Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар
Уйқусизлик, соатлаб компьютер олдида
ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо бўлишига ва юзнинг сўлғин
кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса кўз атрофини майда
ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор
қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам
фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўтмоқчимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз,
петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс
қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа
қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.



