ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 19 сентября 2018 г.

Отажон Худайшукуров

4-октябр — Ўзбекистон,Туркманистон,Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров таваллуд топганига  Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) — хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти.Туркманистон хамда Татиристон халк артисти . Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори, Ж.Бекчонов ва бошқалар. 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат филармониясида
яккахон хонанда.
Репертуаридан мумтоз ашулалар («Феруз I—II», «Хоразм Сегоҳи», «Бозургоний», «Қўшчинор», «Гулузорим», «Курд Эшвойи», «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент Ироғи» ва б.), Хоразм достон нома (қўшиқ)лари («Нажаб ўғлон» достонидан «Кимни севар ёрисан», «Баҳром ва Гуландом»дан «Айрилиқ», «Авазхон»дан «Қаландарим»), композитор ва бастакорлар асарлари («Кўзларинг сенинг», «Ўзбекистоним», «Раъно бўлайин деб», «Соғиниб келдим» ва б.), шунингдек, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қирғиз халқ қўшиқлари ўрин олган. О. Худойшукуров созанда (торчи) ва ўзи айтадиган («Мужгонларинг», «Оламда бир», «Биринчи муҳаббатим» каби 300 дан ортиқ) қўшиқларнинг бастакори сифатида ҳам танилган. О. Худойшукуров жозибали, чиройли тембрли, кенг, барча пардаларда равон ва жарангдор овоз соҳиби. Унинг қўшиқларидаги эҳтирос, шижоат ва жўшқинлик, мазмуний теранлик каби хислатлар тингловчилар қалбидан чуқур жой олган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). 1999 йилдан Отажон Худойшукуров номида ёш хонандаларнинг Республика танлови ўтказилмоқда. Элликқалъа ва Тўрткўлдаги кўча, хиёбон ва боғларга ҳофиз номи берилган.Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов:- Отажон Худойшукуров ўзи яратган қўшиқларида ҳам ёхуд мумтоз қўшиқларни қайта ижро этганида ҳам ўзига хосликка доими риоя қилар эди. Яъни, адабиёт сўзи билан айтганда у мутлақо тақлидчи эмас эди. Шу боис ҳам улуғ санъаткор қўшиқчилик санъатида бетакрор мактаб яратиб кетди. Бунга шубҳа йўқ.

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад:- Тўқсонинчи йилларнинг бошларида Хоразмга ижодий сафарга борганмиз. Учрашувлардан бирида Отажон Худойшукуров қатнашди. Мен санъаткорга бўлган бундай олқишни кўрмаганман. Халқ уни ниҳоятда яхши кўрар ва ҳурматини бениҳоя жойига қўяр экан. Шундай бетакрор овоз соҳибини севмай, у билан фахрланмай бўладими?..

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ибрайим Юсупов:- Отажоннинг ишқ-муҳаббат, севги ва вафо, садоқат ва дўстлик, она юрт ҳақидаги қўшиқларини ҳар гал тинглаганингда дунёга янги келгандек, янгидан оламни кашф этгандек бўласан киши. Гўё юрагингда муҳаббат ҳисси энди ниш ураётгаендек, кўнглинг ана шу сехрли туйғуларга ҳамоҳанг бир ҳамроз топгандек ҳис қиласан ўзингни. Яна бир гап: Ўрта Осиёда унинг булбулдай овози ҳаммага бирдек таниш ва қадрдон эди. Асрлар давомида шундай бўлиб қолади...

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов:- Отажон Худойшукуров айниқса, Хоразм классик қўшиқларига, сувворалар, савти суввораларга ярашадиган юксак авжлар киритди, айниқса “Катта суворага” ўлмайдиган умр бағишлаб ижро қилди. Отажон Худойшукуров оддий, камтар, юрагида кири, адовати йўқ, беғараз, худо берган, хушнафас ҳақиқий ҳофиз эди. Қўшиқсевар халқимизнинг хонадонларида Отажон ҳали тирикдай – қўшиқлари ҳамон янграб турибди. Бу унинг қўшиқлари умрибоқийлигининг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззақова:- Бизнинг ўспиринлик давримиз Отажон Худойшукуровнинг айни етук камолот чўққисига эришган даврларга тўғри келган. Мўъжиза шундаки, унинг овози бир неча бор тиббий аралашувлардан кейин ҳам мутлақо заха кўрмаган, аксинча овозининг пастки ва юқори кўламлари туғма қандай бўлса, шундай сақланиб қолган. Отажон Худойшукуровни катта опера қўшиқчиларига ўхшатаман. Агар у опера қўшиқчиси бўлганида Лучано Паворотти албатта унга тан бериб, чин дилдан қутлашига ишонардим. Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий