ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 26 марта 2020 г.

ПОЛИАРТРИТ

Malham Uz, [27.03.20 06:47]
💕🌸🌼САТТАРОВ Абдуқодир🌷ПОЛИАРТРИТ - бу бўғимларнинг хроник яллиғланиши бўлиб, бирданига ёки бирин-кетин зарарланиши билан характерланади. Полиартритнинг турли сабаблар хисобига ривожлангани учун клиник белгилари хам турлича бўлади. Уларни бирлаштирадиган ягона белги бўғим пардаси – синовиал
қаватнинг яллиғланиши хисобланади.

Полиартрит сабаблари
•    Инфекцион жараёнлар: сил, гонорея;
•    Генетик мойиллик;
•    Носоғлом турмуш тарзи;
•    Нотўғри овқатланиш;
•    Метаболик бузилишлар;
•    Травмалар, лат ейишлар.

Полиартрит турлари ва кечиши.

1.    Ревматоид полиартрит – асосан оёқ-қўл кафтларининг майда бўғимларини зараланиши билан кечади. Кейин касаллик ички аъзолар (юрак, қон томир, буйрак)ни зарарлайди. Ревматоид полиартритда синовиал парда ва қон томирларнинг ўсиб кетиши ва кейинча тоғайнинг бузилиши ва бўғимнинг деформацияси кузатилади
2.    Инфекцион полиартрит - сил, гонорея ва бруцеллез, ОРВИ, қизилча, тепки, бўғма, вирусли гепатит каби инфекцион жараёнлар оқибатида ривожланади. Асосий касаллик даволанса тез ўтиб кетади.
3.    Кристаллик полиартрит – Организмда моддалар алмашинувини бузилиши натижасида ривожланиб, бўғимларда урат тузлари кристалини ўтириб қолиши билан кечади. Бу кристаллар бўғимларни таъсирлаб, яллиғланиш чақиради. Асосан ёғли, гўштли, дудланган овқат ейдиган ва алкогол истеъмол қиладиган одамларда учрайди.
4.    Псориатик полиартрит – псориаз билан оғригандан сўнг 6-8 ойдан кейин ривожланади. Асосан товон бўғимлари зараланиб 40 ёшгача одамларда учрайди.
5.    Реактив полиартрит – турли инфекцияларни ўпка ва сийдик тизимига тушиши натижасида ривожланади. Конъюнктивит, полиневрит ва колит белгилари кузатилади.
6.    Посттравматик полиартрит – лат ейиш, чиқиш, бўғимлардаги ёриқлар ва микротравмалар натижасида ривожланади. 

Полиартрит клиникаси
1.    Ревматоид полиартрит – аввал хаво айнигандагина безовта қилиб, кейинча бўғимларни бироз шиши, оғриши, бўғим атрофидаги терининг қизариши, махаллий хароратни ортиши кузатилади. Касаллик кучайишига қараб оғриқ кучайиши, оёқ-қўлларнинг уюшиши, эрталабки карахтлик кузатилади. Ревматик полиартритда бўғимлар симметрик зараланади.   
2.    Инфекцион полиартрит – зарарланган бўғим устидаги терининг қизариши ва шиши, бўғим харакатининг чегараланиши кузатилади.
3.    Кристаллик полиартрит – аввал бўғимлардаги оғриқ уларнинг маълум бир холатда кузатилса, кристалларнинг кўпайиши натижасида оғриқ сурункали турга ўтади. Асосан оёқнинг бош бармоғи зарарланиб, терида подагрик тугунчалар – тофуслар пайдо бўлиши билан кечади.
4.    Псориатик полиартрит –бўғимлардаги оғриқ ва харакат чегараланиши асосан эрталаб ва узоқ дам олгандан сўнг кучли бўлади.
5.    Реактив полиартрит – оёқларнинг бармоқлар, тирсак ва тизза бўғимларининг оғриши ва шиши кузатилади. Шунингдек эркакларда простата ва уретрани, аёлларда бачадон ва қинни яллиғланиши қўшилади.  
6.    Посттравматик полиартрит – бўғимлар ва мускуллардаги доимий зўриқишли оғриқлар, уларни харакатлантирганда қисирлаши кузатилади.  

Полиартритни даволаш

Медикаментоз даво оғриқни қолдириш ва яллиғланишни даволашга қаратилади. Бу мақсадда анальгетик ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар берилади. Бу дорилар шунингдек, бўғимлар шиши, ачишиши ва жунжикиш каби белгиларни хам даволайди.

Инфекцион ва реактив полиартритда антибиотиклар буюрилади. Даволаш инфекция ўчоғини йўқ қилишга қаратилади.
Ревматоид полиартритни давоаш учун иммунодепрессантлар ва гормонал препаратлар берилади.

Malham Uz, [27.03.20 06:47]
Кристаллик  полиартритда организмда сийдик кислотаси миқдорини камайтирувчи ва метаболик жараённи яхшиловчи препаратлар қўлланилади. Физиотерапевтик муолажалардан массажва даволовчи гимнастика , ультратовушли терапия ва дори воситалари билан электрофорез қилиш, парафинотерапия ва озокерит билан даволаш, баротерапия ва магнитотерапия усуллари қўлланилади.
   
Даво терапиялари касалликнинг қўзиган даврлари – бахор кузда ўтказилади. Алохида ўринни санатор-курорт даволаш, минерал сувлар, табиий даволовчи балчиқлар, сув ости массажлари тутади👉🏻Кунингиз сермазмун 
       ва хайрли бӯлсин!☝🏻янгилик  ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг! 👉🏻 @malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com 
☎️ Телефон: +998-99-906-33-66                                                                                        
📲 Telegram:   🥀🕊 https://t.me/malhamuz    ёки телеграмда 💕@malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий