ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 20 января 2015 г.

камета


Диаметри деярли 1 километрга эга бўлган 2004 BL86 астероиди шу йилнинг 26 январь куни Ер сайёрасига яқинлашади ва минимал узоқликдан учиб ўтади.



 Бу вақтда космик объект ва Ер оралиғи 1,2 миллион километр масофани ташкил этади. Мазкур масофа Ер билан Ойнинг оралиқ масофасидан тахминан 3 баробар катта демакдир. Шундай қилиб, астероид хавфли синфга оид бўлса-да, бироқ Ер ўқи орбитасини кесиб ўтиши жиҳатидан Сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу ҳақда sdnnet.ru сайтига таяниб, “Uzbekistan Today” хабар берган.

 Маълумот учун, 2004 BL86 астероиди 2004 йилда топилган бўлиб, унинг Ерга тушиши катта фожиали оқибатларни олиб келиши мумкин. Астероид сувга тушган тақдирда ҳам йирик цунами тўлқинларини келтириб чиқаради.

понедельник, 19 января 2015 г.

мардлик


         МАРДЛИК  
Абдулла Орипов-



Боболаринг мард бўлган,
Йиқилган полвонни ҳам
Ҳурмат қилиб, камситмай
Ердан турғазиб қўйган.
Эзгуликнинг қошида
 Эриган мисли малҳам,
Лекин, ёвузнинг кўзин
Ўйиб, қўрғошин қуйган.


Боболаринг мард бўлган,
Пойгаю кўпкарида

воскресенье, 18 января 2015 г.

Хўш, нима етишмаяпти:


витаминми ёки минерал?
  Кун мавзуси Хўш, нима етишмаяпти: витаминми ёки минерал?


Организмингизнинг қайси витамин ва минералларга эҳтиёжи баландлигини билмоқчимисиз? Марҳамат, аниқлашга ёрдамлашиш биздан, организмни тўйинтириш эса сиздан.

Сиздаги…

…кўз қизариши В гуруҳидаги витаминлар етишмаслигини билдиради.

Қачонки кўз олмасидаги майда қон томирлар яллиғланса, кўзда қизариш пайдо бўлади. Бу витамин В2 ва В6 га эҳтиёж ортганлигидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Мазкур витаминлар кўзда суюқлик ажралишининг тартибга солинишида қатнашади, бироқ уларнинг керагидан ортиғи томирлар функциясини бузади.

суббота, 17 января 2015 г.

Узум шарбати


Узум шарбати хотира йўқолишидан сақлайди.

Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.
Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

узр


АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

              УЗР


Шоир дейди:- Топдим шон шуҳрат,
Хаёлимни нурга ўрайман.
Ҳасадгўйлар кўп экан фақат,
Мен улардан узр сўрайман.

Бемор дейди: -Ўлдим, тирилдим,
Энди жонни зарга ўрайман.
Бетобликда безовта қилдим,
Дўсту ёрдан узр сўрайман.

Чақалоқ дер:- Салом, эй олам,
Сени шаксиз гулга ўрайман.
Остонангда турибман мен ҳам,
Замин, сендан узр сўрайман.

                                                     10.01.2015 йил.


пятница, 16 января 2015 г.

Дунёдаги энг семиз


Дунёдаги энг семиз одам зотилжамдан вафот этди



Вазни 420 килограммга тенг британиялик Кит Мартин 45 ёшида зотилжамдан вафот этди. Бу одам ўз вақтида расман сайёрамиздаги энг семиз киши деб тан олинган эди. Мартин жарроҳлик йўли билан ошқозонининг тўртдан уч қисмини олдиргандан сўнг, саккиз ой қийналиб яшаб, охири вафот этди.
Марҳумнинг вафотидан кўп ўтмай, уни операция қилган жарроҳ ҳукуматга ариза ёзиб, фастфудга солиқ солишни сўраган. Жарроҳнинг айтишича, беғам Мартин уйда ўтириб, гамбургер, чипс, пончик ва бошқа зарарли таомларни еб, ортиқча вазн тўплаган.
Мартин нонуштада олтита қовурилган тухум, тушликда пицца, Хитой ошхонаси таомлари, шашлик ва биг-маклар ерди. Ҳар куни олти пинта қаҳва ва икки литр газли ичимлик ичарди. Орада доим шоколад, печенье ва бошқа ширинликларни еб юрган.
“У ҳиссий муаммолари туфайли овқатдан таскин излаган ва жуда тез фастфудга ўрганиб қолган. Ҳатто кит ҳам 1 кунда бунча калория қабул қилмайди”, — дейди доктор Кесава Маннур.
Мартиннинг вафотидан бироз олдинроқ, британ телевидениеси у ҳақида “70 Stone & Almost Dead” (“420 килограмм ва деярли ўлган”) деб номланган ҳужжатли фильмни суратга олганди.
Манба: Вести.ру

ютиқ


Agrobank "Фаровонлик" лотереяси натижаларини эълон қилди

 Хабар берилганидек, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан "Фаровонлик" пул-буюм ютуқли, тиражли лотерея билетлари таклиф этилган эди.

Лотерея билетининг баҳоси 5000 (беш минг) сўм бўлиб, ютуқлар тиражи 2014 йилнинг 26-27 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди.

 Тиражда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган 10 та Malibu, 10 та Captiva ва 10 та Cobalt русумли автомашиналар, 5 та ТТЗ-80-10 транспорт трактори, 5 та ТТЗ-80-11 чопиқ трактори, 700 та Roison телевизорлари, 1025 та Panda телевизорлари,  625 та Roison музлатгичлари, 625 та Roison кондиционерлари, 625 та Candy кир ювиш машиналари, 625 та Roison газ плиталари ҳамда 1 миллион 113 минг 735 та пул ютуқларидан иборат бўлган жами 22,5 милллиард сўмлик 1 миллион 118 мингта пул ва буюм ютуқлари ўйналди.

 Бугун банк сайтида “Фаровонлик” лотереяси тиражи натижалари маълум қилинди (pdf).