ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 11 октября 2015 г.

йигитнинг иккинчи юраги


Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?


Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .

    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)
 Сурункали прост-тит ва аденома  булар йўлдош хасталикларими эркаклар бир вақтнинг  ўзида простатит простатитта безнинг яллиғланиши ва аденома билан касалланиншлари мумкин. Маълум бир  ёшга тўлганда сўнг 50 ёшдан ошганда ушбу икки касаллик 70-80 % холатларда кузатилади.

среда, 30 сентября 2015 г.


маслахат



Академик Амосовдан олтита «олтин» маслаҳат



Инсон учун энг катта неъматлардан бири – саломатлик. Соғлигимизнинг қадрига етиб, унга доимо эътиборда бўлишимиз шу неъматга бўлган шукронамиз ифодаси эканлигини яхши биламиз. Ўз даврининг буюк жарроҳларидан бири, академик Николай Амосовнинг узоқ яшаш, касаллик оқибатида келиб чиқадиган мусибат, асоратлардан сақланиш ҳақида олтинга менгзалган маслаҳатларини эса кўпчилик билмаса керак. Сизларни унинг олтита «олтин» маслаҳатлари билан таништирамиз.

вторник, 29 сентября 2015 г.

устозларга

Қўлимга каламни ушлатди илк бор,

Шу ондан калбимда бошланди бахор,

Ундан-да буюкрок, улуғрок ким бор,

Устозим, устозим, Сизга минг таъзим




Ассалому-алайкум ҳурматли устозлар ва мурабийлар!

Мен сизларни касб байрамларингиз ила муборакбод этаман.Аввало сизларга хайирли ишларингизда мехр-мухаббат мадаткор бўлишини ОЛЛОХимдан сўрайман.

Хаммангизга сихат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Саттаров

воскресенье, 20 сентября 2015 г.

байрамингиз муборак булсин

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Валиллоҳил ҳамд!

Ассалому-алайкум қадирли, ,отахону-онахонлар ва опа-сингиллар , ака -укалар ,ахли ислом художўй ёру-дўстлар !
Мен барчангизни ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМАН 
Бу ойда мен ўзимда ва барча мўминларда ҳосил бўлишини ва гуноҳларимиз кечирилишини ва имон билан ўтганларимизни бу ой шарофатила ҳақ раҳматидан мангу баҳраманд бў
лишларини буюк Аллоҳдан тилаб қоламан деб сизларга ҳурмат ва эхтиром ила халқ табиби Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ

среда, 16 сентября 2015 г.

кексаларни эъзозлаш йўлида


КЕКСАЛАРНИ  ЭЪЗОЗЛАШ ЙЎЛИДА
Юртбошимиз бу йилни кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилгани барчага маълум.  Бу шунчаки бир давлат қарори деб қарамаслигимиз керак.  Бу гапнинг замирида, юртимиздаги барча ташкилот ва жамоалар фаолиятида  катта ўзгаришлар қилиш нияти ётибди. Бу гапни шунчаки давлатнинг бир қарори деб қабул қилсак  бу улуғ ниятга нисбатан бефарқларча муносабатда бўлган бўламиз. Бу қарорни нафақат жамоалар балки ҳар бир инсон қўлдан келганча нимадир қилиш билан жавоб бериши жоиз.


Суратда шоир ва носир Ғани Мажид  ўз ташкил қилган жамоа билан

Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ва Андижон давлат университети қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ҳам бу ниятга ўз муносиб амалий фаолият билан жавоб бериш ниятида Андижон адабий гурунггига келаётган санъаткорлар: ҳофизлар ва бошқа санъаткорларни алоҳида бир гуруҳ қилиб, эъзозлаш йилига “Эъзоз” номли даста ташкил қилиши ижодкорларга ўзига хос ижод йўлини очиб берди. Энди шоирлар ўз шеърлари билан бу дастада қўшиқбоп шеърлари билан қатнашса, ҳофизлар ўзларининг санъатлари билан элга ўз муносиб ҳизмат қилишига имкон яралди.

воскресенье, 13 сентября 2015 г.

тилла қавоқнинг фойдалари


 ТИЛЛА  ҚАВОҚ  ЁКИ  ДОРИХОНАНИНГ “МИТТИ” МЎЖИЗАСИ .


Қовоқ бўлар форслар тилида каду,
Иккинчидир хўлу совуқликда у.
Меъда ичра ҳазм бўлар тўхтамай,
Ёқимли хилт пайдо қилади,хай-хай.
Сафро хилтин тандан йўқотар беранж,
Аммо кўп йеилса қўзғатар қўланж,
Қўланж иллатини тезда айлар кам.
Хом қовоқдан олиб ейилгани дам,
Ўткир табибларлардан кўплари дейди,
“Чанқоқ қолур кимки кўп қавоқ ейди”
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?
    Қовоқ. Ўзбекистоннинг хамма туманларида экилади. Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4-5 м га етадиган ўсимликдир. Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик юраксимон, чуқур бош бўлакли дағал тукли бўлиб, гуллари сариқ, хиди ёқимли, бир жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп, урғочи гуллари эса якка-якка холда жойлашган. Меваси йирик, кўп уруғли, серўт ва ширали, турли шаклдаги хўл мева бўлиб, июнь, август ойларида гуллайди, меваси август, сентябрь ойларида пишади.