асосий сахифага

вторник, 28 февраля 2017 г.

Хуршидабону

ҚАЛБИНГ ШЕЪРГА ТЎК
Мен билан суҳбатга чанқоқ бўлса қалбинг шеърга тўк,
Ногаҳон ағёр тийғи тилса қалбинг, шеърга тўк!

Осмондан нур ёғилса - толейинг қучса Зуҳал,
Шону шавкат завқидин шод кулса қалбинг, шеърга тўк.



Боқ: ҳаёт қандай гўзал - ҳар ким қучар бахт юлдузин,
Тақдиринг қалтис ўйин гоҳ қилса, қалбинг шеърга тўк.

Боғ ярат, гулзор ярат, дилларга сол орзу-умид,
Дафъатан эккан ниҳолинг сўлса, қалбинг шеърга тўк.

Сув билан гул яшнагай, дил – эътибор бирла тирик –
Бизни бедор айлаган ҳис ўлса, қалбинг шеърга тўк!

Сақламас зарра адоват, кун келиб Хуршиданинг
Руҳи парвонанг мисоли елса, қалбинг шеърга тўк!?..

ХУРШИДА. 2017 йил, 28 февраль

Комментариев нет:

Отправить комментарий