ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 16 февраля 2020 г.

Барча нарсани Аллоҳ таоло яратган”


Abduqadir Sattarov 
Савол:
Кофир одамларга: “Барча нарсани Аллоҳ таоло яратган” десам, улар: “Унда Аллоҳни ким яратган, У қаердан пайдо бўлган”, деб сўрашади. Уларга қандай жавоб қайтараман?
Жавоб:
Кофирлар сизга бераётган ушбу саволлари аслида ботил ва мантиққа тўғри келмайдиган саволдир! Бунинг сабаби агар биз Аллоҳни ҳам кимдир яратган, деб фараз қилсак, унда яна: “Аллоҳни
яратган зотни ким яратган, у иккисини яратган зотничи??!”, деган савол туғилади ва бу каби савол ниҳоясиз давом этаверади. Бу эса ақлга тўғри келмайди. Бироқ барча бандаларни бир Зот яратиши ақлга ҳам, мантиққа ҳам тўғри келади. У Зот Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир. У барча нарсани яратган, Уни ҳеч ким яратмаган, балки бошқа барча нарсани ёлғиз Ўзи яратган.
Бу саволга шариат нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бу савол ҳақида, унинг кимдан чиқиши, давоси ва унга қай тарзда жавоб бериш хусусида хабар берганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Инсонларда турли-туман саволлар пайдо бўлаверади. Ҳатто “Аллоҳ барча халойиқни яратган бўлса, Аллоҳни ким яратган”, деган савол туғилади. Ким шундай саволга дуч келса “Аллоҳга иймон келтирдим” десин”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб: “Осмонни ким яратган, ерни ким яратган?”, дейди. У: “Аллоҳ”, деб жавоб беради. Кейин шайтон: “Аллоҳ барча халойиқни яратган бўлса, Аллоҳни ким яратган?”, дейди. Ким шундай саволга дуч келса “Аллоҳга ва Пайғамбарларига иймон келтирдим”, десин”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб: “Буни ким яратган, уничи, буничи?”, деб айтади. Ҳатто, Раббингни ким яратган?, дейди. Ким шу ҳолатга тушса Аллоҳдан паноҳ сўраб, дарҳол тўхтасин”. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Шайтон банданинг ҳузурига келиб: “Буни ким яратган, уничи, буничи?”, дейди...”
Мазкур ҳадисларни имом Муслим “Саҳиҳ ҳадислар тўплами” асарида (134) рақам остида келтирган.
Ушбу ҳадисларда бундай савол шайтондан чиқиши баён қилинмоқда. Шунингдек, ҳадисларда унинг давоси ва жавоби ҳам зикр қилинган. Улар қуйидагилар:
1 – Кўнгилга келадиган шу каби фикрлар ва шайтоний васвасаларга берилиб кетмасдан дарҳол бундай ўй-фикрларни тўхтатиш.
2 – Аллоҳга ва Пайғамбарларига иймон келтирдим деб айтиш.
3 – Аллоҳдан шайтоннинг макридан паноҳ сўраш.
Баъзи ривоятларда “Чап томонига уч марта туфлаб, “Ихлос” сурасини ўқисин”, дейилган. (Веб саҳифамизнинг бурчагидаги “Шаково ва ҳулул” (Шикоят ва ечимлар) китобига қаралсин)
Аллоҳ таоло азалдан мавжуд бўлганига Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан талай ҳадислар келган. Жумладан:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида шундай деганлар: “Ё Аллоҳ, Сен Аввал (азалий)сан, Сендан олдин ҳеч нарса бўлмаган. Ўзинг охир (боқий)сан, Сендан кейин ҳеч нарса бўлмайди” [Муслим: 2713].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло азалдан бор бўлган, У билан бирон нарса бўлмаган”, бир ривоятда: “Ундан олдин ҳеч нарса бўлмаган” [Бухорий: 3020, 6982].
Қолаверса, буни исботлайдиган Қуръони Каримда талай оятлар бор. Мўмин киши буларга шубҳасиз иймон келтиради, кофирлар инкор қиладилар, мунофиқлар эса шак-шубҳада бўладилар. Аллоҳ таолодан бизга чин иймон ва ҳақиқий ишонч насиб этишини сўраймиз. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи муваффақ қилгувчидир.☝️мақола ёққан бўлса🌷Дўстларингиз билан бўлишинг!🥀🕊https://t.me/malhamuz 💕@malhamuz каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!  🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👇🏻
сайтда www.malhamuz.blogspot.com ёки  телеграмда  @malhamuz ёки онлайнда 🌸 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий