ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 15 мая 2016 г.

бедана тухумининг фойдалари

БеДАНАНИ ТУХУМИ ТОВУҚНИКИДАН ФОЙДАЛИРОҚМИ?

♥.Бедана тухумига хос булган фойдали жиҳатлар хақида қадимги миср папирусларида ҳам ёзиб қолдирилган. Дарвоқе, болаларингиз товуқ тухумини ёмон кўришса, уларга бедана тухуми бериб кўринг, у қанчалар хурсанд бўлишини кўрасиз. Бедана тухуми истеъмол қилганда болалар организми калстий билан таъминланади. Бу тухумлардаги фойдали моддалар товуқ тухуминикига қараганда бир неча баробар кўпроқдир. Масалан, битта товуқ тухумига тенг бедана тухумларини оладиган булсак,
улардаги Б1 ва Б2 витаминлари 2 баробар, темир моддаси-4 марта, калий-5марта кўпроқдир. Бундан ташқари, уларда А витамини, мис, никотин кислотаси, фосфор ва аминакислоталар жуда кўпдир. У диатез чақирмагани боис, шифокорлар сунъий овқатлантириладиган чақалоқларга ҳам беришни тавсия этишади. Бедана тухумларида инсон организмига керакли моддаларнинг биологик йиғилмаси мавжуд.

Бедана тухуми иммунитетни кучайтириб, ошқозон-ичак тизими ва юрак-қон томири тизими иш фаолиятини меъёрлаштирилади.
Япон олимлари бедана тухумлари инсон организмидаги радионуклидларни чиқаришини исботлашган. Бундан ташқари, у болаларнинг ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир этади.
Ҳомиладор аёлларга ҳам бедана туҳумлари тавсия этилади.
Фойдали томонлари кўп бўлсада, уни болаларга албатта яхши пиширилган ҳолда тақдим этинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий