ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 30 августа 2014 г.

бавосил...

Бавосил азоб берса…
— Иккинчи фарзандимни дунёга келтираётганимда менда бавосил (геморрой) пайдо бўлди. Ўшанда шифокорлар «туғруқдан кейин бавосил йўқолади», дейишганди. Аммо бундай бўлмади, аксинча баъзи-баъзида азоб беради. Бавосил нима сабабдан пайдо бўлади? Яқинда халқ табобати йўли билан бу дардни даволаш мумкинлиги ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда маслаҳат берсангиз...
Наргиза Абдураҳмонова, Қарши шаҳри
Отабой МАДАМИНОВ, жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди: — Бавосил тўғри ичак ва орқа чиқарув йўли веналарининг варикоз кенгайишидир. Мунтазам ич қотиши, узоқ вақт ўтириб ишлаш, веналарда ўсмалар юзага келиши сингарилар бунга сабаб бўлади. Баъзида ҳомиладорлик даврида бачадон веналарни босиши натижасида тўғри ичак ва кичик чаноқ веналарида қон димланади. Шу туфайли бавосил пайдо бўлади. Агар бавосил туфайли орқа чиқарув йўли ачишса, бемор ҳожатга борганда қийналса, ахлатда қон ёки геморроидал тугунлар кўринса, албатта жарроҳга мурожаат қилиш зарур. Шунингдек, бавосил кучайиб кетмасин десангиз, ич қотишига йўл қўймаслик лозим. Яъни қуруқ овқатлар (айниқса, зираворли ва аччиқ таомлар)дан воз кечиб, кўпроқ мева-сабзавотлар ейиш керак.

Қадимги халқ табобатида янтоқ яраларни ва тери касалликларини даволашда ишлатилган. Бавосилни тузатишда ҳам янтоқдан фойдаланилган. Бунинг учун алюмин челак ичига қаттиқ қиздирилган пишиқ ғишт солинг. Ғишт устига бир тутам ҳўл янтоқ ташланг. Иссиқ таъсирида янтоқдан тутун чиқади. Ўртасидан кичкина тешик очилган юпқа тахта қопқоқни челак устига қўйиб, сўнг бавосил бор жойни шу тешикка тўғирлаб ўтирасиз. Янтоқнинг шифобахш тутуни бавосилга ажойиб даво сифатида таъсир кўрсатади. Бу муолажани ҳафтада 2 маротаба такрорлаб туринг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий