асосий сахифага

среда, 19 апреля 2017 г.

калбинг..

ҚАЛБИНГ ШЕЪРГА ТЎК
Мен билан суҳбатга чанқоқ бўлса қалбинг шеърга тўк, Ногаҳон ағёр тийғи тилса қалбинг, шеърга тўк! Осмондан нур ёғилса – толейинг қучса Зуҳал, Шону шавкат завқидин шод кулса қалбинг, шеърга тўк. Боқ: ҳаёт қандай гўзал – ҳар ким қучар бахт юлдузин, Тақдиринг қалтис ўйин гоҳ қилса, қалбинг шеърга тўк. Боғ ярат, гулзор ярат, дилларга сол орзу-умид, Дафъатан эккан ниҳолинг сўлса, қалбинг шеърга тўк.
Сув билан гул яшнагай, дил – эътибор бирла тирик – Бизни бедор айлаган ҳис ўлса, қалбинг шеърга тўк! Сақламас зарра адоват, кун келиб Хуршиданинг Руҳи парвонанг мисоли елса, қалбинг шеърга тўк!?.. ХУРШИДА. 2017

Комментариев нет:

Отправить комментарий