бўлган
барча зарурий моддаларнинг етказиб берилишидир. Бу организм фаолиятининг издан
чиқмаслигини ҳамда касалланмаслигини таъминлайди. Бунинг учун эса таомларимизда
ана шу зарурий моддалар бўлиши керак.
Онангиз тўғри айтаяпти, агар сиз қовурилган
картошка (чипс), бодроқ каби тайёр маҳсулотларни истеъмол қилсангиз, жигарингиз
ишини оғирлаштириб қўйишингиз мумкин. Иммун тизими барча ички аъзолар
фаолиятига боғлиқ бўлганлиги учун улардаги салбий ўзгаришлар дарҳол иммун
тизимига таъсир қилади. Шунинг учун аъзоларга «ёқмайдиган» таомлар
иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади. Натижада у ҳужум қилаётган микробларга
қарши кураша олмайди ва одам турли касалликларга чалиниб қолиши мумкин. Бундай
бўлмаслиги учун тўғри овқатланишга ўрганинг. Масалан, тушликда мактаб
ошхонасидан чипслар ўрнига шўрва ёки пьюре (истасангиз, котлети билан), бодроқ
ўрнига сулили печеньелар олишингиз мумкин.
«Сўнгги кунларда очлик билан
даволаниш ҳақида кўп эшитяпман. Шу усул билан иммунитетни ҳам кўтариш мумин
экан. Шу тўғрими?»
Камола Йўлчиева, Тошкент вилояти Қибрай
тумани.
Баъзи табиблар очлик иммун тизимини
мустаҳкамлайди, деб одамларни ишонтиришади. Аслида эса айнан очлик организмнинг
иммун тизимини кучсизлантиради. Бу илмий томондан исботланган. Негаки, оч
қолган организм ўзидаги барча витамин ва минераллар заҳирасини сарфлаб бўлгач,
ҳимоя тизимига кетадиган «ёнилғи»ни етказиб бера олмайди.
Сиз очлик ўрнига тўғри овқатланишга аҳамият
беринг. Овқатлар витамин ва минералларга бой бўлиши зарур. Бунинг учун сабзавотли
таомларни, турли меваларни истеъмол қилиш керак.
Шифо-нифо рузномасидан
Комментариев нет:
Отправить комментарий