ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 13 декабря 2018 г.

🏻Пенсионерлар учун хушхабар

🏻Пенсионерлар учун хушхабар

2018 йил 12 декабрь куни пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ПФ-5597 сонли Президент Фармони (http://uza.uz/oz/documents/fu-arolarning-pensiya-taminoti-tizimi-samaradorligini-oshiri-12-12-2018) қабул қилинди. Бунга кўра:


👉 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.

Илгари қанақа эди?

1996 йил 1 январдан бошлаб ишловчи пенсионерларга 50% пенсия тўлаш тартиби жорий қилинганди (http://www.lex.uz/acts/291578). Яъни агар ходим пенсияга чиқса ва лекин ишидан бўшамасдан меҳнат фаолиятини давом эттираверса, иш жойидан ойлигини тўлиқ оларди, лекин пенсиясини 50%ини оларди. Агар ишдан бўшаб, фақат пенсияга чиқса, унда пенсияни 100% оларди.

👉 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача кўтарилади.

Бу нима дегани?

Биласизки, пенсия миқдори махсус ҳисоб-китоб натижасида белгиланади. Бунда Сизнинг иш стажингиз ва олган иш ҳақларингиз муҳим ўрин тутади. Агар кўп йил ишлаган ва катта ойлик олган бўлсангиз, пенсиянгиз баланд чиқарди. Лекин қонунчиликка кўра, ҳар қанча катта ойлик олган бўлманг, барибир Сизнинг иш ҳақингиз максимал 8 «минималка» деб ҳисобланарди, ундан ортиғи шунчаки чиқариб юбориларди.

Масалан, бугунги кунда 8 «минималка» 1 млн 621 минг сўм бўлади. Айтайлик, Сизнинг ўртача иш ҳақингиз 2 ярим миллион сўм бўлса, пенсия ҳисоблаётганда фақат 1 млн 621 минг сўм деб олинарди, қолган 900 минг сўм "қирқиб" ташланарди.

Энди шу миқдор 10 «минималка»га чиқариляпти (бугунги кунда 2 млн 27 минг 300 сўм). Бу эса кўпчиликнинг пенсия миқдори кўтарилади, деганидир.

P.S.: Лекин қонунчилик техникаси бўйича бир муаммо бўлиши мумкин (аниқ муаммо бўлади, демоқчи эмасман). Гап шундаки, 8 «минималка»  ҳақидаги қоида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг (http://www.lex.uz/acts/112314) 31-моддасида белгиланган эди. Президент Фармони билан қонунга ўзгартириш киритиш имкони йўқ, бу мумкин эмас. Қонунни ўзгартирмасдан уни амалга татбиқ этиш ҳам мумкин эмас, чунки Қонун Президент Фармонидан устун туради. 2019 йил 1 январгача қонунга ўзгартириш киритишга улгуришадими, йўқми, бунисини билмадим. Буёғини вақт кўрсатади.
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий