асосий сахифага

понедельник, 19 февраля 2018 г.

Тирноқларда акс этган ташхис...

Тирноқларда акс этган ташхис...
Ҳар бир бармоғимиз маълум бир ички аъзо билан бевосита боғланган. Масалан, бош бармоқ — мия, кўрсаткич бармоқ — ўпка, ўрта бармоқ — ингичка ичак, номсиз бармоқ — юрак, кичик бармоғимиз эса буйрак билан алоқадор. Уларнинг бу боғланиши оқибатида аъзолардаги турли салбий ўзгаришлар тирноқларда ҳам акс этади.
👉 Сарғиш-жигарранг тусдаги тирноқ — замбуруғли касалликлардан, псориаз, дерматоз, гепатит билан оғриш оқибати, чекиш ва антибиотикларни кўп қабул қилинганидан далолат.
👉 Тирноқдаги бўйлама чизиқлар овқатни яхши ҳазм қилмаслик, овқатланиш тартибига

риоя этмаслик, бошланғич ревматизм ва тишлардаги муаммолардан дарак беради.

👉 Тирноқдаги кўндаланг чизиқлар буйрак, жигар, ошқозон-ичаклар фаолиятидаги бузилишлар натижасида пайдо бўлади.

👉 Юрак ва ўпкада касалликлар бўлса, тирноқлар ҳаддан ортиқ қавариб, бўртиб чиқади.

👉 Ботиқ тирноқ эса организмда темир моддаси камлигидан юзага келади.

👉 Тирноқнинг рангсизлиги, хиралигига қамқонлик сабаб бўлади.

👉 Тирноқлар остидаги терининг қизариб кетиши қон босими ошганида кузатилади.

👉 Кўкиш тусдаги тирноқлар эгасининг юраги нимжон бўлиши мумкин.

👉 Тирноқ устидаги оқ доғлар организмда руҳ моддаси камлигидан юзага келади, айнан шу модда тирноқлар мустаҳкам бўлишига жавоб беради.

👉 Тирноқ ўсиб чиқадиган жойдаги ярим ой шакли катта бўлса тахикардия, умуман бўлмаслиги юрак неврози натижаси ҳисобланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий