Хушбўйликлар
Пайғамбаримиз с.а.в. хушбуйликлар (мушк)ни жуда севганлар. Имом Бухорий келтирган ҳадисларининг бирида: “Агар сизга мушк билан хушбуйланишни таклиф қилсалар, рад этманг, чунки у ёқимли ва олиб юришга енгил” деганлар.
Шунинг учун мусулмонлар ичида бир-бирига хушбуйликлар ҳадя қилиш одат бўлган. Хушбуйликларни жума ва ҳайит байрамларида суриш суннат ҳам ҳисобланади. Абу Саъид ривоят қиладилар: Расулуллаҳ с.а.в. “Жума куни ғусл қилмоқ, шунингдек тиш тозаламоқ ва топилса, хушбўй нарсалар сепмоқ ҳар бир балоғат етган одам учун вожибдир!” деганлар.
Пайғамбаримиз с.а.в. хушбўйликларга овқатдан кўра кўпроқ маблағ сарфлаганлари ҳам ворид бўлган. Яна Набий с.а.в. хушбўйликларни бу дунёда уларга ёқимли бўлган 3 нарсадан бири деб таърифлаганлар. Аммо Расули Акрам с.а.в.нинг баданлари ниҳоятда гўзал хушбўйлик тарқатган. Маълумки, саҳобалар уларнинг тер томчиларини йиғиб юришган экан, чунки терларининг ҳиди энг яхши гулнинг ҳидидан ҳам ёқимлироқ бўлган. Мана 15 асрдирки, мусулмон ўлкаларида суннат сифатида хушбўйликлар сурилади, аммо замонамизда хушбўйликларнинг инсон соғлиғига фойдаси фақат энди ўрганила бошланди, десак адашмаган бўламиз. Унинг фойдали жиҳатларини биринчи бўлиб француз парфюмер-кимёгар Рене Гаттерфос ўргана бошлади. Бир куни Гаттерфоснинг лабораториясида портлаш натижасида ёнғин чиқади ва бу портлашда қўли куйган химик биринчи тўғри келган идишдаги суюқликка қўлини суқади. Бу эса лаванда ёғи эди, шундан кейин унинг қўли тезда тузалиб ҳатто куйган жойда из ҳам қолмайди. Сўнг у биринчи жаҳон уруши даврида лаванда ёғини яраланган аскарларнинг жароҳатларига антисептик сифатида боғлайди. Ва бу соҳани чуқурроқ ўргана бошлайди. Шу тариқа «Ароматерапия” номли китоб ёзади. Аммо уруш пайтлари бўлгани учун бу китобга шифокорлар деярли эътибор беришмаган.
Ҳозирги кунда эса хушбўйлик билан даволаш ҳам жисмонан ҳам руҳан тузалишни истаган инсонларнинг эътибори марказида. Хушбўйликлар билан даволаниш Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларидай, “ҳам ёқимли, ҳам енгил”.
Хушбўйликлар ўз таъсирини тезда кўрсата бошлайди. Ҳид бурундан асаб толаларига ва миянинг негизида жойлашган ҳид сезиш аъзосига етиб боради. У ерда бизнинг ширин хотираларимизни уйғотиб, ўша ширин лаҳзаларга қайтаради. Бу эса инсонга хотиржамлик, хурсандлик ҳиссини беради.
Эфир ёғлари яъни хушбўй ёғларни истеъмол қилинадиган ёғлар билан боғлиқлиги йўқ. Улар ўсимликлардаги учувчи углеводлардир. Уларнинг баъзи бирлари қалибимизга хотиржамлик бағишласа, баъзилар мия фаолиятини жадаллаштиради. Ҳозирги кунда эфир ёғларини ҳатто психиатрияда ҳам ишлатишмоқда.
Ҳушбўйликнинг иккинчи таъсир кўрсатиши эса ҳаво билан. Эфир ёғларининг ҳидлаганимизда унинг кичик молекулалари ўпкамизга кириб у ердан ҳаво шарчалари билан капеллярга ва кейин қон оқимлари билан бутун танамизга тарқалади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, хушбўйликларни терига суришдан кўра, ҳидлашнинг фойдалироқ экан. Ҳозирги тезлик билан ўтаётган давримизда инсонлар кўпинча деприссия ҳолатига тушишмоқда. Руҳшунослар ҳам ўз беморларига ҳар хил зарарли транквилизаторларни беришдан кўра, хушбўйликлар билан даволанишни тавсия этамоқдалар. Охирги 20 йилликда бу борада кўпгина тадқиқотлар олиб борилиб бу соҳа тез ривожланиб бораяпди.
Эфир ёғлари биринчи ўринда ҳар хил зарарли бактерияларга қарши яхши восита. Мушк одам танасида бактерияларни ўлдиради, аммо бошқа дорилар каби зарар кўрсатмайди. Бу айниқса антибиотиклар даврида муҳим. 20 асрнинг бошларида кашф қилинган ва кўпгина инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлган пенциллиндан анбибиотиклар асри бошланди. Бу соҳа жадал ривожлана борди, аммо вируслар ҳам антибиотикларга қарши имунетит ишлаб чиқардилар. Шу тариқа антибиотиклар дозаси ортиб борди ва турли туман кучли антибиотиклар ишлаб чиқарила бошланди. Лекин ҳозирги кунга келиб олимлар хавотирга тушишган. Чунки антибиотиклар инсон танасини даволаш билан бирга кўпгина зарарлар ҳам етказади. 2010 йилга келиб антибиотиклар умуман вирусларга қарши чиқа олмай қолиши хавфи бор. Шунинг учун улар бошқа вирусларни қирувчи табиий восита кашф қилиш умидида турли санаторияларда кузатишлар олиб бора бошладилар. Ҳид билан даволаш усуллари қўлланилаётган даво масканларида катталар ичида ОРВИ билан касалланиш 50-80 % камайганини кўришган. Улардан чабрец, мята, лаванда, розмарин мушкларини бир бирига аралаштириб хонага сепилса, стафилакок ва турли моғор бактерияларини ва яна 219 яқин вирусларни ўлдиради. Ўрмонларда бир куб метрга 5 дона микроб бўлса, шаҳардаги уйнинг 1 куб метрига 20000, автомобил салонида эса 9 млн. микроблар бор. Мактаб, дўкон, транспорт, касалхоналарда ҳам аҳвол шундай. Агар табиий хушбўйликларни сепиб турилса бу сон анчагина камайиши мумкин.
Маълумки, ўрмонга яқин жойда истиқомат қилаётган кишилар грипп, ангина, астма касалликлари билан кам оғрийдилар. Бронх касалликларида эса шалфей, сосна, пихта каби ўсимликларнинг ҳиди оғриқ қолдирувчи ва даволавчи ўрнида ишлатилади. Сил касаллигида эса ўсимлик ёғларини ҳидлаш, иситмани тушириб, танани кучга тўлдиради ва йўтални камайтиради, иштаҳани очади. Ҳид билан даволашни ҳатто ҳомиладорларда ҳам қўллаш мумкин. Белдаги оғриқ, жиғилдон қайнаши, чарчаш, уйқусизлик, кўнгил айниши, юракнинг тез уриши бу касаликларнинг барчасига дорилар билан бир қаторда ҳид билан даволашни ҳам қўллаш мумкин.
Грипп ва турли шамоллашда лимон, райхон, эвкалипт ёғларидан даво тариқасида фойдаланиш мумкин.
Ҳар бир мусулмонларга оид дўконларда мушк сотилади. Улар асосан Тоиф ва Саудия Арабистонидан келтирилади. Тоиф ўзининг гўзал атиргул боғлари билан дунёга машҳур. Йил давомида бу ерда гулларнинг ўсиши учун ёқимли иқлим бор. Шунинг учун у ерда бқори сифатли хушбўйликлар ишлаб чиқарилади.
Биринчи бўлиб ўсимликлар ва гулларнинг фойдасини англаган инсон бу Сулаймон алайҳиссалом бўлганлар.
Ривоят қилинишича, бир куни у масжидда ибодат қилиб турганида унинг ёнида бир гул пайдо бўлиб салом берибди. Сулаймон алайҳиссалом саломга алик олиб, ундан нега келганини сўрабдилар. Шунда гул қандайдир хасталикдан даво эканлигини айтибди.
Эртаси куни Сулаймон алайҳиссалом ҳузурларига бошқа бир гул келиб қайси хасталикдан даво эканлигини айтибди. Шу тариқа бир неча вақт давомида барча ўсимликларнинг унинг ҳузурига келиб ўз фойдали тарафларини айтишган экан. Шундай қилиб Сулаймон алайҳиссаломга бу илм берилган экан. Лекин бошқа пайғамбарларга ҳам ўсимликлар ва хушбўй ёғлар билан даволаш илми берилган.
Хушбўйлик тайёрлаш оддий ва шу билан бирга нозик жараён. Гулларни паст температурада 2-3 кун қайнатишади. Бошқа идишда гулларнинг буғланишлар совитилади. Кейин совитилган буғнинг устида чиққан ёғлар йиғиб олинади.
Бу мушк тайёрлашнинг биринчи босқичи. Гуллар икки мартадан қайнатилади. Мушк йиғиб олингандан сўнг ундан қолган сувлар флаконларга қўйилади. Яна мушк ишлаб чиқаришнинг бир қанча турлари мавжуд. Масалан, баъзан гул баргларидан тайёрланган ёғлар бошқа ёғларда зайтун, бодом ёғларида эритилади. Атиргул, жасмин, наргиздан тайёрланган мушклар харидоргир. Умуман 50-60 мингдан зиёд турли жушбўй ёғлар олинадиган ўсимликлар мавжуд. Аммо кўпинча мусулмонлар Қуръон ва суннатда келтирилган гулларнинг мушкларини ишлатадилар. Булар мускус, ясмин гули, хна, иууд, мирр, бинафша, сандал, янтар, ладан.
Маълумки, инсон кўп компьютерда ишласа унинг кўзларига оғирлик тушади. Кўз чарчаши натижасида эътибор ҳам пасаяди. Япония олимлари (энг компьютерлаштирилган шаҳарлардан бири) ишхоналарда ҳид билан чарчоқни пасайтириш тажрибасини олиб боришмоқда. Унинг натижасида эвкалипт ҳиди чарчоқни кетказади, лаванда эса ақлни чархлайди, ясмин ҳиди кайфиятни кўтаради. Ҳидлар бўуйича биринчи ўринни эса лимон олди. Энди япон компьютер фирмалари ойналарида лимон дарахтлари буй кўтарган, ишчиларнинг ёнида эса ликопчаларда бўлинган лимон туради. дам олиш дақиқаларида эса ишчилар лимон пўстини қўллари билан эзиб, ҳидлайдилар. Офтольмологларнинг айтишларича, лимон сувининг кўззларга зарари йўқ, аксинча у кўзларни чақноқ ва равшанлаштиради. Пайғамбаримиз с.а.в. Қуръон ўқиб, унга амал қилувчи мўминларни лимонга ўхшатиб “Ҳиди ҳам таъми ҳам ёқимлидир», деганлар.
Хушбўй ҳид инсонни руҳини тетиклаштиради. Бадбўй ҳид эса аксинча кўнгилни ағдариб ҳушидан кетгангача олиб боради. Пайғамбаримиз с.а.в. одобсиз киши будбўй ҳидли темирчига қиёслаганлар.
Хотирани яхшилаш учун эса кедр, розмарин, райхон, қалампирмунчоқ, мята, мандарин ва лимон ёғларининг ҳиди ёрдам беради. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатлари ўрганилгани сари уларни ҳам ақлимизга, ҳам соғлиғимизга ва энг асосийси имонимизга катита фойдаси борлигига амин бўламиз.
Кавсар АСҲАБОВА
интернет маълумотлари асосида тайёрлади.
интернет маълумотлари асосида тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий