асосий сахифага

понедельник, 11 июня 2018 г.

Тўлан Низом

БУГУННИНГ ЭРТАСИ
(Севимли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жаҳоншумул фаолиятидан руҳланиб ёзганим)

Қайноқ ҳаёт ичра тобланиб бу зот,
Истиқлол юртини қиладур обод.

У ўзин бахш этур Она Ватанга,
Жисмида аждодлар ёққан аланга.




Муқаддас китобни босиб кўкракка,
Миллатни кўтарди яна юксакка.

У оташ қалб билан, ойдай юз билан,
Дилларни забт этур олтин сўз билан.

У кеча-кундузи дарёдай уйғоқ,
У равшан кўзлаган келажакка боқ!

Чин дўстлик кўпригин қилиб мустаҳкам,
Тинчлик байроғини ул тутди маҳкам.

Ва деди: Аллоҳ бир, йўл бир, макон бир,
Ер битта, кўк битта, жами инсон бир.

Эй халқим, кел, унинг қўлларидан тут,
У бошлар неча юз довонлардан ўт.

Муҳтарам Юртбошим, мен сафда борман,
Буюринг, ҳар ишга мен ҳам тайёрман!

Адресим-Андижон, Бўз деган қишлоқ,
Ҳар куни шеър, достон, илҳомга булоқ.

Бойлигим, мол-мулким неча минг китоб,
Сиз борсиз, халқим бор, елакамда офтоб!

Сиз борсиз Темурий авлод сарбаланд,
Ўзбек Шон-Шавкати абадул –абад!

Тўлан Низом.
Ўзбекистон халқ шоири.

Комментариев нет:

Отправить комментарий