ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 июля 2016 г.

фарид усмон


ФАРИД УСМОН
       Атоқли шоир ва носир Фарид Усмон
         таваллуд айёмининг 70  йиллигига
Арузда Андижонда топдингиз шуҳрат ва шон,
Мустақиллик даврида бўлдингиз шоир замон!
Орзуларга етдингиз, балки қолмади армон,
Ҳам ижод қилмоқдасиз тўхтамасдан то хамон,
Ю к с а к    парвозингизни кутар бепоён  осмон,
Баланд чўққилар сари шайланинг, Фарид Усмон!

Ошиб ўтдингиз қанча сарҳаду довонларни,
Англаб олдингиз ғоят ўнг ва сўл томонларни!
Ушбу йўлда кўрдингиз яхши..ю, ёмонларни,
Ниҳоят кўрмоқдасиз жони соғ...омонларни,
Ижод ва меҳнат билан бўлдингиз етук инсон,
Муносиб ўрнингизни топдингиз, Фарид Усмон!

Катта машаққат билан юксакка интилдингиз,
Қўрқмай тўсиқ, ғовлардан кўп ҳаракат қилдингиз!
Ҳақ билан ноҳақликнинг фарқини ҳам билдингиз,
Ғаразгўй рақибларнинг юрак...бағрин тилдингиз,
Бу манзилга етмоқлик  с и з г а   бўлмади осон,
Улуғларнинг сафига кирдингиз, Фарид Усмон! 

Ижод, маҳорат билан юрмоқдасиз сиз мағрур,
Назм ва насрда ҳам бўлиб кетдингиз машҳур!
Ютуқ ва зафарлардан ғоят бўлдингиз масрур,
Дилингизни ёритгай энг  п о к и з а ,   тоза нур,
Тўғри, равон йўлдасиз, энди бўлмайсиз сарсон,
Шаҳдам қадамлар билан юрингиз, Фарид Усмон!

Ёшларни “Келажак”ка дадил йўлламоқдасиз,
Ижодий маҳсулларни тўплаб, мўлламоқдасиз!
Ҳаётий қонунларни ҳам маъқулламоқдасиз,
Барча ижод аҳлини чиндан қўлламоқдасиз,
Сизни танир Туркистон ҳамда кўҳна Хуросон,
Оламга машҳур бўлиб кетдингиз, Фарид Усмон!

Мумтоз шоирлар ичра бир сафда турмоқдасиз,
Тенгдошлар билан бирга чарчамай юрмоқдасиз!
Халқимизнинг эъзозу, ҳурматин кўрмоқдасиз,
“Чор девон”лар қасрини эҳтимол, қурмоқдасиз,
Муборак  е т м и ш   ёшга етдингиз омон...эсон,
Яна  қ и р қ  бир ёшга кирингиз, Фарид Усмон!

Жаранглаб турсин доим қўлда тилла созингиз,
Олам...жаҳонга  е т с и н   куй ила овозингиз!
Қўлма...қўл ўтиб турсин ҳар лавҳа, баёзингиз,
Суҳайлий ҳам доимо сизнинг чин ҳамрозингиз,
Ижодингиз мавж уриб, бўлсин мисоли уммон,
Ҳамиша соғ..саломат бўлингиз, Фарид Усмон!
                         ..............................

Комментариев нет:

Отправить комментарий