Abduqadir Sattarov,
ТАРВУЗНИНГ ХОСИЯТЛАРИ.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров, Илмий-тиббий фаолият билан шуғиланувчилар академияси аъзоси “ТУРОН”фанлар академияси академиги,“Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби,
Тарвузким ёз ойи жонга ҳаловат,
Чанқаган одамга беради роҳат.
Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
Танани совутар, сўнар ҳарорат
Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб 1 йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабўйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шарқий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб экилади
Таркиби…
Тарвуз ўта хушхўр, шифобахш неъмат. Тарвузнинг таркибида 11% га қадар қанд, витамин В1, В2, С, жумладан, фолат кислотаси, лектин кабилар мавжуд. Булардан ташқари тарвуз шарбатида фосфор, кальций, магний, темир, калий тузлари хам бор.
Ҳалқ табобатида…
Ҳалқ табобатида тарвуз водянка сариқ касаллиги билан оғриган беморларга тавсия қилинади. Ундан ўт ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида фойдаланилади. Тарвузнинг қуритилган пўчоқларидан дамламалар йўғон ичакнинг яллиғланишига қарши восита сифатида ишлатилади. Семиз одамни озишга ёрдам беради. Паришонхотирлик давоси сифатида хам қадрланади.
Тарвуз шарбати ўт пуфаги, буйрак хамда қовуқдаги майда тош ва қумларни нуратиш ва организмдан чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Тарвуз қанд фруктоза кўринишида бўлганлиги сабабли, уни диабет билан оғриган беморлар истеъмол қилишлари мумкин. Юрак хамда буйрак касалликлари билан оғриган беморланинг шишганда тарвуз тавсия қилинади. Тарвуз шарбати жигар тўқималарининг енгил хазм бўладиган қандлар билан таъминлайди. Тарвуз таркибидаги фолат кислотаси унинг шифобахшлигини янада оширади. Холин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, ёғ алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
Тарвуз уруғи
Ҳалқ табобатида тарвуз уруғидан хам фойдаланилади. Унинг уруғлари сут билан яхшилаб аралаштириб истеъмол этилса, бачадондан қон кетишни тўхтатади. Тарвуз уруғининг мағизлари гижжа хайдовчи омиллардандир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади.
Илмий тиббиётда…
Илмий тиббиётда тарвуз шарбати подагра ва артритга даво сифатида тавсия этилади. Тарвузнинг қуритилган пўчоқлари билан болаларда учрайдиган калит касаллигини даволашда фойдаланилади. Тарвуз склерозга ва камқонлик касаллигига дармон бағишловчи омил сифатида истеъмол қилинади. Шунингдек ўт, сийдик йўлларида тошдан тозалашда кўплаб истеъмол қилиш буюрилади.
Тайёрлаш…
100 гр қуритилган тарвуз пўчоғи ярим литр қайноқ сув билан дамлаб, совутилади. Сўнгра дамлама шарбатидан ярим стакан миқдорида кунига 4-5 махал ичилади. Бундай муолажа ўткир ва суринкали йўғон ичак яллиғланишида фойдали хисобланади.
Тарвуз навлари…
Республикамизда тарвузнинг “Мармар”, Ўринбой, Манзур, Чиллаки, “Хаит қора”, “Кубо қироли”, “Кўзибой”, “Ўзбекистон 452”, “Йўлдош” Сурхон тонги, Дилноз, Шарқ неъмати каби кўплаб навлари етиштирилмоқда. Бундан ташқари яна бир қатор тарвуз навлари борки улар чорвачиликда озуқа сифатида фойдаланилади.
Abduqadir Sattarov, [25.07.20 05:12]
Ёш оналарга – шарт
Дарвоқеа, бундай таркиби билан фақатгина тарвуз мақтана олмайди, қолаверса, очиғини айтамиз, ундаги витаминлар миқдори жуда ажралиб турувчи эмас. Тарвуз том маънода қимматли фолат кислатаси (ёки В9 витамини) га эга эканлиги муҳитроқки, унингсиз инсон танаси меъёрида ривожланолмайди. Фолацин (ушбу витаминннинг яна бир номи) ДНК ва РНК тузилилмалари учун ниҳоятда зарур, у ҳужайралар бўлинишида иштирок этади ва оқсилларнинг сўрилиши ва қайта ишланишини назорат қилади. Аммо бу кўз илғамас жараёнлар бизга сезилмайди; фолат кислатасининг “кўзга кўринарли” самараси шундаки, у терининг ранги соғлом бўлишини таъминлайди, овқат хазмини яхшилайди ва кўкрак сути ажралишини кўпайтириш билан ёш оналарга фойда беради.
Айтмоқчи, ҳомиладорларга ҳам В9 сақловчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишни маслаҳат беришади, негаки, бу элементнинг етишмаслиги ҳомиланинг асаб тизими шаклланишини салбий акс этади. Ундан ташқари, ДНК қйта ишлаб чиқилишидаги тўхтаб қолиш (у ҳам фоталацин тақчиллигида содир бўлади) саратон ўсмалари ривожланиши хавфини бирмунча оширади.
Тарвузнинг замонавий тиббиётда ҳам қўлланади
Хусусан, тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, тарвуз таркибидаги фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддалар билан биргаликда склерозга қарши таъсир кўрсатар экан. Тарвузнинг суви артрит, подагра, ичак касалликлари, атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмдан ортиқча суюқлик ва шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандлар билан ҳам таъминлайди.
Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб турмасдан кечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 кг гача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди. Шифобахш озуқа сифатида камқонликда қўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин.
Салбий таъсири
Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар санитария-эпидемиология хизматлари томонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади. Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардан тегишли сертификат бор-йўқлигини сўранг. Уй шароитида оддий текшириш усули Тарвузни зарарли ёки зарарсиз эканини текширинг
Abduqadir Sattarov, [25.07.20 05:12]
Тарвуз энг безарар полиз маҳсулоти саналади. Чунки унинг қаттиқ пўстлоғи турли зарарли моддаларни ташқи муҳитдан киришига йўл бермайди. Айниқса сўнгги йилларда тарвузни етиштириш бир мунча ортди. Унда турли зарарли моддалар бор йўқлигини ҳамма ҳам билавермайди. Тарвуз "соғлом"лигини аниқлаш учун, тарвузни мевасидан озроқ кесиб тоза сувга соламиз, сув бирор соатлардан кейин рангида хиралик пайдо бўлса, унда ҳаммаси жойида, агар солинган сув ёрқин пушти, қизил ва сап-сариқ тусга кирса, у ҳолда тарвуздан воз кечганингиз маъқул.
Машҳур кишиларнинг кўпчилиги ўз организмини тез-тез турли мевалар, сабзавотлар, реза мевалар ва, ҳатто, донли ўсимликларнинг шарбати ёрдамида тозалаб туради. «Marie Claire» журнали турли-туман маҳсулотлар орасида нега айнан тарвузни маъқул кўриш кераклигини аниқлади.
1. Тарвуз калорияси –100 г га бор-йўғи 38 ккал. Агар тарвуз кундалик рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди, демак, юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.
2. Тарвуз детоксикацияда самарали. Меваларни кўп миқдорда истеъмол қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт ушланган шарбатли парҳез ошқозон билан муаммоларни ва, ҳатто, диабетни келтириб чиқаришга қодир. Тарвуз эса аллергияни қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.
3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда мавжуд. Асабларни тинчлантирар экан, у уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни ишга жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.
4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шу боис тарвуз шарбати мушак массаси ривожланишини ҳам рағбатлантиради. Тарвуз спортчилар ва тана парвариши билан шуғулланувчи вақтини кўпроқ жисмоний машқлар билан ўтказадиган кишилар орасида ҳам оммабоп.
5. Тарвуз бўйича ўтказилган охирги тадқиқотлар унинг таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда ёрдам беришини аниқлади. Жисмоний юкламалар пайтидаги оғриқ мушакларда сут кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни орагнизмдан тезроқ чиқариб юборишга кўмаклашади ва бу билан оғриқни енгиллаштиради ҳамда спортчига кучларини тиклаш учун зарур бўлган вақтни тежайди. Агар машғулотдан кейин ачиш ва оғриқ сезилишини хоҳламасангиз, у ҳолда машғулотдан аввал янги тарвузнинг 1/3 қисмидан тайёрланган шарбатни ичиш тавсия қилинади.
Деярли ичимлик.
Тарвуз микроэлементларга қанчалик бой бўлмасин, унинг асосий таркиби бу сув (85 дан 90 % гача). Шундай экан, у ажойиб тарзда чанқоқни босади ва ёзнинг иссиқ кунларида салқин ичимлик вазифасини бажара олади. Газланган сув ёки кўплаб мева шарбатларидан фарқли равишда, у қийин ҳазм бўлувчи қанд моддаларини сақламайди. Бундай қанд моддалари эса инсулин ишлаб чиқишни талаб этади, демак, тарвузни қанд касалига чалинганлар ҳам чекланган миқдорда истеъмол қилишлари мумкин.
Бошқа томони, унда минерал тузлар бор, яъни тарвуз меъёрий туз-сув мутаносиблигини қўллаб-қувватлайди ва шу билан бирга, буйракларга зиён етказмайди.
Abduqadir Sattarov, [25.07.20 05:12]
Панд бериши
Тарвузда мавжуд ҳужайралар, шунингдек ундаги магний ичаклар моторикасини яхшилайди. Ошқозон-ичак йўлида муаммолари бўлган кишиларнинг тарвузни хаддан ташқари истеъмол қилишлари уларда диареяни қўзғатиши мумкин, бу эса– сувсизланиш, демакдир. Бундай ҳолатда тарвуз сиз кутган самаранинг тескарисини кўрсатади.
ЁҚИМЛИ ИШТАХА
МУЗДЕККИНА ТАРВУЗ ШАРБАТИ
Бир стакан шарбат учун 200 гр тарвуз ва 5 гр шакар керак бўлади.
Тарвузни юрак ва буйрак билан боғланган шишларда истеъмол қилиш тавсия этилади.Жигар хасталикларида тарвуз шарбати организмдан фақат суюқликни чиқариб қолмай,балки уни енгил ҳазм қилувчи шакар билан ҳам таъминлайди.
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:
Янги тарвуз ювилади ва 4 қисмга бўлиб кесилади.Лаҳими пўчоғидан ажратиб олинади ва майдаланади.Сўнгра лаҳм шарбати тўла ажралиб чиққунча сиқилади ва сиздириб олинади,ҳоҳишга қараб шакар қўшиш мумкин 5-10 дақиқа қайнатилади.Тайёр шарбат совуқ ҳолда берилади.
Тарвуз пўчоғи ва уруғини истеъмол қилиш
Албатта, бу гап сизга ёқимсиз туюлгандир, аммо биз тарвуз пўчоғини ташлаб юбормаслигингизни тавсия қиламиз. Биринчидан, улар жудаям мазали. Пўчоқларни бир нечта кичик бўлакларга бўлинг ва лимон, бодринг ва муз бўлаклари билан блендерга солинг. Таъбга кўра шакар ва кўкатлар солишингиз мумкин. Натижада С, В1, В2, каротин, фолий ва пантотен кислоталарига бой бўлган ажойиб шарбат тайёр бўлади. Тарвуз уруғи тери ҳолатини яхшилайди ва яллиғланишга қарши самарали восита вазифасини ўтайди. Бундан ташқари у темир, рух, оқсилларга бой.
Тарвуз кўз ва мия фаолияти учун фойдали
2 карч тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўзингиз ва фикрлаш қобилиятингиз учун жуда фойдалидир. Мутахассисларнинг таъкидлашича, тарвузнинг мазали мевасида А ва В6 витаминларининг мавжудлиги биринчидан кўзнинг турли инфекциялардан ҳимоя қилиб, тиниқ кўришини таъминласа, иккинчидан хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш тезлигини оширади.
Тарвуз ултрабинафша нурларидан ҳимоялайди
Инсон организми ултрабинафша нурларига қарши кураш олиб боришига бир нечта маҳсулотларни ўрни беқиёслиги илмий жиҳатдан исботланган. Тарвуз ҳам айнан шу маҳсулотлар қаторига киради. Унда ликопин моддасининг мавжудлиги турли нурланишга қарши курашишда ёрдам беради.
Тарвуз қандни тўплайди
Янги тарвузда 5-13 фоизгача енгил бирикадиган қанд мавжуд. Тарвуз кесилганда фруктоза ва глюкозалари умумлашади. Сахароза (қанд) бунга қараганда кечроқ ҳосил бўлади. Шунинг учун қандли диабетга чалинганларга барра кесилган тарвуздан кам миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Тарвуз танадаги ортиқча шлакларни тозалайди
Тарвуз овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди, юрак-қон томир тизими ҳамда буйрак ва жигарни тозалайди. Танадан холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Тошлар билан боғлиқ муаммолари бор беморларга тарвузни кўпроқ ейиш тавсия қилинади. Агар сизда тарвуз истеъмол қилмаслик учун жўяли сабаб бўлмаса, у ҳолда кундалик егуликда 2-3 кг тарвуз ейишни маслаҳат берамиз

Комментариев нет:
Отправить комментарий