ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 30 июня 2020 г.

ожиз

Ривоятга кўра, Исо (алайҳиссалом)
дарахт остида дуо қилиб ўтирган
кишини кўрдилар. У юролмас, икки
кўзи кўр, вужудида эса оқ доғлар
кўзга ташланарди. Шунга қарамай,
бахтдан боши осмонга етгудай

қувонч билан дуо қиларди:
– Эй қанча бой-бадавлатларга
бермаган неъматини менга эҳсон
қилган Раббим! Сенга
дарахтларнинг япроқлари сонича
беҳисоб шукрлар бўлсин!
Исо (алайҳиссалом) у кишига
яқинлашиб сўрадилар:
– Оёғингиз юрмас, кўзингиз кўрмас
экан. Баданингиз ҳам хаста бўлгани
ҳолда қанчалаб бой одамларга
берилмаган, аммо сизга ато этилган
неъмат учун шукр айтяпсиз. У
қандай неъмат эканки, шу
ҳолингизда ҳам сизга чексиз
шодлик бахш этаётган?
Ожиз киши овоз келган томонга
ўгирилиб, жавоб берди:
– Аллоҳ таоло менга бир қалб
берди, у билан мени, борлиқни
яратган Зотни танидим. Аллоҳ
таоло менга бир тил берди, у билан
Раббимга шукрлар айтаман.
Ҳолбуки, молу дунёси бисёр
қанчалаб давлатмандлар қалбида
Аллоҳни таниш севинчи, тилида У
Зотга шукр айтмоқ бахти йўқ. Не
саодатки, қанчалар хаста бўлмай,
бундай чиройли муҳаббатни
менинг қалбимга эҳсон этмиш.
Тафаккур қилиш, бу неъматлар
фарқига, қадрига етишни насиб
айламиш. Бунинг учун шукрона
келтирмай бўладими?
Исо (алайҳиссалом) хаста кишининг
қўлидан тутдилар, эгилиб
кўзларидан ўпдилар.
Пайғамбарнинг лаблари теккан кўр
кўзлар бир зумда очилди.
Қаршисидаги одам Исо
(алайҳиссалом) эканликларини
билгач, ҳаяжонланиб сўради:
– Сиз Аллоҳнинг изни ила
ўликларни тирилтиргувчи,
хасталарга шифо бергувчи
пайғамбар эмасмисиз?
– Ҳали ҳам билмадингизми?
– Кўзларим-ку билди, оёқларим
билмаяпти... – табассум қилди
бояги одам.
– Ўрнингиздан туриб кўринг-чи!
Одам оёққа турди, барча
хасталиклари шифо топганини
кўриб-билгач: “Эй Набий, сиз менга
бахш этган даво ҳам Аллоҳ
таолодан-ку”, дея саждага бош
қўйди:
– Раббим! Сени таниган қалб, шукр
айтгувчи тил неъмати шукрини
адо этишдан ожиз ҳолимда
кўргувчи икки кўз, юргувчи икки
оёқ эҳсон қилдинг. Энди бу тенгсиз
неъматлар шукрини қандай адо
этаман?!   #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇#Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar   #Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
  Бошқаларга ҳам #эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина #эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ   👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий