ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 марта 2014 г.

Жигар учун фойдали бўлган бешта маҳсулот

Қўшилди: 07 декабр 2013 14:29
Кўрилди: 3439
Комментарии: 0
Жигар – бизни зарарли моддалардан ҳимоя қилиш учун чарчоқнималигини билмай меҳнат қиладиган ўзига хос фильтрдир.
Спиртли ичимликлар, ёғли овқат, озиқ-овқат маҳсулотларидаги кимёвий қўшимчалар, дорилар – буларнинг барчаси жигаримизнинг душмани. Бахтимизга, унинг дўстлари ҳам кам эмас!

Қовоқ

Жигар қизил ва зарғалдоқ рангли этга эга мева-сабзавотларни жуда яхши кўради. Хусусан, ана
шундай рангли қовоқда Т витамини кўп бўлиб, у оғир овқатнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради ва бу билан жигарнинг ишини енгиллаштиради.

Ламинария

Ушбу сув ўтини денгиз карами деб ҳам аташади. Унинг барглари 5%га альгин кислотаси тузларидан иборат бўлиб, у “зарарли моддаларнинг табиий утилизатори” номини ҳам олган.
Альгинатлар айрим кимёвий фаол бирикмаларни ҳамда оғир металлар тузларини боғлайди, яъни жигарга организмни зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади. 

Сут маҳсулотлари

Қатиқ, ряженка ёки йогуртнинг ёғсиз турларини истеъмол қилган маъқул. Уларнинг барчаси ичак микрофлорасини соғломлаштиради ва организмдан зарарли моддалар чиқиб кетишига ёрдам беради. Бундан ташқари, сут маҳсулотлари токсинларни ўзига “шимиб” олади (шу жумладан, организмга ифлосланган ҳаво орқали тушадиганларини ҳам) ва уларни чиқариб ташлайди.

Туршак

Жигар ширинликни яхши кўради, ҳар қандай қуруқ мева эса конфет ва ёғли пирожнийлардан анча фойдалироқ. Яқинда мутахассислар туршакни мунтазам равишда истеъмол қилиш жигар
саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиришини аниқлади.
Зайтун ёғи

Таркибида Е витамини кўп бўлган асосий антиоксидант. У организмни эркин радикаллар, яъни қуёш нури, сигарета тутуни, ифлосланган ҳаво ва радиация туфайли ҳосил бўладиган моддалар таъсиридан ҳимоя қилади. Жигаримиз ҳам айнан шу зарарли моддалар билан курашишга мажбур.

Жигар учун 5 та асосий витамин

Жигар яхши ишлаши ва чарчаб қолмаслиги учун рационингизда доим “жигар” витаминлари етарли бўлишига аҳамият беринг. 

А витамини.
 Барча қизил ва тўқ сариқ меваларда бор. Айниқса, каротинга сабзи, лавлаги, ўрик, булғорқалампири, қовоқ бой бўлади.

Е витамини.
 Бошоқлилар, ўсимлик ёғи ва балиқда мавжуд.

Омега‑3 ёғли кислоталари
. Улар асосан сельд, форель ёки скумбрия каби ёғлибалиқларда бўлади.

Рибофлавин(В2 витамини
). У шафтоли, нок, лавлаги ва исмалоқда кўп.

Липойкислотаси
. Унисут маҳсулотлари, исмалоқ, мол гўштида топасиз.
Captcha

Жигар учун фойдали бўлган бешта маҳсулот

Комментариев нет:

Отправить комментарий