ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 5 февраля 2014 г.

Занжабилнинг фойда зиёнлари
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳийм
عَيْناً فِيهَا تُسَمَّى سَلْسَبِيلاً
. Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)
.Томирсиз занжабил бўлса қўлингда,   



Эски бўлмай ,янги бўлса у бироқ.
Қоринда йиғилган елларни хайдар,
Юз фалажи,шолга фойдадир хар чоқ (Юусуфий,”фавойиди ахёр”дан)
Занжабилни муқадаслигидан бири шуки у муқаддас ўсимликлар қаторида Қуръони каримда келтирилади...
Қуръони каримда зикри келган ўсимликлар – пиёз(البصل), анжир(التين), хантал уруғи(الخردل), анор(الرمان), райҳон(الريحان), ёввойи зайтун(الزقوم), занжабил(الزنجبيل), сидр(السدر), ясмиқ дони(العدس), тарра,  узунчоқ бодринг (القثاء), хурмо(النخل),саримсоқпиёз (الثوم), тамариск(الأثل), ошқовоқ(الضريع), узум(العنب), аччиқ банан(الطلح), зайтун(الزيتون).
Занжабил,( русча имбирь, Zingiber officinale L.) занжабилдошлар оиласига мансуб, йўғон илдиз-пояли кўп йиллик ўт ўсимлик.
Бу гиёхнинг илдиз меваси бўлиб ,сахро сабзиси томирига ўхшаб кетади,лекин ундан майдароқ ва барглари ингичка-ю узун .
Бу гиёх Хиндистон тупроғида кўпроқ ўсади.
Фақат орқа қисмидаги ички чанчилари чанг хосил қилади.Қолган иккита ички чангчилари бир-бири билан тутушиб тилсимон  лабга айланиб кетади.
Хушбой илдиз поясидан бир неча поя тик кўтарилиб ўсади.Барглари икки катор жойлашган.Баргларининг узунлиги 20 см гача боради.
 Асосан тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган. Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёда ўстирилади.
(Жаннат аҳлига)  у ерда қадаҳларда занжабил аралашган ичимликлар  ичирилади. (Ал-инсон сураси, 17-оят)
Занжабил ёввайий холда учрамайди.У маданий холда Малабар сохилларида ,Хиндистонни Бенгалия қисмида ,австралия ,Япония ,Хитой каби мамлакатларда кўплаб экилади.Унинг тоғ ва сахроларда ўсадиган навлари хам бор.Марказий Осиё бозорларида бу гиёхни тез-тез учратамиз.
Янги узилган хўл занжабилнинг мизожи учунчи даражада иссиқ ва биринчи даражада қуруқ.Қуруғини мизожи иккинчи даражада қуруқ ва ортиқча рутубати бўлади.
Унинг шифобахшлиги хислатлари уни истемол қилган кишининг ҳофиза қувватини ,шунингдек меъдда ,жигар ,ичаклар ва талоқ каби хазм аъзолари қувватини хам ошириб жинсий қувватни мустахкамлайди.Меъда ва ичаклардаги ғилис елларни тахлил қилади.
Балғам хамда меъданинг ички деворига ёпишган қуюқ рутубатларни титиб ,тарқатиб юборади.Совуқдан ва олатнинг суслигидан вужудга келган сариқ касаллиги ва жакмазакка шифо бағишлайди.Шунингдек ,овқат хазми бузилишидан хосил бўлган ич кетишини тўхтатади.Танадан хайвонлар захрини хайдайди,чанқаш балғам кўпайишидан хосил бўлган бўлса ,уни бартараф этади.
Занжабилни наввот ва кундур елми билан истимол қилинса ,хўл мева ейиш пайтида газандалар чақишидан ўтган захарни даф этади.
Товуқ тухимини сариғи билан бирга ейилса манийни кўпайтиради ва унинг қуюқлигини ислох қилади.
Қуруқ занжабилни  майин туйиб ,сурмага ўхшатиб кўзга тортилса ,кўзга тушган ва уни хиралаштирадиган пардани шунингдек,кўздаги қизил гўшт   ва қора холларни йўқотади.
Занжабилни оғизга солиб сўрилса  меъдада балғам йиғилиши оқибатида  хосил бўлган ташналикни  бартараф этади.Агар уни туйиб боғланса аъзоларни мустахкамлайди.
 Занжабил илдизининг ҳамма қисмида эфир мойи бор. Қуриган илдизи хушбўй ҳидли  ва мазали бўлиб, эфир мойига бой. Майдаланмаган занжабилнинг хушбўй ҳиди майдаланганига нисбатан узоқ сақланади.
Илдизпоялар таркибида одам тилини ёқимтой ловилатадиган гингеролль  эфир мойлари,крахмал микроэлиментлар ва бошқа моддалар бор.
Эфир мойларининг хушбойлигини таминлайдиган омил цингиберол хисобланади.
Занжабил махсулоти одамнинг иштахасига барака берибгина қолмай , у дориворлиги билан хам ажралиб туради.
Бобомиз Абу Али ибн Сино занжабилнинг хосиятлари устида тўхталиб ,унинг дилни хурсан қилувчи ва унга қувват бериши ,қусишни тўхтатиши ,ич кетишини қолдиришни айтиб ўтишган.
 Туйиб элакланган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади  (чойнакда асал билан аралаштириб ичилади).
Занжабил жахон бозорларида икки хил кўринишда харитга қўйилади.Оқ ва қора занжабил  тайёрланиши жихатидан фарқ қилинади.Занжабилни қазиб олинган илдиз поялари покиза қилиб ювилганидан сўнг қуёш тобига қўйилиб қуритилса ,оқ занжабил, хосил бўлади.Агар ўсимликнинг илдизпоялари қозонда ,ёхуд бирор идишда қайнатилиб ,пиширилганидан сўнг қуёш остида қуритиладиган  бўлса ,унда қора занжабил хосил бўлади.
Занжабил атир-апа саноатида хам фойдали хом ашё сифатида нихоятда қадирланади.
Озиқ-овқат саноатида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва пазандачиликда баъзи овқатларга (пишиш олдидан) майдаланган ҳолда зиравор сифатида қўшиб ишлатилади.
Қишнинг совуқ кунлари доривор ўсимлик-гиёҳлар ичида инсон саломатлиги учун энг яхши ва фойдали  шифобахш гиёҳдир.
Ҳозирги замон илмий тадқиқотлари  занжабилнинг қатор шифобахш хусусиятларини аниқлашга сабаб бўлди.
Аёлларда ҳомиладорликдаги кўнгил айниши, организмнинг турли хил шамоллашлари, совуқ кунларда - тумовнинг  кўпайиши мавсумида иммунитетни кучайтириш, касалликнинг олдини олиш мақсадида қайноқ сут ёки чойга бир оз занжабил илдизидан қўшиб ичиш инсон соғлиги учун бениҳоят фойдали эканлигини  мазкур тадқиқотлар исботлади.
30 грамм оқ,  сариқ ёки қизил занжабилнинг қуритилган  илдизи 20 кг/ кал қувват беради, унда шунингдек, калий, магний, мис, кальций оксиди ва В-6 витамини мавжуд бўлиб, инсон жисми кундалик эҳтиёжининг 3 % ини қондиради.
Табобатда қорин оғриғи ва газ йиғилиб дам бўлишини енгиллатишда ҳам ишлатилади.
Занжабилни имом Ибн ал-Қаййим “Ат Тиббун -набавий” асарида: қиздирувчи, ҳазми таомни енгиллатувчи, қоринни юмшатувчи, меъда ва ичакларда йиғилган ғализ елни ҳайдовчи, балғам ҳайдаб қуритувчи, куч-қувватни  кўпайтирувчи шифобахш гиёҳ деб таърифлаган.
Ҳозирги замон тиббиёти илмий тадқиқотлари ҳар хил шамоллашлар, грипп касаллиги асоратларини олдини олишда, онкологик ва юрак касалликларини олдини олишда бу шифобахш гиёҳ илдизи муҳим роль ўйнашини  тасдиқламоқда.
Инсон ҳазм аъзолари, денгиз касаллиги, автомобилда ёки самолётда айрим кишиларда бўладиган бош айланиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, терлаш каби хасталикларни олдини олиш учун ишлатиладиган замонавий (Dramamine) Драмамин дорисидан ҳеч қандай камчилиги йўқлиги, ундан қолишмаслигини мутахассислар таъкидлашмоқда.
Америкада нашр этиладиган “Аёллар касалликлари ва туғиш” журналининг ўтган йил апрель сонида доктор Берулли ўтказган олтита илмий изланишлари занжабилнинг ҳомиладор аёлларнинг кўнгил айнишини даволашда  ҳомиладор аёл учун ҳам, ҳомила учун  ҳам  зарарсиз, фаол восита эканлигини тасдиқлади.
Чойлари        Занжабил билан чой бир бўлганда тўқималарни макон қилган ёғлар дарҳол иссиққина жойларини тарк этишади. Бундай чой одамни тетиклаштириб, мушаклардаги ёғ қатламларининг «эришини» тезлаштиради. Бундан ташқари, занжабилли чой организмдан ортиқча сувни ҳайдайди.
Уй шароитида
 Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.
Оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилиш учун овқатни тановвул қилиб, ичимликларни ичиб бўлгандан сўнг оғиз бўшлиғини яхшилаб овқат қолдиқларидан тозалаш лозим. Ушбу мақсадда сиз қуйидаги прополис (асалари елими), игир ўсимлиги, занжабил талқони, хантал ва мингдевона (henbane) уруғларидан дамлама тайёрлаб, у билан оғзингизни чайқашингиз мумкин.ёки бўлмаса,
Ўтда тош бўлса, бир дона олхўри қоқига озроқ занжабил шарбати қўшиб қайноқ сув билан ичилади. Касалнинг аҳволи оғир бўлса, 100 грамм занжабилга 2 литр сув қўшиб қайнатиб оғриган жойга суртса бўлади. Хом занжабил, ун ва картошка қўшиб тайёрланган малҳамни оғриган жойга чаплашнинг ҳам фойдаси катта.
Яхши пишган қовун пўстлоғини салқин жойда қуритиб туйиб, сувда қайнатилади ва докада сузиб суви ичилади ёки ошиқча вазндан холос бўлмоқчи бўлсангиз...(изох,бу пайтда бир чимдим занжабил истемол қилиш керак)
Одатда ортиқча вазндан халос бўлишга қора мурч ҳамда янги янчилган занжабил(имбир) яхши ёрдам беради. Цитрус (лимон, мандарин, апельсин ва ҳ.к.) ифори организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради. Бинафша ва занжабил (ваниль) иси иштаҳани йўқотади.
Занжабил овқат хазмини меъёрлаштиради. Ялпиз, лимонўт, сандал дарахти мойи кишини бўшаштириб, хавотирларни тарқатади. Айниқса, парҳез тутган аёллардаги асабийликни (истаган егуликни ея олмаган аёллар кўпинча асабийлашишади) босиб, кўнгилни тинчлантиради. Шунингдек, лаванда, бергамот (цитруслиларга мансуб дарахт), пихта (оққарағай) эфир мойлари депрессия ҳолатидан чиқишга кўмаклашади.
Араматли (эфир) мойларни атир сифатида қўллаш ёки ванналарга қўшиш, кийим жавонига қўйиб, кийимлар исини яхшилаш  ҳам мумкин.
Эрамиздан 600 йил олдин Ҳиндистонда одамлар тиш паразитларига қарши хантал, занжабил ва ишқорли кукундан тайёрланган аралашмадан фойдаланишган. Қадимги хитой тилида эса “кариес” сўзини ифодаловчи иероглиф “тиш устидаги қурт” мисолида тасвирланган. Қадимги Хитой манбааларида кариесни даволовчи кўпгина пасталар асосида мингдевона ўсимлиги борлиги эслатиб ўтилган. Бу ўсимликни тиш оғриғига қарши восита сифатида Миср, Греция, Рим, Яқин Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларида кўп ишлатишган. Римликлар мингдевонани “тиш ўти” (лотинча “herba dentaria”) деб аташган. Эрамизнинг 100 асрларида Рим табиби Скрибоний Ларг (Scribonius Largus) мингдевона уруғларини дутлаб тиш қуртларини чиқаришни таклиф этган. Айни пайтда оламга машҳур бохоролик табиб Ибн Сино пиез ва мингдевона уруғларини аралаштириб дутлатиш йўли билан кариесни даволашни энг афзал восита деб билган.
Шуни айтиб ўтмоқчиманки қуйдаги мақолага этборингизни қаратиб ундан хуласа чиқарарсизлар деган умиддаман...
Эркакни ҳақиқий эркак қиладиган нима? Белининг қуввати, албатта (қайси маънода эканини тушунгандирсиз, менимча). Баъзилар рекламага ишониб, эҳтиросни кучайтирадиган афродизиак озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан ҳам қочишмайди. Бундай маҳсулотларга аччиқ гармдори, занжабил кабилар киради. Айтишларича, ётишдан аввал афродизиаклар истеъмол қилинса, кони фойда эмиш. Аммо ҳақиқатан ҳам шундайми?
Афродизиак сўзининг Африкага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзи манбаларга қараганда, бу сўз негизида қадим грек худоларидан бири – севги ва гўзаллик маъбудаси Афродитанинг исми ётаркан. Жинсий фаоллик ва эҳтиросни кучайтирадиган маҳсулотларни унга боғлашгани бежиз эмас-ку. Афсуски, наф беришини эшитиб қолган баъзи одамлар уларни катта миқдорда истеъмол қила бошлашибди. Бу эса улар организмига фойда келтириш ўрнига аксинча таъсир қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, дейишмоқда Кембриж олимлари. Шифокорлар бу ўринда таниш мақолни эслатишади: «Бир қошиғи дармон бўлса, бир пиёласи заҳардир». Бироқ уларнинг зарари нимада?
Афродизиаклар таркибида катта миқдорда тадалафил ва силденафил аниқланган. Бу моддалар қон-томир ва асаб тизимларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Аччиқ гармдори ёки занжабил кабилар инсульт, кўриш ва эшитиш қобилиятининг сусайиши ва, энг муҳими, импотенцияга олиб келиши мумкин экан. Зеро, аждодларимиз ҳар нарсада меъёрни билмоқ даркор, деб бежиз айтишмаган.(uzb.orzu.сайтидан)
Занжабилни доим истемол қилиш халкумга зарар қилади.Бундай пайтда асал ва ширин бодам ёғи истемол қилинса ,етган зарарни бартараф этади.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,”МАЛХАМ” халқ табобати миаркази рахбири,халқ табиби(мурожат учун +998-90-987-9-987)
Фойдаланилган адабиётлар;
1.Х. Зохидов “шифо хазинаси “
2.Ў.Хасанов “маданий ўсимликларнинг клиб чикиши”
3.А.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”


 

вторник, 4 февраля 2014 г.

УЗУМ ВА УНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ.




                 







            Қуруқ-совуқ эрур, узум мижози,
Уруғи хам шундай, бунга бўл рози.
Хўл иссиғи бўлар, жуда яхшидир,
Оқи эса меваларнинг нақшидир.
Янгисидан еса топар дил хузур.

Аллоҳ таборака ва таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати ила инсонни яратиб, уни Ўзи халқ этган бошқа барча жонзотлардан устувор этди, азизу мукаррам айлади ва ер юзида истиқомат қилиб, ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсаларни ҳам халқ этди. Унга ер юзида ҳаёт асоси бўлган сувни осмондан қудрати ила нозил қилди ва у орқали ҳамма жонзот ва набототга ҳаёт берди. Аллоҳ таола "Наҳл" сурасининг 10-11 оятларида: "У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир". деб айтади.(қуръони каримдан)

   Узум–ток чирмашиб ўсадиган ва бўйи  30-40 м га борадиган кўп йиллик ўсимликдир. Ток зангининг пўстлоғи жигарранг тусда бўлиб узун-узун тилимлар холида поялардан ажралиб чиқади. Навдалари сарғиш ёки қизғиш  тусда бўғим-бўғим  бўлиб ўсади.
Барглари одатда 3 ёки 5 бўлакли, охида чуқур кесилган бандлидир. Гуллари майда, ўримсиз юмшоқ ёки қаттиқроқ бўладиган тўп гуллар ҳосил қилади. Мевалари сершира, шакли ранги ва катта-кичиклиги хар хил  меваларда 1тадан 7тагача уруғи бўлади.
Май-июнда гуллайди, мевалари июл-сентиябрда етилади. Узумниниг асосий мевалари, уруғлари ёш навда ва барглари фойдалидир. Меваси таркибида 20 % қанд ва 55 % сахароза, 90мг каротин,13мг никотин ва ошловчи моддалар хамда хар-ҳил гликозитлардан 2,5% атрофида органик (олма, мой) кислаталаридан, оқсалат ва салисалат кислата ва В.С,К1, витаминлар бор.
Меваларининг пўстлоғида ошловчи ва бўёқ моддалар 3,4 %гача бор. Уруғларида 20 % мой, 8% гача ошловчи моддалар–ванилин, олма кислатаси бор. Ток баргларида 2 % қанд, витамин “С”, шунингдек каротин каби моддалар бор. Бизнинг ўлкамизда узумнинг 70 га яқин тури мавжуддир. Мамлакатимизда 2000 (мингга) яқин узум нави бўлса шундан 400 га яқини жонажон Ўзбекистонимизда ўсади.

Хадис илмидан...
Бир бош узумдан бир бошоғини ажратиб, дона-дона емоқ одобдандир. Онамиз Ойша разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар; Пайғамбаримиз (с.а.в) узум бошини чап қўлларига олиб ва ўнг қўллари билан дона-дона узиб ер эдилар. Баъзан узумни икки донадан олишлик ҳам ривоят қилинган. «Тибби Набавий»да келтирилган «Пайғамбар алайҳиссалом Салмони Форсий разияллоҳу анҳу билан узум еб турганларида, дедилар «Эй, Салмон, ду-ду!» яъни , (узумни икки дона-икки донадан енг!). Пайғамбар (с.а.в)нинг кўп китобларда форсча сўзлаганларига шу ҳадис далил қилиб келтирилган.(хадисдан)

   Винабоп ва майизбоп узумнинг 30 га яқин тури етиштирилади. Унинг шифобахшлик хислатлари энг яхши ва фойдали мевалар сарасига киради. Озуқа ва қон пайдо қилишда унга тенг келадиган мақсулотлар ўртасида етакчи ўринни эгаллайди.Ўзбекистон республикасида узумнинг жами 36 та нав ва 16 та шароббоп нави районлаштирилган. Буларга қуйидаги навлар киради:Хўраки навлар:
1.Андижон қораси2.Гўзал қора3.қора жанжал4.Каттақўрғон (маска)5.Александрия Мускати6.Ўзбекистон Мускати7.Нимранг (қирмиска)8.Октябрский9.Пушти паркати10.Перлет11.Султони (Жаус)12.Китоби Сурхаки13.Пушти тойфий (қизил тойфий)14.қизил хурмони15.Хусайни (оқ хусайни).   Кишмишбоп навлар:
1.қора кишмиш (шивилғони) 2.Оқ кишмиш 3.Пушти кишмиш 4.ВИР кишмиши 5.Хширов кишмиши.
   Шароббоп навлар:
1.Алеатико 2.Баян ширей 3.Кульджинский 4.Магарач 5.Майский чёрнўй 6.Морастель  7.Пушти Мускат 8.Рислинг 9.Ркацители 10.Саперавий 11.Сояки 12.Тарнав 13.Тошкент 14.Хиндогни 15.Венгрия Мускати 16.қора пино

Узум мижозларни мутадилаштиради, қонни хайдайди, кўкрак ости ва ўпка аъзоларини  ёмон хилтлардан тозалайди. Баданни семиртиради, агар уни сўриб ичидаги сувини ютиб, пўстини ташлаб юборилса, буйракдаги чарвини кўпайтиради бироқ медаси хўл мижоз ва ёмон хилтлик кишиларга зарар қилади. Уларда ел пайдо қилади. Шу пайтда зира ва арпабадиён истемол қилса, зарари  бартараф бўлади. Борди-ю жигар ва талоқда тиқилма бўлса хам зиён қилади. Буйракка ҳам зарарли. Бундай холда петрушка уруғи ейилса кифоя. Шунингдек, ични юмшатади, унинг еган кишини чанқатади. Бундай ҳолда занжабил ва нордон норсалар тавсия қилинади. Агар узум еб устидан совуқ сув ичилса жуда зарарлидир. Хатто ичкетар ва истимага мубтало қилади. Янги узилган узум хазми оғир пўсти бир оз юмшаб тиришгандан кейин ейилса хазми осонлашади. Шунда ел ҳосил қилиши озаяди. Танага қувват бағишлайди, семиртиради, соғлом қонни кўпайтиради, ортиқча ва зарарли моддаларни пиширади, ични юмшатади. Нимжон беморлар ва тўшакдан янги турган ҳасталар ҳамда доимий совуқ иситима тутадиган кишиларга фойда қилади. Абу Али ибн Сино узум ва майизини ичак оғриқлари, буйрак ва қувуққа ишлатган бўлса, барги ва жингалакларини бош оғриғи, кўз шамоллашида, меъда-қулоқ касалликларини даволашда фойдаланган. Қуритилган барг шираси билан дизентерия, поя ва шоҳларининг кули билан тери касалликларини даволаган. Ҳалқ табобатида токнинг баргидан олган шираси кўзни равшанлаштирувчи, баргидан тайёрланган дамламалари бод ҳасталигини даволашда тавсия этилган.  Бундан ташқари баргининг дамламасидан тамоқ оғриганида чайишда ва тери жароҳатларини ювишда фойдаланилган. Узум майизи, айниқса, тоифи навининг майизи медъа, жигар, буйрак ва қувуққа  яхши шифо бўлади. Узум уруғидан ёғ олинади. Бу ёғ баданни бехад иситувчи, қуюқ моддаларни таҳлил қилувчи, шишларни қайтирувчи, терини юмшатувчи модда ҳисобланади. Узум уруғининг мижози иккинчи даражада совуқ ва қуруқдир. Агар уни ейилса бод ҳосил қилади. Ични қотиради, маний ва пешобни боғлайди. Лекин буйрак ва қувуққа зарари бордир. Ток ўтининг кулини ейилса, буйрак ва қувуқ даги тошларни майдалаб тушириб майдалаб туширади. Уни боғласа жинсий азолардаги шишларни қайтаради, бавосирга “малҳам” бўлади. Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви, яъни токни “кўз ёши” буйрак ва қувуқдаги, тошни майдалаб, сўгалларни, бадандаги қонталашни йўқотишга ёрдам беради. Замонавий табобатда узум мевалари ёки суви юрак, ўпка, буйрак   касалликларида, подагра, кам қонликда, юқумли касалликларда организмни қувватга киргизиш ва хазм тизими ишини аслига келтириш, чанқоқни қондириш, пешобни кучайтириш учун ишлатилади. Камқонлик, нефрит, сринкали бранхит ва бошқа касалликларда меваси истемол учун берилади. Бундан ташқари узум  ўпка сили ҳамда асаб касалликлари туфайли одам дармонсизланганда ва хаддан ташқари озиб кетганида организмга қувват берувчи иштаха очувчи дори сифатида тавсия этилади. Ток  баргидан жигар касаликларида ишлатиладиган ВИТИХОЛ препарати олинган ва тиббиётда холосос ишлатилади
   Холосос холецестит ва гепатитни даволашда қўлланилади.Ток мевасининг доривор препарати ампулаларда чиқадиган НАТУРОЗА коллапс (кўп қон йўқотиш, қон томирлар тонусининг ўзгаришида  қон айланишининг бирданига сусайиши туфайли  юз берадиган холатида) ҳамда шок  (рухий ёки жисмоний зарба натижасида  организмнинг  оғир шикастланиши) холатида  венадан берилади.      
Қандли диабет, меъда  ва 12  бармоқли ичак яра касаллигида организмда йирингли  жараёнлар кечилаётганида  беморга узум бериб бўлмайди. Уларга баргидан қуйдагича “МАЛҲАМ” тайёрланади. 4 ош қошиқ  (40-50 грам қуритилган)  узум баргига 0,5 литр қайнаган сув қуйилади. Сўнгра паст оловда 10-15 дақиқа  қайнатилади.  Сўнгра сузиб олиниб овқатдан олдин 3-4 пиёладан  ичилади.
Асосан қандли диабетда ва гипертоник касаликларига фойдалидир. Ёки майиздан қайнатма таёрлаш учун  100 грам майиз янчилиб, устига 200 грам сув қуйилади. Сўнгра  10 дақиқа қайнатилиб совугач сузиб олиниб, таъмига  қараб лимон қўшилиб овқатдан олдин ярим стакан ичилади.
Ток баргидан олинган суви ёки баргининг ўзи гумаласимон сўнгалларга ўн икки кун  икки махал қўйиб  боғланса  фойда қилади. Ток баргининг сувини  қўтир ва темираткиларга  эса ўн кун уч махалдан суртиш ёки беш грам арпа уни қўшиб бир суткадан кейин боғласа яхши ёрдам қилади. Кўздан ёш оқишини тўхтатади. Токнинг ёввойисини илдиз суви узум сиркаси билан ичилганида, истесқо касалига фойда қилади. 15 кун  3 махалдан  ўттиз грамдан ичилади. 
Пархези  қовун, нўхот, ловия, аччиқ ва шур таомлар ейилмайди. Жинсий алоқадан тийилиб туради.
Ич кетиш ва иссиқдан бўлган касалликларда  барг суви  беш кун уч махал  икки ош қошиқдан ичилади.
  Энди узумга келсак унинг давойилиги қуйдагичадир;қаттиқлик, юмшоқлик, ширинлик ва бошқа сифатлари баробар бўлса-да, оқи қорасидан яхшироқ хисобланади. Унинг озиқалиги анжирнинг озуқалигига ўхшаб кетади. Майизи жигар ва меъда касалликларида ейилса фойда  қилади.Тоифи майизини ким  1 ой давомида сурункали истеъмол қилса кўзини нури  кўпаяди. Ким доимо майиз еб турса сира тишлари оғримайди. Агарда майиз уруғини янчиб  300 грамини уч летр  сувда қайнатиб 10 кун 3 махалдан 50 грамдан ичса  буйрак ва қувуқ касалликларига фойда қилади.
Бизнинг “МАЛХАМ” халқ табобат марказимиз ходимлари ўзларининг 20 йиллик тажрибамизга асосланиб  майиз ёрдамида  ранг баранг “малхам” ва хаб дорилар қилиб минглаб беморларимиз дардага  малхам бўляпмиз. Бизлар тайёрлаган дориларни беморларимиз бир икки ой давомида  истемол қиладилар. Мурожат учун телефонларимиз+998-90-987-9-987 ёки malham53@mail.ru
Ҳадисда келди-ки, майиздан хар он
Тановил айлангиз, ажойиб дармон.
Балғамни тиндирар, сафро сўндирар,
Асабни мустахкам қилар бегумон.
Ёки                                                                                    
Хадисни давомин эшит  эй
Дўстим
Майиздан сўнади хатто ғазаб хам.
Юракни бақувот қилади майиз
Юракнинг ишига беради ёрдам.
    Тозаланган майиз
Майизким, уруғидан покланган замон,
Ейилса, тўқ тутар, қуввати аён.
Қуюлган хилтларни пиширади у.,
Ичингни мулойим қилади хар он.
       Ёки
Майизким,  уруғдан покланса агар,
Ейилса, кўп фойда олади жигар.
Совуқ мижоз учун жинсий қувватдир
Бадан семиради, озғинлик тугар.
    Йўтал, ичак яраси
Йўталга сабабчи бўлганда балғам
Буйрак билан қовуқ оғриса хар дам.
Ёки ичакларда бўлганида  яра,
Бу дардда беради майизинг ёрдам.
    Сийдик томчилаши
Уруғин олгину унга жойла мурч
Давомли емоққа сарф айла куч
Сийдик томчилашу, буйрак совуғи,
Ва қовуқ тошиниг иши бўлар пуч.
     Ич қотиши
Майиз ивитилган сувдан, эй одам
Ёки қайнатилган сувдан бўлса хам.
Хоҳлаган пайтингда танавул қилсанг,
Ичинг қотса, уни юмшатар хар дам.
    Майизнинг зарари
Иссиқ мижозларга келтирир зиён,
Бироқ сиканжубин ичгин ўша он.
Иссиқ буйракка хам зарари бордир,
Жилонжийда уни созлар бегумон.
    Кишмиш майизи
Уруғсиз узум бор, номидир кишмиш,
Майиз қилар ундан ажойиб емиш.
Яшили яхшиси бўлади унинг,
Қораси қувватда камроғи эмиш.

Узумнинг ғўраси
узум гули истеъмол қилинса, кўнгил айнишини, кекиришнинг олдини олади;
истеъмол қилинганда ошқозонда йиғилган шилимшиқликни бартараф этади, ошқозон, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятини кучайтиради, чанқоқни босади;
қуритиб, кукунга айлантириб, суртилса, терини хушбўй қилади, унинг  дағаллашуви, қуруқлиги, аллергия ва қичишини даволайди. Бироқ у совуқ ошқозонни бўшаштиради, эркаклик қувватини сусайтиради, елни кўпайтиради, ичак касалликлари пайдо бўлишига олиб келади;
узум суви кўзга томизилса қичишини тўхтатади, қовоқ шамоллашини даволайди;
қиёми сил, бачадон касалликларида  ёрдам беради, юракни мустаҳкамлайди.

Ток новдалари
токнинг кули қовуқ ва буйракдаги тошларни парчалайди, бош оғриғи, мигрен, бавосилни даволайди;
ток новдасидан олинган шарбатга шакар қўшиб, қиём қилинса, юрак уриши, кўнгил айниши, сафро иссиқлигида ёрдам беради, иштаҳа очади. Бироқ, бу қиём йўталда зарарли;
ток шираси ва қиёми вино билан ичилса, талоқни тозалайди, қовуқ ва буйракдаги тошни парчалайди;
ток шарбати ва вино аралаштирилиб суртилса, экземани даволайди. Бироқ, бу усулни қўллашдан бурун яра сода билан тозаланиши лозим;
ток шираси ва қиёми зайтун ёғи билан аралаштирилиб суртилса, сочни мустаҳкамлайди;
ток новдаси ёқилганда чиқадиган суви сўгал, сепкил, темираткини даволайди. Агар майиз билан артилса, унинг таъсир кучи янада ортади;
ток новдасининг кули сирка билан қўшиб суртилса, бавосирни даволайди. Шунингдек, ушбу кул эски ёғ, зайтун ёғи ва асал билан аралаштириб суртилса мушак жароҳатига даво бўлади, бўшашган бўғинларни мустаҳкамлайди, таранглашган асабларни бўшаштиради. Шу восита сирка билан қўшилганда илон чаққанда ва ит тишлаганда ёрдам беради;
ток кули истеъмол қилинганда бош чайқалиши ва жароҳатларида ёрдам беради.  У қуйидагича тайёрланади – 3 ош қошиқ кул 1 литр сувда қайнатилади. Сўнг кукуннинг  чўкиши кутилади ва олиб ташланади. Сув шу тарзда уч карра тозалангач, истеъмол қилинади. Бундай сувнинг бир марта қабул қилиниш ҳажми – 100 граммгача.

Хотирага
Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.
Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

Ток кириндиларининг кули сирка билан аралаштириб асаб касалликларда иккила чаккага суртилади. Ёки ток шохларининг кулини эса бўғинлар бўшашувига ишлатилади.
модда алмашинувини яхшиловчи  дармондорилар манбаи саналади. Инсон танасидан сийдик кислотасини ҳайдашда яхши  ёрдам беради;
бузилган мижозни мўътадиллаштиради.  Қора сафрони ҳайдайди. Кўкрак соҳаси аъзоларини яхшилайди.
таркибида қанд кўплиги сабабли унинг шарбати заифлашган беморларга дармон бўлади. Айнан шу сабабли қандли диабет билан оғриган беморларга тавсия этилмайди;
у турли минерал тузларга бой. Унда калий кўп миқдорда учрайди. Шу сабабли юрак-ишемик касалликларида қўл келади;
камқонликда тавсия этилади;
узум шарбати сийдик ҳайдаш, ҳомилани мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Шунингдек, ток новдаларидан олинган шарбат сочни ўстиради ва мустаҳкамлайди.

Узум сувидан тайёрланадиган  ва халқ тилида мусаллас, бўза ва май деб аталадиган суюқ ичимликларнинг 10-12 тури мавжуд бўлиб уларнинг бир сўз билан шароб дейилади. Қирқ йил сақланса  қадимги шароб деб эзозлашади.
Бундай майни ичган кишининг кайфияти кўтарилиб, гохо унинг қулига айланиб, ақилдан бегона бўлади.Унда у ўзини бошқаролмай қолади.Табиблар мусалласни маст бўлиш учун эмас ундан хузир қилиш, танани яйратиш, ”кайфини” суриш ва шифобахшлик фазилатларидан бахрамант бўлиш учун истемол қилишни тавсия қиладилар. Хакимлар  Жоллинус, Суқрат ва Буқрот, Абу Али ибн Сино хамда  Мухаммад Закариё айтганлар-ки ,-дейди Умар Хайём ўзининг “НАВРОЗНОМА” китобида. Инсон танаси учун майдан фойдалироқ нарса йўқ, чунки у одамни ғамдан фориқ қилади, қалбни қувонтиради, семиртиради, қуюқ овқатларни хазм бўлишига ёрдам беради.Дудоқларни қизартиради, терини тозалаб оқартиради. Эс хотирани ўткирлаштиради,...
 Энди узум шаробининг шифобахшлик хусусиятларига келсак, шифобахшлиги унинг  тури, таъми, кучи ва фазилатларига боғлиқдир. Суюқ шароб бадандаги тиқилмаларни очади, қуюқ шароб эса хазм бўлади. Райхон қўшилган қизил ва хушбой май ичиш ёқимли. Лекин  иштахани бўғади. Жинсий қувватни сусайтиради. Қора шароб секин хазм бўлади. Бунда баданда савдо моддасини хосил қилади. Узум сувини қайнатиб тайёрланган шаробни пишган май дейшади. Унинг қайнатмаси қуюқ бўлиб, баданни иссиқ қилади. Асабга куч бағишлайди.Лекин бошни оғритади. Эски шароб аъзоларга зоха етказади.У томирларнинг ички деворларини яллиғлайди. Агар таркибида сув бўлса баданни бўшаштиради ва сариқ сув дардига дучор қилади. Ични қотиради кўкрак ости аъзоларини дағаллаштиради, меъдани яллиғлантиради, қуёшда етилган майни қуёшда етилган майнимусаллас дейишади, аччиқ ва меъдадан тез чиқиб кетади, лекин иссиқ харакат чиқаради. Янги қилинган лойқа шаробқувиқда тош, ички аъзоларда тиқилмалар пайдо қилиб аралашган шароб сармаст бўлиб бошни оғритади, меъдадан газлар  пайдо қилади, бўғимларни оғритиб жигарни совитади. Бундай мусалласдан кейин қайнатма шўрва қўғирилган гўшт, дориворлик газак, қуритилган мевалардан, “газак” қилса зарарини йўқатади.  
    Майиздан қилинган мусаллас енгил, майга яқин ва кучли эхтирослиларга мақул. У қуюқ бўлиб ёман хазм бўлади, жигар томирларини ифлослантиради. Қора сафрони қўзғатади, биз май, шароб, мусаллас, бўза, хуллас асосан узумдан тайёрланган ичимликларнинг шифо бахшлиги уларнинг фазилатлари хақида фикр юриттик. Бундай “май” шунчалик фойдали бўлса нега замонавий тиббиёт майни, шаробни қоралаб, майхўрликни бадном қилишади деган савол туғилиши мумкин. Гап майҳўрлик бадмастлик устида эмас, узум сувидан бошқа аралашмалар қўшиб тайёрланган май  шаробининг озуқалиги, шифобахшлиги устида. Кимки уни дам олиш, кайфиятини  кўтариш  баданни яйрати, соғлиғини тиклаш, ниятида оз-оздан дори сифатида вақти-вақти  билан ичса ундан тани жони яйраб фарахбахш бўлади. Ҳадисларда “сиркасиз  овқат ема” деган ажойиб насихат бор. Сиркаларнинг энг яхшиси узум сиркасидир. Уни олмоқ  учун ичига ёғ суртилган сопол ёхуд чинни идишга ёки сиғими 10-литрли бўлган шиша идишга узум сувини сузиб олгач қуйиб, 1-литр саримсоқ пиёз сиркаси аралаштиради ва идишнинг оғзи беркитилиб, лой сувалиб қуёшга ёки иссиқ жойга ташлаб қўйилади. Шу зайлда  сирка холига  келиб тайёр бўлгунча кутилади. Узум  сиркасининг мижози мураккаб-ул-қувват яъни таркибида озроқ мижозли модда бўлиб, иккинчи даражада қуруқ ва совуқдир. Сирканинг шифобахшлиги тўғрисида жуда кўп гапириш мумкун, масалан : сиркани ўзини хидласа бурун ва бош қисмидаги бўғилишни очади, иссиқ тумовни боғлайди, иссиқ бош дардини босади ва иссиқ мижозли мияга қувват бағишлайди.        
    Сиркани асалга  аралаштириб суртилса, кўз остидаги кўкимтирни йўқ қилади. Тери остидаги харом қонни тарқатиб юборади. Ёки сиркага туз қўшиб оғизга олинса. Тиш мулкидан келаётган қонни тўхтатади. Сирканинг ўзига ғарғара қилинса, халқумга зарарли моддалар тушишини олди олинади, тамоқ  дардларига шифо бағишлайди. Агар тоза узумни сиркаси оз-оздан ичилса, халқумга ёпишиб олган зулукни туширади, эски йўтални босади, иссиқдан бўлган тўғри нафас олишни даф этади. Сиркани иситиб ичилса қайт қилдиради, натижада меъдадаги захрли моддалар чиқиб кетиб меъда захри қотиллардан тоза бўлади. Агар уни туз билан истеъмол қилинса, сарарли замбуруғлар захри  қутилган ит тишлаганда баданга ўтган захарни даф қилади. Шуни этиборга олиш керакки мижози совуқ кекса кишилар, янги ва қуруқ йўтали бор одамларга сирка истеъмоли зарарлидир. Шунингдек, аъзоларида боди бор, бўғимлари оғрийдиган, ички азолари суст одамларга ва бачадонида  иллати бор айллар, асаби тез бузиладиган ва янги касалдан турган кимсаларга зиёндир.            
    Шуни эсдан чиқармасслик керакки, бир кунлик сирка миқдори 20-грдан 32-гргачадир. Бунинг ўрнига айрим  ҳолларда шароб  ёки лимон истеъмол қилсалар бўлаверади.
Табий тоза сирка яни узум, хурмо, шафтоли  каби меваларни сиркаларини олмоқчи бўлсангиз бизни марказга мурожат қилинг.

  Фойдаланилган адабиётлар:
ДАВОИЙ “фавоид ал-инсон”
2.Маҳдумхон МАХДУМ “1001тиббийҳикмат”.
3.А.Н.Саттаров  Т.Р.Абдурахманов”Дардинга шифоман”
4.Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”
5.Х.Холматов И.Қосимов “доривор ўсимликлар”
6.Х.Зохидий “шифо хазинаси”
7.”Узумчилик”фанидан ўқув қўлланмаси

 Мурожат учун телефон: +998-90-987-9-987 Электрон почтамиз:abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
                                                   Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Сатторов
                                    “Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби.
                                              Мурожаат учун тел: +998-90-987-9-987