ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 июня 2017 г.

АҲЛИ АЁЛИНГИЗНИ АВАЙЛАНГ!!!

☺️💞💝❤️👍АҲЛИ АЁЛИНГИЗНИ АВАЙЛАНГ!!!

Тунни тонгга улар,Муборак ойда,
Кундуз бир қўл-овқат,бир қўли-лойда,
Саҳарлик тайёрлар,турмас бир жойда,
Айтинг,инсоф билан:унга не фойда?
Ўзбегим аёли,тиз чўккум сенга!



Қўлида-гўдаги,бир зум тиндирмас,
Хархаша қилади,бир иш қилдирмас,
Барчанинг кўнглини олар-синдирмас,
Холдан тойса ҳамки,асло билдирмас,
Ўзбегим аёли,тиз чўккум сенга

Ифторга сомса деб,қиласан тихир,
Кун бўйи бечора тинмаган ахир?
Рўзада бўлмасми,кир юв,уй супир?
Эй эркак,ўзингни қўйиб кўрчи,бир?
Ўзбегим аёли,тиз чўккум сенга!

Бошидан сув ўгир,ғанимат сана,
Ахир...темирданмас,бу нозик тана,
Бир кун ташлаб кетса...қон йиғларсан-а?
Ўхшашин тополмай дил тиғларсан-а?
Ўзбегим аёли,тиз чўккум сенга!
💝🍒🐋

Комментариев нет:

Отправить комментарий