ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 9 апреля 2017 г.

қуръон ва Сунаттда келган дуолар

Қуръон ва Суннаттда келган дуолар


Биринчи дуо:

{ربنا ءاتنا في الدنيا حسنة و في الآخرة

حسنة و قنا عذاب النار}

“Роббана', а'тина' фиддуня

ҳасана ва фил а'хироти ҳасана,

ва қина' аза'бан на'р”.

(Қайси ҳарфнинг тепасига мана бундай ' кичкина чизиқча қўйилган бўлса, ўша ҳарф бир оз
чўзиб ўқилади).

«Эй Парвардигор, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато эт, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан Ўзинг асра».

Бу дуо Бақара сураси 201-оятда келган.

Иккинчи дуо:

يا حي يا قيوم برحمتك أستغيث أصلح لي

شأني كله ولا تكلني إلى نفسي طرفة عين

«Я Ҳайю, Я Қаййум, бироҳматик астағийс. Аслиҳ лий шаъний куллаҳ ва ла такилний ила нафсий торфата айн».

«Ё Ҳай, ё Қаййум. (Бу Аллоҳнинг исмларидан бири).

Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман.

Менинг барча ишларимни Ўзинг ислоҳ эт, ишларимни Ўзинг ўнгла ва мени бир лаҳзага ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин».

Яъни «ўзимни ўзимга ташлаб қўйма, Ўзинг ёрдам бер, Ўзинг қўлла», дейилмоқда.

Учинчи дуо:

Иш оғирлашганда ўқилади.

اللهم لا سهل إلا ما جعلته سهلا وأنت تجعل الحزن إذ شئت سهلا

«Аллоҳумма, ла' саҳла илла ма жаалтаҳу саҳла. Ва анта тажалул ҳазна иза шеъта саҳла».

Илоҳо, фақат Сен енгил этган нарсагина енгил бўлади. (Енгиллик Сендан).

Агар сен хоҳласанг, оғирни ҳам енгил қила олурсан».

Тўртинчи дуо:

اللهم إني أعوذ بك من الهم و الحزن و العجز

و الكسل والبخل والجبن و ضلع الدين و غلبة

الرجال

«Аллоҳумма, инний ау'зу бика миналҳамм валҳазан, вал ажзи вал касал, вал бухли вал жубн, ва золаид дайни ва ғолабатир рижа'л».

«Илоҳо, мен Сенга илтижо қилиб, мени ғам-қайғу ва ташвишдан, ожизлик, нотовонлик ва ялқовликдан, бахиллигу қўрқоқликдан ва қарзнинг оғирлигидан ҳамда одамларнинг менга ғолиб келишидан паноҳ беришингни сўрайман».

Бешинчи дуо:

حسبي الله لا اله إلا هو عليه توكلت وهو رب العرش العظيم

«Ҳасбияллоҳу ла' ила'ҳа илла ҳув, алайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аршил азийм».

«Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя. Ундан ўзга ҳақ маъбуд йўқ!
Унинг Ўзига таваккал қилдим.
У буюк Аршнинг Парвардигоридир».

Эрталаб ва кечаси (шомдан олдин) етти марта ўқилади.

Қолган дуоларни айни шу пайт ва бошқа маҳалларда ўқиб юрилади. Уч мартадан ўқилса, яхши.

Комментариев нет:

Отправить комментарий