ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 марта 2017 г.

8 март табриги


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар

 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

суббота, 4 марта 2017 г.

пул


ЎКИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ


..... ~ Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади.…

..... ~ Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу ахволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида

пятница, 3 марта 2017 г.

мигреннинг давоси борми?


Мигреннинг давоси борми?
Мигрен – энг кучли хуружсимон бош оғриқлар билан намоён бўлувчи касаллик. Бу касаллик аёлларда кўп учрайди ва наслдан-наслга ўтиш хусусиятига эга. Оғриқ хуружлари, асосан, кўз–пешона–чакка соҳаларида кузатилади ва кўнгил айниши, қусиш, ёруғлик ва товушларга ўта сезгирлик билан намоён бўлади. Оғриқ хуружидан сўнг беморда уйқучанлик ва ҳолсизлик кузатилади. Оғриқ хуружлари шу қадар кучли бўлади-ки, бемор унга чидай олмай инграб бошлайди, қоронғи

четверг, 2 марта 2017 г.

уйқунинг турлари


     Уйқунинг 12 хил тури бор:
     1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
     2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу.
     3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
     4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини

вторник, 28 февраля 2017 г.

Алишер Муқимов

ЁДИМГА ТУШМОҚДА
Яна ёнингда бўлган дамларим ёдимга тушмоқда,
Борардим манзилинг билсам етиб бир зумда учоқда.

Кўчишдан чарчадим оғиздан оғизга,
хабар ол, кел,
Кўриб қўй, айлади севгинг мени машҳур қишлоқда.

Тополмассан жаҳонни айланиб ҳеч мендек ошиқни,
Суғурталанмагандир дил, етар, қолдирма қийноқда.

Хуршидабону

ҚАЛБИНГ ШЕЪРГА ТЎК
Мен билан суҳбатга чанқоқ бўлса қалбинг шеърга тўк,
Ногаҳон ағёр тийғи тилса қалбинг, шеърга тўк!

Осмондан нур ёғилса - толейинг қучса Зуҳал,
Шону шавкат завқидин шод кулса қалбинг, шеърга тўк.

понедельник, 27 февраля 2017 г.

ҳаёт недир....


-Ҳаёт недир?- дарддир бедаво.
-Умр недир?- у оқар дарё.
- Қайғу недир? - кун ҳам зим- зиё.
- Шодлик недир? - яшашдан маъно.
- Рағбат недир? - ишга ундовчи.
- Рахмат недир? - кам айтилгувчи.
- Хурмат недир? - ёдда қолгувчи.
- Тухмат недир? - ўтга солгувчи.
- Савоб недир? - мўминга тиргак.
- Гунох, недир? - дўзахга йўлак.
- Инсоф недир? - камёб хозирда.