Ҳомиладорлик анализи
вақтида қонимдаги билурибин миқдори ошганлигини айтишди, бу нимадан далолат
беради, бунинг ҳомилага таъсири қай даражада?
Табиблар табиби – Оиша (р.а.)
Табиблар табиби – Оиша (р.а.)
Бобомурод ЭРАЛИ
Ҳазрати
Оиша (р.а.) Мадинаи Мунавваранинг энг маълум ва машҳур етти фақиҳ олимларидан
бири ва иккинчи ўринда турувчи ҳадис ровийси.
Оиша онамиз (р.а.) бундай дейдилар: «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этмасларидан олдин бетоб бўлган кезларида икки «Қул аъузуни» ўқиб, ўзларига ўзлари дам солар эдилар. Дардлари оғирлашиб, ҳоллари қолмагач, ул зотга мен ўзим дам солар эдим. Шунда баракали бўлсин учун (иккала қўлларига – кафтларига дам солиб) ўз қўллари билан ўзларини силар эдим» (Имом Бухорий ривояти).
Ислом оламидаги муҳтарама зотларнинг энг аввалида шубҳасиз Оиша онамизнинг номлари зикр этилади. Чунки ул муҳтарама Расулуллоҳ учун энг севимли рафиқа бўлган. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом Оиша онамизни эркалаб, «Йа Аъиш» деб чақирар эканлар. Пайғамбаримиз учун севимли бўлган зотлар унинг умматлари учун ҳам севимлидир. Қолаверса, Оиша онамиз билан боғлиқ ояти карималар нозил бўлганки, бу улуғ ҳодиса ҳам ул зотнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасидан нишонадир. Оиша онамизнинг ўзларидан шундай ҳадис ривоят қилинади: «Расул алайҳиссалом менга: «Эй Оиша, Жаброил сенга салом келтирди», дедилар»(Бухорий ривояти). Жаброил алайҳиссаломдек улуғ фариштанинг саломига муносиб бўлиш саодати ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.
Ибн Абдулбарр деган улуғ олимнинг гувоҳлик келтиришича, Оиша (р.а.) фақат диний илм билангина чекланиб қолмаган. Шунингдек, у тиб, насаб ва шеър илми каби бошқа илмлардан ҳам яхши хабардор бўлган. Ҳатто Урва ибн Зубайр: Оиша(р.а.)нинг бу қадар илмларни қандай эгаллаганига ҳайратланиб, бунинг сир – синоатини сўраганлар. Шунда Оиша онамиз: «Расулуллоҳ алайҳиссалом кўп касал бўлиб турардилар. Араб ва ажам табиблари ташхис қўйиш учун ташриф буюрардилар. Мен ана шу вақтда тиб илмини ўрганиб олганман» дея жавоб берганлар.
Тибга оид Оиша (р.а.) ривоят қилган ҳадислардан намуналар:
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Иситма – жаҳаннам алангаси янглиғдир, уни сув билан совутинглар!» - дер эканлар.
«Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳалво билан асални ёқтирар эдилар».
«Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳаттоки банданинг бирор ерига кирадиган тикан ҳам, унинг гуноҳига каффорат бўлғусидир!»
«Расулуллоҳ (с.а.в.)дек қаттиқ дардга чалинган одамни кўрмаганман».
Расулуллоҳ (с.а.в.) деганлар:
«Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат бил:
1. Ўлимдан олдин тирикликни.
2. Бетоб бўлмасдан олдин саломатлигингни.
3. Бандлигингдан олдин бўш вақтингни.
4. Кексалигингдан олдин ёшлигингни.
5. Фақирлигингдан олдин бойлигингни».

Комментариев нет:
Отправить комментарий