ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 23 июня 2017 г.

Хосият Рустамова


Талашмайди осмонни ҳеч ким,
Талашмайди ҳеч ким дарёни.
Ҳатто қушлар ўзича эркин –
Тепиб ўйнаб юрар ҳавони.
Бўш кемалар сузар. Мағрур кўл –
Чайқалади бешикаст, беун.
Ҳеч қаерга қўймаганмиз қўл,

Икки юз йил яшамоқ учун.
Шунданмикан кечалар сирли,
Кўкда ўксиб ўтирар қамар.
Тунга боғлиқ турган сигирни
Эмиб кетар эчкиэмарлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий