ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 10 мая 2020 г.

Саттаров Абдукодир Пайғамбарлар


Пайғамбарлар кимлар?  

Аллоҳнинг  биз  каби  бандаларидир.  Улар  ҳам  Одам  алайҳиссаломнинг  фарзандлари бўлиб,  туғилишданоқ  Аллоҳнинг  паноҳи  ва  ҳимоятидаги  оқил  ва  жисмонан  соғлом, ҳақиқатгўй ва тақводор, нуқсонсиз бўладилар.  

 Улар қай тариқа сайланадилар? 

 Жаброил  алайҳиссалом  орқали  ваҳий  юборилади.  Пайғамбар
 ушбу  ҳукмлар  кучи  билан бандаларни ҳақ динга бошлайди.   

Бандалар пайғамбарларнинг сўзларини қандай қабул қиладилар?  

Бирданига  қабул  қилмайдилар.  Далил  сўрайдилар.  Бундай  ҳолда  Аллоҳ  таолодан мўъжиза сўрайдилар. Аллоҳ халойиқнинг талабига мувофиқ мўъжиза кўрсатади. 

  Шундан сўнг халойиқ пайғамбарнинг ҳақлигига ишонадими?  

Зеҳни ўткирлари ва инсофлилари  ишонишади. Ёмон хулқлилари эса ишонмай,  уни сеҳр дейдилар.  Аксар  инсонлар  дилларида  ишонадилар-у  кибрлари  боис  итоат  этишга  ор қиладилар.  

Пайғамбарларнинг мўъжизалари 

 Пайғамбарларнинг мўъжизалари қай тариқа бўлган? 

 Баъзи  пайғамбарлар  дуонинг  кучи  билан  тош  ичидан  туя  чиқарган.  Баъзи пайғамбарлар  оловга  тушганда  ҳам  зарар  кўрмаганлар.  Баъзилари  тушларни  тўғри таъбир  қилганлар.  Баъзиларининг  қўлидаги  асо  аждарҳога  айланган.  Баъзилари ўликларни  тирилтирганлар.  Баъзилари  оз  таомни  бир  неча  юз  кишига  етарли  баракали қилганлар.  Баъзилари  билан  ҳайвонлар  тилга  кириб  сўзлашган.  Баъзиларининг  қўл ишораси билан ой икки бўлакка  бўлинган.  Буларнинг бари ҳақида китобларда  батафсил баён қилинган.  

Пайғамбарларнинг саноғи  

Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг замонларидан бери дунёга қанча пайғамбар келди?  

 Аниқ маълум эмас. Бир юз  йигирма тўрт минг, деган тахмин бор.  

 Уларнинг қайсилари бизга маълум? 

 Улардан  Қуръонда  ё  ҳадисда  зикр  этилганларигина  бизларга  маълум.  Қуръонда йигирма  беш  нафар  пайғамбарнинг  исми  баён  қилинган.  Булар:  Одам,  Идрис,  Нуҳ,  Ҳуд, Солиҳ,  Иброҳим,  Лут,  Исмоил,  Исҳоқ,  Яъқуб,  Юсуф,  Айюб,  Шуайб,  Мусо,  Хорун,  Довуд, Сулаймон,  Юнус,  Илёс,  Закариё,  Яҳё,  Аляса,  Зулкифл,  Исо,  Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳумуссаломдурлардир.  Азиз,  Луқмон  ва  Зулқарнайн  ҳазратларининг  номлари  ҳам Қуръонда бор. Лекин уларнинг пайғамбарликлари тахминийдир. Баъзилар уларни авлиё деб ҳисоблайдилар.  

 Қуръонда зикр қилинмаган ва лекин номлари маълум бўлган пайғамбарлар ҳам борми?  

Бор.  Масалан:  Шиш,  Юуша,  Хизр,  Башир,  Дониёл,  Ишмуил,  Ашъиё,  Хироқул,  Жиржис, Жакуқ, Ҳамзола кабилар. 

  Энг дастлабки пайғамбар ким?  

 Ҳазрати Одам алайҳиссалом.  

 Охиргиси-чи?   

Муҳаммад алайҳиссалом.  

 Муҳаммад алайҳиссаломдан сўнг яна пайғамбарлар тушдими?   

Қиёмат кунигача ўзга  пайғамбар чиқмайди. Ислом дини то  қиёматгача  боқийдир. Жами пайғамбарларнинг  тарихий  баёнлари  «Қиссасул  Анбиё»  («Пайғамбарлар  қиссаси») номли китобда ёзилгандир. ☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!....Биздан узоқлашманг👉🏻☀️ РАМАЗОННИНГ янги-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг

Комментариев нет:

Отправить комментарий