Abduqadir Sattarov Ақлли ЖОРИЯ ...
Abduqadir Sattarov
Ақлли ЖОРИЯ ...
Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади.
Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди.
Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида МАҒРУР турарди.
Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради:
Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?!
Чўри:
Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ ЗАКОВАТ бор!
Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва:
Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан.
Энг гўзал либос қайси..?
Энг хушбўй хид қайси..?
Энг ширин таом нима..?
Энг роҳатбахш тўшак..?
Энг гўзал шаҳар қайси..? - деди.
Чўри турганларга қараб:
Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен ОЗОДМАН...- деди.
Сўнг:
Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди.
Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам!
Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади.!
Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади! - дебди-да, эшик томон кета бошлабди.
Султон ортидан:
Охирги саволимга жавоб бермадинг.
Чўри ўгирилиб:
Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир.
Шундай қилиб, ЖОРИЯ ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди.
Сизлар билан доим босинг www
.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий