Изланувчан олим
Абдумалик Ўринбоев 1955 йили Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидаги Найнаво қишлоғида зиёли оиласида туғилган.
1973 йили тумандаги 41-ўрта мак¬табни тамомлаган. У мактабда ўқиб юрган кезларида қунт билан ўқиб, пухта билим олишга ин¬тилди. Тўгарак машғулотларида фаол
қатнаш¬ди. Бўш вақтларини кутубхонада бадиий, ил¬мий китобларни мутолаа қилиш билан ўтказ¬ди. Уй юмушларини бажаришда ота-онасига яқин кўмакчи бўлди. Буларнинг ҳаммаси унинг келажакда илм йўлидан боришига мус¬таҳкам пойдевор бўлди.
Мактабни тугатгач, Абдумалик Ўринбоев Найнаво пахта тайёрлаш пунк¬тида электрик-моторист бўлиб ишлаган. Шўро армияси сафида хизмат қилган. 1982 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини имтиёзли битирган. Шу биланбирга Республика пахтачилик саноати илмий-текшириш институтида илмий ходим бўлиб фаолият кўрсатган. 1988-1990 йиллардаЎзбекистон патент¬шунослик институти аспирантурасида таҳсил олган.
АбдумаликЎринбоевнинг илмий изланишлари Ўзбекистонда рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини ривожлантириш¬нинг янги шакл ва услубларини қидириб топишга бағишланган. Унга 1990 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражаси бе¬рилган. Номзодликиши “Ингичкатолали пахта хомашёси уруғини экишгатайёрлашнинг математик модели” мавзусига бағишланган.
АбдумаликЎринбоев институтни тугатиб, Бўз туманидаги пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятида аввал йўриқчи, техника хавфсизлиги бўйича муҳандисва 1985 йилдан режалаштириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган. У 1990 йилда Бўз ту¬манида қишлоқда ихтирочилик ва рационализаторлик таклиф¬ларини ривожлантиришга бағишланган ҳудудий ташкилот тузган.
АбдумаликЎринбоев 1996 йилдан фермерлик ҳаракатига қўшилиб, аввал“Найнаво” ширкат хўжалигида оилавий пудратчи бўлиб, 2007 йилда эса “Найнаво оқшоми” илмий-эксперименталуруғчилик фермер хўжалигини ташкил этди. Фермер хўжалигида илғор фан ва техника ютуқларини жорийэтиш, қишлоқхўжалиги экинларининг ҳосилдор навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш йўлларида кенг кўламда изланишлар олиб бормоқда.
АбдумаликЎринбоев 2016 йилдан сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий текшириш институтинингАндижон илмий-тажриба станциясида ўриндошлик асосида илмий изланишларни давом эттирмоқда.
АбдумаликЎринбоев 1990-1993 йилларда Украина Республика¬сининг Донецк шаҳридаги “Халқаро бизнес” институтини тугатиб, халқаро менежмент мутахассислигини эгаллади. Унинг шахмат ўйнаш услублари ва 100 катакли шахмат тахтасида 40 донаданбўл¬ган шахмат ўйини ихтироси Жаҳон шахмат федерацияси томо¬нидан оммалаштиришга тавсия этилган. Бу ихтиро натижалари “100 катакли тахтада шахмат ўйнаш қоидаси” номи билан, 1999 йилда “Ҳаёт” нашриёти томонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида кўп нусхада китоб ҳолида нашр этилган.
Шунингдек унинг қаламига мансуб: “Батат картошкасини етиштириш технологияси”, “Ҳаёт” нашриёти, Андижон, 2000 йил. “Найнаво қишлоғи”, “Ҳаёт” нашриёти, Андижон, 2000 йил.Иномжон Латипов билан ҳаммуаллифликда “Бўз пахта тозалаш ҳиссадорлик жамияти ҳаётидан”, “Ҳаёт” нашриёти, Андижон, 2001 йил. “XXI аср тақвими”, “Андижон” нашриёти, Андижон, 2002 йил. А.ўринбоев, Н.Дадабоев, Ш.Аминов “Неъматлардан нажот излаб”, “Полиграф Супер Сервис” МЧЖ, Тошкент, 2017 йил, каби китоблари жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинган.
Абдумалик Ўринбоевнинг “Найнаво ва найнаволиклар”, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалиги”, Андижон, 2020 йил, китобида 100 га яқин илмий мақолалар жамланган бўлиб, ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади.
Абдумалик Ўринбоев 8 та илмий китоб, 7 та янгилик, 16 та селекция ютуқлари, 32 та илмий мақолалар, тавсия ва қўлланмалар муаллифидир. Бундан ташқари халқ хўжалиги тармоқлари бўйича 120дан ортиқ рационализаторлик таклифлари муаллифидир.
У бадиий ижодда ҳам баҳоли қудрат қалам тебратиб, яхши¬гина шеър ва ҳикоялар ёзган. Унинг ижод намуналари матбуотда чоп этилган ва ўз мухлисларини топган. Серқирра олим, изланувчан ижодкор сифатида эл назарига тушган.
Яна шуни ҳам эътироф этиш керакки, Абдумалик Ўринбоев ҳамон сермаҳсул, доим изланишда. Унинг А.Ваҳобов, У.Балласов, Л.Тиркашев билан ҳамкорликда “Батат(ширин картошка)нинг янги яратилган “Хазина” навлари уруғчилигини ресурс тежамкор технология асосида ривожлантириш” илмий иши “Аграр соҳани истиқболли ривожлантиришда ресурс тежовчи инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференциясидаги маърузаси(Андижон, 2019 йил 23-24 сентябрь,1-қисм, 256-бет,мақолалар тўпламида) босилиб чиққан.
Абдумалик Ўринбоевнинг илмий фаолиятига жамоатчилик томонидан муносиб баҳо берилган. У юртимизда фаолият кўрсатаётган иккита Академиянинг аъзосидир. Биринчиси, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар “Табобат” Академия аъзоси сифатида расмий рўйхатга олинган (гувоҳнома 357, 30 декабрь 2019 йил), иккинчиси Ўзбекистон Республикаси “Махфират” номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон Фанлар академияси “Фахрий академиги” (гувоҳнома 80-ФА, 2020 йил 7 июнь) унвонига сазовор бўлган.
Шу йилнинг июн ойида Турон Фанлар академияси Президенти Ҳ.Н.Бобобеков номидан академия вакили, академик Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Сатторов, Абдумалик Ўринбоевга академиянинг Фахрий аъзолиги ҳақидаги Диплом ва гувоҳномани топширди ва “Фахрий акакдемик” кўкрак нишонини тақиб қўйди. Карантин қоидаларига қатъий риоя этиб ўтказилган ушбу тадбирда Шаҳрихон туманидаги Найнаво маҳалласи фаоллари, Абдумалик Ўринбоевнинг дўст ва биродарлари, биргаликда вилоят ИИБ фахрийси милиция подполковниги Мухторжон хожи Шахобиддинов ва Ўзбектстон табобат академияси аъзоси Исаков Илхомжон ва оила аъзолари ҳозир бўлдилар.
Абдумалик Ўринбоев намунали оила бошлиғи сифатида маҳалладошларининг ҳурматига ҳам сазовор бўлган. У турмуш ўртоғи Майрамхон Ўринбоева билан биргаликда уч нафар қиз ва уч нафар ўғилни тарбиялаб вояга етказганлар. Фарзандларининг деярли барчаси ўқимишли, отасининг изидан бориб, “Найнаво оқшоми” илмий-экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида ишчи ва хўжалик қошидаги “Табобат” илмий марказида доривор ўсимликлар ва гиёҳлар билан турли касалликларни даволаш билан шуғулланмоқдалар.
Ҳошимжон ҳожи Алимов, фахрий журналист,
Баҳодиржон Сиддиқов, тадқиқотчи.
Комментариев нет:
Отправить комментарий