Оёк
веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)
Варикоз
касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари
узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу
касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик
ўзгаришлар кўзатилади.
Варикоз касаллиги фақатгина инсониятги хос касаллик. Homo
sapiensларнинг тик юришга ўтиши натижасида перифериядаги қон томирларга катта
юклама тушган.фаол иш фаолияти натижасида кўп миқдордаги циркуляцион қоннинг
60-70% и юракдан пастда жойлашади.
Тарихи
Илк варикоз
касаллигини даволаш усуллари хақидаги маьлумотлар қадимги Миср папирусларида
учрайди (тахминан эр.ав. 3 минг йил аввал). Юнонистонда Гиппократ яшаган
даврдан бошлаб флебология фанига асос солинган (бу хозирги ангиохирургияга
тўғри келади). Варикоз касаллиги, веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбози ва
уни даволаш усуллари хақида кўплаб олимлар асарлар ёзишган (Ибн Сино, Гален ва
бошқ.). Ўрта асрларда эса Европа медицинаси олимлари (Амбруаз Паре) касаллик
даволаш усулларини ишлаб чиқдилар.


