асосий сахифага

пятница, 23 марта 2018 г.

Наврўз

НАВРЎЗ
Юраклар тафтингдан умидвор, Наврўз,
Тилаклар сочилар далаларингга.
Зиёга бурканар бу кўҳна олам,
Нафосат яралар лолаларингдан.

Бободеҳқон сирли энтикиш билан,
Олис-олисларга ташлайди назар.


Қушларнинг чуғури, сувлар шивири –
Ҳорғин қиш солган дил чигалин ёзар.

Меҳр-муҳаббатга ошно момолар
Ёшликка қайтгандай айтишар ўлан.
Дуогўй боболар шукронасида,
Тилаклар муштарак қисматинг билан.

Инсонлар умрига чанг солган зулм
Сени-да маломат ўқига тутди.
Одамни, ганж-зарни кўмди-ю, аммо
Сени кетолмади бу замин ютиб...

Ҳар баҳор дунёга сочиб меҳрингни,
Чечаклар ундириб келавер, Наврўз!
Она тупроқ бағрин тўлдириб нурга,
Оламни кулдириб келавер, Наврўз!

Элнинг юрагида сендан муқаддас,
Сендан-да азалий қадрият йўқдир,
Озод юрт осмони мусаффо бўлсин,
Бундан олий ният ва неъмат йўқдир!

XURSHIDABONU VAHOBJON QIZI

Комментариев нет:

Отправить комментарий