ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 января 2020 г.

Саттаров Абдукодир🌹АЁЛ ТАНАСИдаги КИСТА


Саттаров Абдукодир🌹АЁЛ  ТАНАСИНИНГ  КИСТА
ЯЪНИ ПУФАКЛАРНИНГ ПАЙДО  БЎЛИШ  САБАБЛАРИ  ВА  ОЛДИНИ  ОЛИШ  ЧОРАЛАРИ  ҲАҚИДА

     Кистанинг турлари кўп.Бироқ биз бугун аёлларда учрайдиган тухумдон кистаси ҳақида сўз юритмоқчимиз.

    Киста нима? У нима сабабдан пайдо бўлади,уни жарроҳлик аралашувисиз даволаса бўладими? Мазкур саволларга жавоб топиш мақсадида  ,“ Умид ва Ишонч” тиббиёт маркази шифокор – гинекологи Ҳулкар Равшановага  мурожаат қилдик.
-  КИСТА  НИМА  САБАБДАН  ПАЙДО  БЎЛАДИ?
-  Меъёрда ишловчи тухумдонларда сариқ тана йўқолиши керак.Агар бу ҳолат содир бўлмаса,овуляциядан сўнг сариқ танада ортиқча суюқликлар йиғилади.Бу кистанинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари,киста:
•  организмдаги гормонал ўзгаришлар;
•  жинсий аъзолардаги яллиғланувчи касалликлар ҳамда инфекциялари натижасида;
•  ирсий мойиллик;
•  суюқлик ишлаб чиқарувчи аъзолар функциясининг бузилиши (масалан,сўлак бези йўлининг бекилиб қолиши);
•  бошдаги жиддий жароҳат ва шикастланишлар;
•  паразит ( эхинококк) ларнинг инсон организмига сингиши натижасида ҳам юзага келиши мумкин.
Аёлнинг бутун ҳаёти давомида (тухумдонда) бир марта эмас,бир неча марта юзага келиб,сўнгра йўқолиб кетади.Киста пайдо бўлишининг энг муҳим сабабларидан бири юқорида таъкидлаганимиздек,гормонал бузилишлар (хайз цикли,қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши) дир.Мазкур бузилишлар таъсирида гормонлар ўзининг табиий фаолиятини йўқотиб,овуляция пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
     Кисталар кўпинча аёлларнинг детород ( фарзанд кўриш) вазифаси сўна бошла- ганида – менопауза даврида ёки ўспирин қизларда ҳайз эндигина бошланаётган пайтда шунингдек туғмаган ёки аборт қилдирган аёлларда кузатилади.Бироқ шуни ҳам инобатга олиш керакки,кистанинг серфарзанд аёл тухумдонида пайдо бўлмаслиги кафолатламаган.

                    МАЪЛУМОТ  УЧУН:
КИСТА – CYSTA – ПУФАК – ТУРЛИ аъзо ва тўқималарда вужудга келадиган,девор билан ўралган ва бирор модда билан тўлган,патологик бўлиқдир.
    Тухумдон (аёлларнинг жуфт жинсий безлари,тухум хужайрасини ишлаб чиқара-  диган безлар) нинг асосий вазифаси – фолликула (жуда кичик секретор без) етили- шини ва удан сариқ тана чиқишини йўлга солувчи махсус гормонлари ишлаб чиқишдир.
   Ҳайз циклининг ўртасида фолликула ёрилиб,тухум – хужайралар ташқарига чиқади ва овуляция содир бўлади.Борди –ю,овуляция юз бермаса,ёрилмаган фоллекула ривожланишда давом этиб,унда суюқлик йиғила бошлайди ва ўз таркибини ўзгарти- ради.Пайдо бўлган бу бўшлиқ киста деб номланади.
-  КАСАЛЛИКНИНГ  ЎЗИГА  ХОС БЕЛГИЛАРИ  БОРМИ?
-  Касалликдан дарак берувчи белгилар бор.Фақат бунга аёлларимиз аҳамият бермай, киста борлигини сезишмайди.Тухумонда киста бўлганда тутилиши ёки вақти – вақти билан қорин остида,баъзан тўғри ичакда оғриқ кузатилади.Аёларимиз бу каби холатларга эътибор бермай,ўтиб кетади қабилида иш тутишади.Қачонки гинеколог ҳузурига боиб,киста борлиги аниқланганида эса у аллақачон шаклланиб,ривожла- нишга улгурган бўлади.
-  АГАР:
•  ҳайз цикли бузилса,у одатдагидан кўра кўп ва оғриқли келса ёки аксинча;
•  қорин ости соҳасида симилловчи оғриқ кузатилса;
•  оқма ёки қон аралаш шилимшиқ оқма кўп келса дарҳол гинекологга учрашиш лозим.Чунки мазкур белгилар киста борлигидан далолат бериб,ўз вақтида даво муолажаларини олишга ундайди.
-  ЭШИТИШИМЧА, кистани фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин экан. Наҳотки уни физиотерапевтик ёки дори – дармонлар ёрдамида даволашнинг иложи бўлмаса?
-  Кистанинг уч ой давомида сўрилиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.Борди-ю,у уч ой давомида сўрилиб кетмаса,бунга жиддий эътибор бериш керак бўлади.Яъни умумий кўрикдан ўтиш талаб этилади.Кўрик натижаларидан келиб чиқиб,агар уни сиз айтгандай даволашнинг иложи бўлса,унда физиотерапевтик,унга қўшимча тарзда эса сўрдирувчи даво муолажалари,ялиғланишга қарши воситалар ҳамда дори – дармон- лар буюрилади.Мазкур муолажалар ҳайз оралиғида амалга оширилади.90 фоиз ҳолатларда кистани муолажалар ёрдамида даволаса бўлади.Кистанинг айрим турларида гормонал препаратлардан фойдаланилади.Улар даво муддатини қисқартириб,тухумдонлар ишини яхшилайди,шамоллашнинг олдини олади.

Abduqadir Sattarov, [06.01.20 08:11]
[Переслано из Malham Uz]
-   Киста жидий хасталик хисобланмайди.Унинг келиб чиқишига соғлом турмуш тарзига,шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади.Яна киста уй шароитида доғланган ёғни сақлаб қўйиб,ундан узоқ муддат фойдаланиш натижасида ҳам юзага келади.
-  Жарроҳ йўли- чи?  У қачон қўлланилади?
-  Тухумдондаги кистани баъзи ҳолларда жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилади.Жумладан: кистанинг таркиби ва жойлашувига қараб жарроҳлик усулидан фойдаланилади.
         Баъзан киста ёрилиши мумкин.Бунда кистанинг жойлашувига қараб – ўнг ёки чап томонда маҳаллий оғриқ тез-тез кузатилади.Кўп қон кетиб,кичик тос қонга тўлади. Бемор кўп қон йўқотади ва турли инфекцияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис касалликка шубҳа туғилган заҳоти вақтни ўтказмай,генокологга мурожаат қилиш керак.
-  Касалликка чалинмаслик ва профилактика мақсадида аёлларимизга қандай маслаҳатлар берасиз?
-  Қабулимда бу каби хаталикка чалинган аёллар кўп бўлган.20 йиллик тажрибамдан шуни айтишим мумкинки,касаллик асосан эътиборсизлик туфайли келиб чиқади. Шундай экан,азиз аёллар,организмингизда кечаётган ҳар қандай ўзгаришларга бефарқ бўлманг!Негаки,сиз учун оддий туюлган хасталик аломатлари вақт ўтиши билан жиддий муаммога айланиши мумкин.Шу боис гинеколог кўриги ва тўлиқ текширувдан ўтиш нафақат керак балки зарур.Қизларимиз ҳам бундан мустасно эмас.
АЗИЗ  АЁЛЛАР! Ўзингиз ва қизларингиз соғлиғига беъэтибор бўлманг!🌹 Мен сизларни қадрлайман🌹2020 йил обуна учун куйдаги линкни босинг👇🏻 https://t.me/malhamuz 🦋💕🙏🏼 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕Бизни кузатиб боринг!!! Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз 2020 йилда янги хабарларни кутиб колинг!!!  Соғлиғингиз учун севимли канал🌷
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки    https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий