ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 31 июля 2017 г.

СИЗ АЛЛОХДАН СУРАШНИ БИЛИНГ...!

💞☺️СИЗ АЛЛОХДАН СУРАШНИ БИЛИНГ...!


~Эй яқиним сиздан илтимос,
~Ғийбатимни сал камроқ қилинг.
~Четга суриб ғаразни бироз,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг...

~Куйманг шу оз топганларимга,
~Хасад эмас,хавасда қолинг.
~Давлат вафо қилибди кимга,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг...



~Чин дўст дея сиз мени эмас,
~Яратганни аввал тан олинг.
~Банда берса ахир қуш тўймас,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг...

~Кучугимни мақташни қўйиб,
~Ёлғонданмас, юракдан кулинг.
~Қўйингизни етимга сўйиб,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг...

~ Суҳбатимга муштоқ бўлсангиз,
~Майли кунда мехмоним бўлинг.
~Обрўйимни хавас қилсангиз,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг...

~ Бергувчию олгувчи Аллох,
~ Берганига шукрлар қилинг.
~Боридан хам этмасдан жудо,
~Сиз Аллохдан сўрашни билинг💫

Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий