Abduqadir Sattarov
ИЧАК ҚУРТЛАРИ – ва уни ҳалқ табобати усуслида даволаш усуллари.
(Аскарида -чувалчангли қуртлар )
(биринчи мақола)
Одам аскаридаси юмалоқ чувалчанглар типининг йирик вакили хисобланади. Аскаридаларнинг бир неча турлари бор
улар умуртқали хайвонлар айниқса сут эмизувчилар синфининг вакиллари бўлмиш қорамоллар. От, ит чўчка ва бошқаларда паразитик хаёт кечирадики бу гижжалар ичак паразити деб юритилади. Баъзан аскаридаларнинг айрим шакллари эркин ҳолатда яшаши ҳам мумкин. Одам аскаридаси эса фақат паразитик ҳаётга мослашган бўлиб, одамнинг ингичка ичагида ўнлаб, ҳатто юзлаб учрайди.
Тузилиши:
Одам аскаридаси тўгарак чувалчангларнинг бошқа вакилларига нисбатан касалликка кўпроқ сабаб бўлади ва касаллик баъзан оғир ўтади, шу сабабдан мазкур гижжанинг тузилиши ва тараққиёт циклига муфассалроқ тўхталиб ўтамиз. Одам аскаридасининг тана шакли ҳам бошқа тўгарак чувалчанглар каби узун, цилиндирсимон тузилгандир. Гижжа танасининг олдинги ва орқа қисмлари конус шаклида бўлиб, ташқи томондан кутикула қавати билан қопланган. Кутикуланинг остида тери ости қавати-гиподерма жойлашган. Гипордема қаватидан сўнг силлиқ мускуллар қавати келади бу қават аскариданинг ички органларини қоплаб ётади. Мускул қавати асосан бир қават жойлашган мускул хужайраларидан тузулган бўлиб мускул ҳужайраларидан бирламчи тана бўшлиғи-протоцелга протоплазматик ўсимталар чиқади. Протоцел бўшлиғи нафас парда билан ўралган унда тана суюқлиғи ички органлар жойлашади .
Хазм органлари:
Одам аскаридасининг хазм органлари системасига келсак тананинг олд қисмида жойлашган оғиз бўшлиғи ва узун ичак системаси ҳамда орқа чиқарув тешиги бор. Аскариданинг оғиз қисмида сезгир бўртмаларга бой 2 вентрал (олдинги) ва дорзал (орқа) лаблар тафовут этилади. Оғиз бўшлиғи найсимон қизилўнгачга давом этади. Оғиз бўшлиғи найсимон қизилўнгач аскариданинг олдинги ичаги деб ҳам юритилади. Қизилўнгач эса ўз навбатида найсимон ўрта ичакка давом этади. Ўрта ичак базал мембранада ётувчи 1 қаватли цилиндрик эпителий билан қоплангандир. Ўрта ичак хазм системасини асосий функционал қисми хисобланади. Ўрта ичак калта ва найсимон тўғри ичакка давом этади. Тўғри ичак урғочи аскаридаларда тананинг орқа учида қорин юзасидан анал тешик билан ташқарига очилади. Одам аскаридасининг айирув органлари системаси алохида тузилишига эга.
Нерв системаси
Тананинг олдинги қисмида жойлашган бир дона гигант хужайра ва унинг аскаридаси танаси бўйлаб тарқалган ўсимталари айирув вазифасини бажаради. Аскариданинг нейро системаси бир қадар мураккаб тузилган бўлиб, марказий қисми қизилўнгач атрофида жойлашган нерв халқасидан иборат, мазкур халқадан аскариданинг танаси бўйлаб бир неча нерв толалари тарқалади
Аскарида танасида узунасига кетган нерв устуни жойлашган, уларни қорин ва орқа нерв устунлари дейилади. Аскаридалар айрим жинслидирлар.Уларда аввало ташқи жинсий диморфизм холати яққол кўринади. Эркак аскарида танаси урғочи аскарида танасига нисбатан калтароқ бўлади. Эркак аскариданинг узунлиги 15-25 см бўлса, урғочи аскарида 20-40 см бўлади. Бундан ташқари эркак аскарида танасининг охирги учи спирал холатда ўралгандир.
Жинсий органлари
Abduqadir Sattarov, [04.06.20 07:55]
Аскаридаларнинг жинсий органлари эркак ва урғочиларида алохида тузилишга эга бўлиб, хар хил диаметрдаги найчалардан иборат. Урғочи аскариданинг жинсий органлари жуфт найчалардан ташкил топган бўлса, эркак аскариданинг жинсий органи ток найчадан тузилган. Урғочи аскариданинг жинсий органлари ичак системасини ўраб турадиган жуфт ингичка тухумдон, жуфт тухум йўлари ва жуфт бачадондан иборат. Хар икки бачадон ўзаро қўшилиб, якка қинга очилади. Қин эса аскарида танасининг олдинги қисмида қорин юзасидаги махсус жинсий тешик орқали ташқарига очилади. Эркак аскаридада эса, ток ингичка уруғдон, хийла йўғон уруғ йўли ва уруғ тўкувчи каналлар, жинсий спикула бир бўлиб, клоака тешиги билан ташқарига очилади. Эркак аскаридада эса тоқ ингичка уруғдон, хийла йўғон уруғ йўли ва уруғ тўкувчи каналлар, жинсий спикула бир бўлиб, Колака тешиги билан ташқарига очилади .Спикула аскариданинг копулятив органи хисобланади. Аскаридалар жуфтлашган пайтида спикула урғочи аскариданинг қинига туташади. Эркак аскариданинг уруғи билан оталанган тухумлар урғочи аскариданинг бачадонида етилади. Қалин пардага ўралган оталанган тухумлар жинсий тешик орқали, беморнинг аскарида паразитик қилаётган ингичка ичагига тушади ва йўғон ичак орқали ташқи мухитга чиқади.
Тухум тараққиёти:
Тухумнинг тараққиёти учун ташқи мухитда оптемал температура (+12 +28 С) ва кисларод, нам шароитда бўлиши шарт. Аскариданинг тухуми қалин пардага ўралган бўлгани учун ташқи мухитнинг ноқулай таъсирига бошқа гижжаларнинг тухумларига нисбатан чидамлидир. Масалан: -25-30 С совуқда у 40 кунгача тирик қолади. Дизенфекция қиладиган баъзи препаратлар эритмалари (сулема эритмаси, фақат сульфаи ва хлорид кислоталарининг 5 прасентли эритмаси )да ҳам ўз хаёт активлигининг йўқотмайди. Мазкур тухумларга ультрабинафша нурлар эфир хлорафорим ўлдирувчи таъсир кўрсатади. Одам аскариданинг тухумларини ютиб юбориши натижасида аскаридоз касаллигига учрайди. Ариқ ва ховуз сувларини қайнатмасдан ичиш мева ва сабзавотларни тоза ювмасдан истеъмол қилиш шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик аскарида юқишига сабаб бўлади. Аскариданинг тухумлари ташқи мухитда қулай шароит бўлганда тараққий эта бошлайди. Аввало оталанган тухум 2; 4; 8; 16; 32 га бўлинади ва алохида бластомерал хосил бўлади. Маскур бластомераллар тараққиёти натижасида навбатдаги даврлар- морула, бластрула , гастурула даврлари бўлиб ўтади. Характчанг личинкалари бор тухумлар юқоридаги усуллар орқали одамнинг ичига тушади. Ошқозон –ичак секреция таъсирида тухумнинг ташқи қобиғи емирилади, аскариданинг личинкаси эса , тараққий эта бошлайди. Лекин аскариданинг личинкаси ичакда қолмай, қон орқали бошқа органларга ўтади. Бу ҳолатни миграция дейилади.
Аввало аскариданинг личинкалари ичакнинг вена томирларини ёриб ўтади. Қон оқими билан қопқа венаси орқали жигарга, сўнгра юракка, ўпка альвеолаларига етиб боради. Ўпка альвеолаларнинг юпқа деворлари орқали майда бронхиолаларга ва бронхиал дарахт орқали кекирдак ва ҳиқилдоққа, нихоят оғизга ўтади. Оғиздан сўлак ва овқат луқмаси билан бирга яна қайта ютилади ва ингичка ичакда етук аскаридагача тараққий этади. Миграция даври ўртача 2-3 ой давом этади. Миграция даврида беморларла баъзан зотилжамга хос белгилар: йўтал, кўкрак қафасининг санчиши, ҳароратнинг кўтарилиши, ҳолсизланиш кузатилади. Аскаридоз касаллигининг профилактикасида аввало шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмоқ муҳим. Бундан ташқари, аскарида гижжаси билан касалланган беморларни аниқлаш ва актив даволаш керак. Аскаридоз касаллигининг лабаратория диагностикасида беморнинг ахлати текширилади. Баъзан аскаридаларнинг етилган шакллари ажралиши ҳам мумкин, аксари ахлатда гижжаларнинг оталанган тухумлари учрайди.
Клиникаси.
Аскариданинг ривожланишида 2 давр бўлади.
1) Миграция даври; б) ичакда ривожланиш даври.
Abduqadir Sattarov, [04.06.20 07:55]
2) Миграция даври аскарида юққандан сўнг 7-15 кун давом этади. Асосан аллергия ҳолатига хос белгилар учрайди. Бу давр баъзан симптомсиз ўтади. Бошқа холларда бемор дармони қурийди, йўтал безовта қилади. Йўтал қуруқ бўлади, ёки бемор шилимшиқ балғам чиқаради. Ҳарорат субфебрил бўлади баданга эшакем тошади.Ўпкада баъзан бронхневмоняга хос симтомлар ва ренген билан текшириганда 3-4 см катталикдаги тарқоқ инфилътратлар кўринади. Қонда эозинофилларнинг кўпайгани ва ЭЧТ тезлашгани аниқланади.
Ичакда ривожланиш даври. Аскарида юққан кишиларнинг учдан бирида бу давр симтомсиз ўтади. Учдан иккисида диспептик белгилар аниқланади: иштаха бўғилади. Бемор кўнгли айнаб қайт қилади, қорни оғрийди, дам ичи кетади ва дам келмайди.
Диагностикаси.
Аскаридознинг бошланғич даврида ўпканинг зарарланишига оид белгилар ва эозинофилия диагноз учун асос бўлади. Бундай беморларнинг балғамида аскарида личинкаларини топиш мумкин.
Аскаридознинг хроник формасида бемор аҳлатида гижжанинг тухуми топилади. Баъзан ахлат билан аскариданинг ўзи чиқарилади.
Диагностикада эпидемиологик ва клиник далалардан ташқари лабаратория усуллари (иммунологик усул)дан фойдаланилади.
Асоратлари:
Баъзан балоғатга етган аскарида чувалчангсимон ичакка киради ва ўткир аппентицив ривожланишига сабаб бўлади. Аскарида ўт йўлларига кириб тиқилиб қолса, обтурацион сариқ касаллиги, йирингли холецистит, жигар абцесси, перитонит ривожланиши мумкин. Аскарида ошқозон ости безига кирса оғир панкреатит аломатлари пайдо бўлади. Баъзан ичак тутилиб қолиши мумкин. Баъзи холларда аскарида ўрмалаб қизилўнгачга, ундан тамоққа , сўнгра нафас йўлларига кириши ва тиқилиб қолиши натижасида асфиксия юз беради.
Давоси.
Аскаридознинг бошланғич даврида минтезол (тиабендазол) яхши натижа беради. Минтезол хар куни 50 мг / кг хисобида 5 - 7 кун босим берилади. Кунлик дозасини 2-3 бўлиб ичилади. Ундан ташқари вермокс (мебендозол) 100 мгдан 1кунда 2 мартадан 3-4 кун босим ичирилади. Аскаридознинг хроник формасида левомизол, кетракс ишлатилади. Беморга 1 марта 150 мг берилади. Бу дори беморга кечки овқатдан кейин тайинланади. (90-100 % холларда яхши натижа олинади). Болаларга бу дори 2,5 мг-кг хисобидан тайинланади. Комбантрин (прантел памоат) бемор овқатланаётган вақтда 10 мг-кг хисобидан, 1 марта берилади, уларнинг 90 % да яхши натижа олинади. Беморда аскаридоздан бошқа гижжа касаллиги бўлган холларда вермакс тайёрланади, медамин ҳам яхши натижа беради. (10 мг/кгдан 1-3 кун ичирилади).
Зонд ёрдамида ошқозонга кисларод юборилганда ҳам ичак аскаридалардан халос бўлиши мумкин. Пиперазин ва унинг тузлари балоғатга етган ва хали етилмаган гижжаларга таъсир қилади. Пиперазин 1 грамдан кунига 3-4 маҳалдан 2 кун босим берилади, 70-90 % беморларда натижа яхши бўлади.
Профилактикаси.
Асосий тадбир чоралар тупроққа, сувга, сабзавотларга аскарида тухумлари тушмаслигига қаратилган бўлади. Аҳолининг санитария маданиятини кўтариш ва умуман оғиз орқали юқадиган юқумли касалликлар ҳақида етарли тушунчага эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Жумладан сабзавотларни истеъмол қилиш дан олдин яхшилаб, тозалаб ювишнинг жуда зарур эканлигини катта-кичик ҳамма яхши билиши зарур. Эслатма кейинги сафар гижжа куртлариниг табобат усулида даволаш усулларини баён қиламиз.
Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров “Гижжалар”
Б.М.Мажидов “Юқимли касалликлар”
Ж.Х.Хамидов .А.Т.Оқилов “Умумий биологияда амалий машғулотлар.
А.Н.Саттаров”дард кўп-давоси ундан кўп”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли
Комментариев нет:
Отправить комментарий