ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 21 августа 2020 г.

Саттаров Абдуқодир💞 7 рақами ажойиботлари

Саттаров Абдуқодир💞  7 рақами ажойиботлари

Кўпчилик 7 рақамининг “шайдоси”. Янги автомобиль харид қилган кишидан “Қайси рақамни олган бўлардингиз?”, деб сўрасангиз кўпчилиги учта еттига эга бўлишни хоҳлайди. Машҳур футболчиларнинг кўпчилиги шу рақамда майдонда тўп суради. Кўпгина халқларда 7 сони
хосиятли рақам ҳисобланади. Хуллас, ҳаётда шу рақам билан боғлиқ бир қанча ажойиботлар мавжуд. 7 кун, 7 мўъжиза, 7 хазина, 7 авлод, 7 иқлим, 7 ранг, 7 сайёра, 7 денгиз, 7 фарз ва бошқалар. Қуйида машҳур еттиликлар эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дунёнинг етти мўъжизаси: 
1. Миср эҳромлари;
2. Бобил осма боғлари; 
3. Артемида ибодатхонаси; 
4. Галикарнас даҳмаси; 
5. Зевс ҳайкали; 
6. Родосдаги ҳайкал; 
7. Искандария маёғи.

Ўрта асрларнинг етти мўъжизаси: 
1. Рим коллизейи: 
2. Искандария ерости йўллари; 
3. Буюк Хитой девори; 
4. Авлиё София ибодатхонаси; 
5. Стоунҳенж;
6. Пиза минораси; 
7. Нанжинг будда ибодатхонаси.

Дунёнинг етти табиий мўъжизаси: 
1. Эверест чўққиси; 
2. Катта Барриер рифи; 
3. Гранд Канъон; 
4. Виктория шаршараси; 
5. Рио де Жанейро бўғози; 
6. Париcутин вулқони; 
7. Шимолий кўллар.

Етти хазина: 
1. Сигир – рўзғорнинг қассоби ва баққоли;
2. Асалари – оиланинг табиби;
3. Ипак қурти – қизларнинг сепи; 
4. Обжувоз – қозоннинг ёғи;
5. Тегирмон – қориннинг белбоғи;
6. Ўрмон – иморат “суяги”, қозон ­олови;
7. Товуқ – ҳам обиёвғон, ҳам дори-дармон.

Ҳафта кунлари: 
душанба, сешанба, чоршанба, 
пайшанба, жума, шанба, якшанба.

Моддаларнинг етти кўриниши: 
қаттиқ, суюқ, газсимон, плазма, нейтрон, эпиплазма, физик вакуум ҳолати.

Етти мусиқа нотаси: до, ре, ми, фа, сол, ля, си.

Етти авлод: 
фарзанд, невара, чевара, эвара, панневара, овора, бегона.

Етти иқлим: экваториал, субэкваториал, тропик, субтропик, мўътадил, субарктик, арктик.

Етти ранг: оқ, сариқ, қизил, қора, кўк, яшил, апельсин.

Етти сайёра: Қадимги халқлар етти муқаддас сайёра инсон ҳаётига, тақдирига, ўзаро ҳаракатларига боғлиқ деб тушунганлар. Улар:

Қуёш – Куч-ғайрат рамзи;
Ой – Дилбарлик рамзи;
Марс – Жангу жадал тимсоли:
Меркурий – Донолик рамзи;
Юпитер – Бахт рамзи;
Венера – Севги рамзи;
Сатурн – Деҳқончилик рамзи. ⏰👉🏻  #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈 ва юртимиз ва #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☎️  +998-99-906-33-66 🌹Эҳсоннинг мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
  💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади #ИНШААЛЛОҲ🦋👉 @malhamuz👈🌳 #Биз билан бирга бўлинг.
#Яқинларингизни хам таклиф қилинг. "ТИБ"  #илм излаганларга илм канали"🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий