Саримсоқнинг
шифобахш хусусиятлари жуда қадимдан маълум. Абу Али Ибн Сино ўзининг «Тиб
қонунлари» китобида, Абу Райҳон Беруний «Китоб ас-сай-дана фи-т-тибб» асарида
саримсоқнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида ёзиб қолдирганлар.
Ибн Сино
саримсоқ кулини асал билан аралаштириб, темираткига малҳам тайёрлаган, саримсоқ
қайнатмаси ичилса, овоз очилиб, равон бўлишини, оғиз чайилса, тиш оғриғига,
сурункали йўтал ва астмага даво бўлишини айтган. Қорин дам бўлганда у
саримсоқни зайтун билан қайнатиб ичирган.
Саримсоқ
таркибида фитостеринлар, фитонцидлар, эфир мойи, С (0,24 мг%) дармондориси, В
гуруҳидаги дармондорилар, гликозид аллеин, азотли моддалар, минерал тузлар,
20-27 фоиз полисахаридлар мавжуд.
Халқ табобати
амалиётида саримсоқ нафас йўллари шамоллаши, нафас қисиши, лавша, безгак, ичбуруғ
касалликларида, қорин дам бўлиши, балғам кўчирувчи восита сифатида ишлатилади.
Илмий тиббиётда
ҳам саримсоқдан тадбиркорона фойдаланилади. Саримсоқ антибиотик, антисептик,
фитоцидлик ва ҳашаротлар кушандаси сифатида ишлатилади. Илмий текширишлар шуни
кўрсатдики, саримсоқ иштаҳани очиш билан бирга овқатнинг ҳазм бўлишига ҳам
ёрдам беради. Ундан тайёрланган препаратлар қон босимни пасайтириб, юрак
қисқариш амплитудасини оширади. Саримсоқ қон томирларини кенгайтириш билан
бирга аъзоларни юқумли касалликлардан муҳофаза этишда катта хизмат қилади.
Қорин тифи, ичбуруғ, вабо каби касалликларни тарқатувчи микробларга қирон
келтиради.
Тиббиётда
саримсоқ настойкаси ичак атонияси, гипертония ҳамда атеросклероз хасталикларини
даволаш учун тавсия қилинади. Шунингдек, ундан буйрак ва қовуқда тош бўлганда,
ревматизм ҳамда ниқриз касаллигини даволашда фойдаланилади. Таркибида
саримсоқни қуруқ экстракти мавжуд бўлган аллахол ҳабдорилари жигар ҳамда ўт
пуфаги касалликларида ёрдам берувчи доридир.
Фармацевтика
саноатида саримсоқ таркибидан аллицин деб аталувчи кучли бактерицид хусусиятига
эга бўлган антибиотик олинган бўлиб, у жуда суюқ концентрацияда (1:250000)
бактерияларнинг ўсишини тўхтатади.
Халқ
табобати усуллари
Гижжа. 1. Битта майдаланган саримсоқ, 1 та хом тухум
сариғи, бир ховуч хом сўк (пшено), сутни аралаштиринг. Ушбу қоришма битта
ўтиришда ичилади. Ушбу восита солитерни чиқариб юборади.
2. 1 та саримсоқни тозалаб, 1 стакан сув
қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатинг. Докадан ўтказилади. Бир чой қошиқ
майдаланган шувоқ (полынь) ўсимлигини 1,5 стакан сувга солиб 2 дақиқа
қайнатилади ва совитилади. Докадан ўтказиб, юқорида тайёрланган саримсоқ
қайнатмасига аралаштириб, беморга ҳуқна (клизма) қилинади. Аралашмани ҳуқна
қилишдан олдин ёпиқ идишда 4 дақиқадан 1 соатгача сақлаб зарур.
3. Янги сиқиб олинган саримсоқ сувини 10-15
томчидан ҳар куни оч қоринга бир маҳал илиқ сут билан ичиш керак.
4. Саримсоқнинг
5 та бўлагини майдалаб, 1 стакан сутга солиб ёпиқ ҳолда паст оловда 10-15
дақиқа қайнатиб, бир оз дам егач, илиқ ҳолида бир чой қошиқдан 4-5 маҳал
овқатдан олдин истеъмол қилинади. Муолажа муддати – 7 кун. Қайнатмадан бир
маҳал ётишдан олдин 4-5 марта ҳуқна (клизма) қилинса, гижжалар тушиб кетади.
Ангина. 1. 100 г саримсоқни
майдалаб, термосга солинг. Устидан 0,5 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 соат дам
едиринг. Қултумлаб ичилади.
2. 1 стакан янги сиқилган сабзи сувига 2-3
бўлак қирғичдан чиқарилган саримсоқни солинг. Кунига 2 маҳал овқатдан 40 дақиқа
олдин ичилади. Муолажа муддати – 2-3 кун.
3. Ангина профилактикаси ва оғиз бўшлиғи
шамоллашини даволаш учун бир бўлак саримсоқни оғизга солиб, секин тишлаб
қўйинг.
Бронхит. 5-6 саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 100 г сариёғ, 1 бўлак майда тўғралган шивит
(укроп) билан аралаштиринг. Эрталаб, пешинда, кечқурун нонга суртиб истеъмол
қилинг. Бу муолажани пневмонияда ҳам қўлласа, яхши самара беради.
Мигрень. Бошингиз чеккаларига саримсоқни майдалаб боғланг.
Тиш оғриғи. Саримсоқ сувига асални аралаштириб, оғриётган тишга қуйиш
керак.
Юқори қон
босими (гипертония). 1. Ҳар куни наҳорга 1 дона майдаланган
саримсоқни истеъмол қилиб, устидан чорак стакан сувга 1 чой қошиқ олма сиркаси
қўшилган суюқликни ичиш керак.
2. 20 та саримсоқ, 5 та ўртача катталикдаги
тозаланган пиёз, 5 та лимон, 1 кг шакарни яхшилаб аралаштириб, 2 л қайнатиб,
совитилган сув қуйиб, 2-3 кун қоронғи жойда, уй ҳароратида сақлаш керак.
Қоришма докадан ўтказилмайди. Кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 1 ош
қошиқдан истеъмол қилинади.
3. 3 та катта саримсоқ, 3 та лимонни
майдалаб, 1,5 л қайнаган сув қуйиб, яхшилаб беркитиб,
илиқ ва қоронғи жойда бир кун сақланади ва вақти-вақти билан чайқаб турилади.
Қоришмани кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин докадан ўтказиб, 1 ош
қошиқдан ичилади.
Дизентерия. Ҳар куни бир бўлак саримсоқдан истеъмол қилиш фодали.
Холецистит. 100 г тозаланган
ва майдаланган саримсоққ ярим стакан қайноқ сув қуйиб, устини ёпиб 5 соат дам
едиринг. Сўнг докадан ўтказиб илиқ ҳолида ичилади.
Юрак
инфаркти. Бир кило асалга 10 та лимон шарбати, 5 бош
саримсоқни майдалаб аралаштириб, 1 ҳафтага қўйиб қўйилади. Қоришмани кунига бир
маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилиш керак.
Ушбу аралашма
стенокардия касаллигида ҳам фойдали.
Гепатит,
сариқ касаллиги. 2 бош саримсоқ сувини 2 та лимон шарбати
билан аралаштириб, овқатдан 2 соат кейин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Даво
муддати – 1 ой. 2-3 ҳафталик танаффусдан сўнг такрорланади.
Ларингит. 1. Овоз бўғилиб қолганда қушиқчилар буғда
пиширилган саримсоқни истеъмол қилишлари лозим.
2. 5-6 бўлак саримсоқни майдалаб, 1 стакан
сутда қайнатиб, совитилади ва докадан ўтказилади. Кунига бир неча маҳал 1 ош
қошиқдан ичилади.
Атеросклероз. 1. Ярим чой қошиқ саримсоқ сувига ярим стакан
эчки сутини қўшиб, ҳар куни эрталаб наҳорга ичиш керак.
2. Кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан саримсоқ ёғини
ёки ярим чой қошиқдан кукунини қабул қилиш тавсия этилади.
3. 5 бўлак саримсоқни қирғичдан чиқариб,
таъбга кўра майда ош тузи, 500 г сариёғни қўшиб, нон ёки картошка билан
истеъмол қилиш керак. Ушбу муолажа юрак ва ўпка касалликларига ҳам фойдалидир.
Ич дам
бўлиши. 1. Саримсоқнинг кўк барглари истеъмол
қилинса, ичакдаги спазмни йўқотади, ич дам бўлиши йўқолади. Сурункали
энтерокалитларда ҳам фойдали.
2. 1 чой қошиқ саримсоқ сувини сут билан 3
маҳал овҳатдан 30 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади.
Бронхиал
астма. 1. Ҳар куни эрталаб наҳорга 1 бўлак қирғичдан
чиқарилган саримсоқни истеъмол қилиб, устидан 1 стакан сув аралаштирилган олма
сиркасини ичиш лозим. Даво муддати – 4-5 ҳафта. Диққат: ушбу муолажа ошқозон ва
ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида тақиқланади.
2. 3 бош саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 5 дона
лимонни пўсти билан майдалаб (данагини олмасдан) аралаштириб, 1 литрқайнаган сув қўшиб уй ҳароратида
5 кун қоронғи, салқин жойда сақланг. Вақти-вақти билан чайқаб туришни унутманг.
5 кундан сўнг аралашмани докадан ўтказиб, кунига 5 маҳал овқатдан 20 дақиқа
олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади.
"ислом тиб"дан
Комментариев нет:
Отправить комментарий