ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 28 июня 2019 г.

ГУНОХЛАРИМ

ГУНОХЛАРИM

Гунохимни ювинг денгизлар, 
Ювинг барча хаёлларимни, 
Мендан нари кетинг дилсизла, 
Унутманг шу саволлармни.


Гунохимни учиргин шамол, 
Сахроларга олиб бориб қўй, 

Сенга сира бермайман савол, 
Барчасини бебошликка йўй. 


Гунохимни тузғитгин булут, 
Тўпламасдан сачратиб ташла, 
Бу хаётга келганим унут, 
Кани энди бир бошдан бошла. 

Гунохимни гапирманг тиллар, 
Гунохкорга айланиб қолманг, 
Яна вайрон бўлар кўнгиллар, 
Бир бошимга минг кулфат солманг.

Гунохимни куйдиргин куёш, 
Олов бўлиб ёндиргин майли, 
Кўзларимда колиб кетди ёш, 
Ой йиғлама менинг туфайли. 


Гунохимни сезмагин юрак, 
Чидолмайсан бўласан вайрон, 
Энди сенга керакмас тиргак, 
Дунё ёлғон колмагин хайрон. 


Асли гунох гапирган сўзим,
 Яна гунох тик боқан кўзим, 
Айбдорман буни биламан, 
Чорасини топмадим ўзим. 

Гунохларим сонсиз саноксиз ,
Ёшлатганман канча кўзларни, 
Яшамадим бир зум ароксиз, 
Унутганман қанча сўзларни. 


Гунохим бу бериб кўйдим дил, 
Вафо деган хислар йўқлиги, 
Мен яшадим ящадим бедил, 
Хаётимдан кўнглим тўқлиги.


Асли гунох соддалик курсин, 
Кимларгадир ишониб қолдим,
Менсиз хамма даврини сурсин, 
Ўз бошимга минг бало солдим.ЎЗ Яқинларингизга Ҳам 
Илиниг   Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                             телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий