ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 июля 2016 г.

ойбек максудов


                           ХУДО  ХОХЛАСА

Оғир эрур яхшилардан жудолик,
Кўрсанг ёрдан оғирдир бевафолик,
Эзар дилни турли бахти қаролик,
Қутилгайсан агар худо хохласа.

Ёмон бўлса фарзанд бошга балодир,
У бошингга минг кулфатни салодир,
Бундай фарзанд юрагингга яродир,
Инсон бўлур агар худо хоҳласа.


Аллоҳ умринг узоқ қилар ёки кам,
Умри қанча билолмайди ҳеч одам,
Ўз умрини билмаган пайғамбар ҳам,
Узоқ яшар агар худо хоҳласа.

Аллоҳ берар инсонларга иқтидор,
Ким шоир,ким олим ёки амалдор,
Ҳар бир ишга Аллоҳ ўзи мададкор,
Бахтинг кулар агар худо хоҳласа.

Нокас дўстга агар бўлсанг сен дучор,
Улфат бўлиб бир кун сени қилар хор,
Берар фақат дилинга озор,
Ажролмайсан агар худо хоҳласа.

Аллоҳдан сўр,қилгин унга илтижо,
Етиб борар чин дилдан қилсанг дуо,
Ҳар ниятинг қўлласанг аввал худо,
Бажо бўлур агар худо хоҳласа.

Комментариев нет:

Отправить комментарий