ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 1 сентября 2016 г.

мехр

Нархи қанча меҳрни, айтинг...

Нархи қанча меҳрни,айтинг?
Ҳаммасини сотиб оламан.
Оқибат бор остоналарга,
Керак бўлса ётиб оламан.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Олиб берай меҳрсизларга.
Ёпмаса бас, юзимга эшик,
Улашаман қалби музларга.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Беринг етим гўдаклар учун,
Кўзларида ўкинчми, илинж,
Одамга зор юраклар учун.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Олишимга борми қаршилар?
Ўзимга ҳам керакдир, бироқ,
Илинаман сизга, яхшилар.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Борми, ахир унинг баҳоси?
Меҳрингизга бўлай харидор,
Биз ҳаммамиз меҳр гадоси.

Нархи қанча меҳрни, айтинг,
Йўқ, у асло сотилмас пулга,
Дунё талаб савдогарлардек ,
Меҳр излаб чиққанмиз йўлга.

Нархи қанча меҳрни, айтинг...

Комментариев нет:

Отправить комментарий