ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 26 июня 2017 г.

Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

🍒☺️💞💝😊Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Дунëда байрамлар тўлиб ëтибди.
Уларнинг асли бир чўпчак ë эртак.
Бугун хатто қуëш гўзал отибди.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Гуллар билан тўлиб тошганда сахро.
Чўлда гуллагандек энг гўзал чечак.
Иймон лаззатидан олинг сиз бахра.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!



Шафақнинг қўйнига яширинган оқ
Гўзал тонг отди деб бергандек дарак.
Буюк эътиқоднинг рамзи ўлароқ.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Дунë мухаббатин ўзига жойлаган.
Ойнинг юзин ëпар эҳтимол этак.
Росулуллоҳ севиб байрам айлаган.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Куфру ширк маъсият бўхтону ғийбат.
Исломсиз йўлкага сочганда печак.
Мўмин биродарим тилагим фақат.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Чиркин жамиятлар етарли сабоқ.
Кўрдик ҳар бир кунни қилдилар эрмак.
Аслида энг ëмон ишлардан йироқ.
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!

Бошимиз саждада бўлса тонггача.
Қадр кечасини бўлсак бир топмак.
Келажакда келар Рамазонгача
Ҳайт байрамингиз бўлсин муборак!!!
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий