Abduqadir Sattarov,
Бугун Бобур номли Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театри жамоаси оғир жудоликка учради. Юксак қалб эгаси, олийжаноб инсон, Қирғизистонда ўзбек театр санъати ривожига салмоқли хисса қўшиб келаётган ноёб истеъдод соҳиби, Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Раҳматов оламдан ўтди.
Театр жамоаси Маҳмуджон Раҳматовнинг оила аъзоларига,
яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Саҳна фидоийси
Маҳмуджон Раҳматов 1951 йил 19 январида Андижон вилояти Хўжаобод туманига қарашли Манак қишлоқ хукуматига қарашли, ўзининг санъаткорлари, карнайчилари билан машҳур бўлган Карнайчи қишлоғида деҳқонлар оиласида таваллуд кўрди. Падари бузруквори Раҳматжон ака Қодиров, волидаи муҳтарамаси Баҳринисо оналар фарзандлари Маҳмуджон, Обиджон, Назиржон ва қизи Тўхтахонларни пешона тери, ҳалол меҳнатлари билан боқиб, вояга етказдилар. Қўли қадоқ, аммо қалби қайноқ бу кишилар ўз бахтини меҳнатдан, кишиларга ризқ-рўз берадиган ердан, деҳқончиликдан топганлардан эдилар. Кун бўйи офтобнинг иссиғида далада кетмон чопиб, эл дастурхонини ноз – неъматларга бойитаман, мўл – кўл маҳсулот етиштириб, турмуш – тирикчиликни яхшилайман дея ҳаракат қилишар, тун қоронғусида уйга келишиб, ариқ бўйидаги супада ёнбошлаб ётиб, чой ичиб, радиодан таралаётган қўшиқни эшитиб, ҳордиқ чиқаришни яхши кўрар эдилар. Шу билан таналари ором олиб, ҳордиғи чиқарди. Буни кўрган Маҳмуджон ака катта бўлсам, албатта санъаткор бўламан, кишиларрга ҳордиқ бағишлайман, дея орзу қиларди.
1966 йили орзулар уни Андижон шаҳридаги Охунбобоев номли театр қошида ташкил этилган, эл таниган машҳур СССР халқ артисти Аббос Бакиров раҳбарлик қилаётган 2 йиллик актёрлик студиясига етаклаб борди. ШУ ерда илк бор санъатни нима эканлигини, унинг сир-асрорларини билди. Санъаткорлик бу оддий қўшиқ айтиш эмас, балки кишилар дил қулфларини қитқиловчи, умид бағишловчи инсон эканлигини ҳис этди. Актёр деганда эса ҳар бир яратадиган образини пухта билиши, унинг ҳаёт тарзини ўрганиши, ўзини унинг ўрнига қўя билиши ва томошабин кўз ўнгида ўша образни тўлақонли очиб бериши кераклигини англаб етди. Демак, тинимсиз ўз устида ишлаш, ўқиш, ўрганишга ҳаракат қилди. Аббос Бакировдек катта истеъдод эгасидан билим олди ва бу билим келажак ҳаётида яхши самара берди.
1969 йили Ўшдаги С. М. Киров номли ўзбек мусиқали драма театрига ишга келди. Ўзининг қобилияти, меҳнатсеварлиги, касбини севиши, изланиб ишлаши режиссёрларнинг эътиборини тортди. Аввалига кичик ролларни бериб синаб ҳам кўришди. Нутқ равонлиги, бадиий образ ярата олиш маҳорати, муҳими истеъдоди борлиги янги-янги, бош ролларни бажаришига сабаб бўлди, илмини янада кенгайтиришига ҳам туртки бўлди. 1984 йили Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳини сиртдан битирди.
Театрдаги 54 йиллик меҳнати давомида 130 дан ортиқ бош ролларни ижро этди. 4та кинода, 10 дан ортиқ видео фильмда, 20 дан ортиқ “Одобнома” рукни остида бериладиган саҳналарда рол ижро этиши томошабинларда катта таассурот қолдирди. Унинг маҳоратига маҳсинлар ўқидилар. Масалан, кўпчилик томошабинга, китобсеварларга таниш бўлган асарлардаги образларга разм солайлик. Маҳмуд ака ижросида бажарилган “Сарви қомат дилбарим”даги Илёс, “Ой тутилган тунда”ги Девона, “Макбет”даги Макбет, “Шўр макон”даги Президент, “Қиёмат”даги Бозорбой, “Қалбга озор етмасин”даги Ота, “Макка сари олис йўл”даги Кўланка, “Улуғбек”даги Пири Зиндоний, “Хўжа Насриддин”даги Насриддин, “Нурхон”даги Ҳайдар, “Меҳробдан чаён”даги Анвар мирзо роллари қиёмига етказилиб ижро этилган, томошабин қалбидан ўрин олган. Довженко киностудияси маҳсулоти “Из қидирув”даги Ғойиб понсод, “Қурмонжон Додҳо”да Ҳожа, “Ёнғоқли тўқай арвоҳлари”да Мамат ҳожи, “Ғалаба”да Шеф ва анча кинофильмларда ўйнаган роллари Маҳмуджон ака Раҳматовга шуҳрат келтирди.
Ҳар бир саҳна асарига разм солсангиз, давр, воқелик, образ бир – биридан тубдан фарқ қилади.. Бирида шоҳ бўлса, бирида девона, бирида ота бўлса, бирида ёр кўйида куйган ошиқ.
Abduqadir Sattarov, [03.08.20 06:54]
Асардаги даврни томошабин тўла тасаввур этиши учун ўша давр тилида гапириши, ўзини тутиши, кийиниши, юриши ва кўпгина бошқа талаблари борки, актёр ўша воқеликка сингиб кетиши керак. Томошабин ўзини ўша даврда бирга юриб, гувоҳи бўлаётгандек сезиши керак. Саҳна сохталикни ёқтирмайди, барча нарса табиий бўлмоғи лозим.
Юқорида айтганимиздек биргина Маҳмуджон ака ижросидаги 115дан ортиқ фақат бош ролларни олиб қарасак, қанча варақ сўз ёдлаш керак. Бир – бирига аралаштириб юбормасдан ёдда сақлаш керак. Лозим бўлган вақтда хатосиз ижро этиш керак. Бундан ташқари ҳар бир образни ўзига хос хусусиятларини, кечинмаларини унутмаслиги лозим.
2006 йили республикамизда ўтказилган фестивалда ўзбек театри қирғиз драматурги Султон Раевнинг “Маликанинг кўз ёшлари” спектакли билан қатнашди ва бу спектаклда Маҳмуджон ака Шарпа ролини ижро этди. Фестиваль якунига кўра Шарпа роли маромига етказиб ўйналган рол деб топилди ва Маҳмуджон ака Муратбек Рискулов соврининиолишга муяссар бўлди. Албатта касбга муҳаббат, ҳалол меҳнат доим қадрланиб келган ва қадрланаверади. Маҳмуджон аканинг меҳнатлари ҳам хукуматимиз томониданмуносиб баҳоланиб борилди. 1985 йили Республика Олий Советининг Фахрий Ёрлиғини олди. Вазирлик, вилоят, шаҳар Фаҳрий Ёрлиқларининг сон – саноғи йўқ. 1990 йилда эса Республикада хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. 2019 йили халқаро "Артордо" театр фестивалида "Қирол Лир" спектаклида яратган граф Глостер роли учун энг яхши эркак роли номинациясини қўлга киритди.
Маҳмуджон ака актёрнинг кўп эмас, лекин ҳалол пули билан рўзғор тебратди, ҳаётидан нолимади, аксинча, шукрона келтирди. Марҳум турмуш ўртоғи (Худо раҳмат қилсин) Тўхтахон опа билан 5 фарзандни тарбиялаб, вояга етказдилар. Қизи Муҳайёхон 4, Нилуфархон 2, ўғли Музаффаржон 3, Мансурбек 4, Махсудбек 3 фарзанднинг ота – оналари.
Биз Маҳмуджон аканинг турмуш ўртоғи Ашурхон опага, фарзандларига, барча оила аъзоларига уста санъаткор Маҳмуджон Раҳматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Алвидо санъатимиз дарғаси!
Охират сафарингиз бехатар бўлсин!
Қилган яхши амалларингиз ўзингизга ҳамроҳ бўлсин!
Оллоҳим жаннатларидан жой берсин!

Комментариев нет:
Отправить комментарий